YAKSHANBA, 2024.12.29, 13:17
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Ноябрь » 9 » ҚАШҚИРЛАР МАКОНИНИНГ КАСОФАТИ. 2-ҚИСМ
20:46
ҚАШҚИРЛАР МАКОНИНИНГ КАСОФАТИ. 2-ҚИСМ


Арслон - барзанги йигит. Зикир бизнеснинг хизматига келганига икки йилча бўлди. Бизнесмен қишлоқдошларини норози қилиб, «Қашқирлар макони»нинг ғарб томонидаги даштда жойлашган Қумбулоқ қишлоғидан шу йигитчани топиб келган эди. Арслон пулдан бошқасини билмаса-да, аммо куч бобида унга тенг келадигани йўқ эди. Килолаб қорадорини эшак тугул одам юриши амримаҳол бўлган тоғ-даралардан кўтариб тушиши-ю, бирор жанжал бўлса Зикирнинг олдида қалқон бўлиши бизнесменни қувонтирганди. У ҳақиқий қалқон эди. Зикирга хезланган ҳар қандай одам ҳам унинг салобатини кўриб, муштлашишга журъат тополмас, Арслон сабаб кўпчилик бош эгиб юришга мажбур бўлиб, умуман бизнесменнинг оиласига тил теккизмас эдилар.

Зиёхўжадан ўзига тегишли бўлган улушни олган Арслон тушга яқин Зикир бизнеснинг олдига кирди.

— Хўжайин, уйга ўтиб келсам дегандим, — деди у дўриллаб.

— Қачон келишингни Зиёга айтиб кетавер. Пулингни олдингми?

— Ҳа.

— Яхши. Пулни ҳаром-ҳариш ишларга сарфламагин-да, мол, қўй-қўзи сотиб ол. Эшигингда тирик жон бўлса қийналмайсан. Онангга салом айт.

Арслонга Зиёхўжа анча пул берди. У бунча кўп пулни бугун ушлаши эмас. Кўп сийланган, хизматлари муносиб тақдирланган. Лекин пулга на сигир олган, на қўй. Ота-онасининг қўли уч юз-тўрт юз мингни кўрса кўрди, кўрмаса миллионларга қўшилиб, Гулноранинг чўнтагига кириб кетади.

Гулнора— шаҳарлик аёл. Ёшлигида не-не йигитларни «синдириб», охири ўзи ҳам бадном бўлган, юзидан файз кетиб, ҳеч ким қарамай қўйгач расво ишларга қўл урганди. У пул деб ор-номусдан кечганларни ўз қарамоғига олган.

Хўжайинининг уйидан чиққан Арслон пул тўла дипломатини машинанинг орқа салонига ташлаб, ўзи рулга ўтирди ва шу заҳоти Гулнора билан телефонда гаплаша бошлади.

— Арслонжон сизми? — аёл кишининг майин овози келди.

— Биз... яна кимингиз бор, опахон? Бораяпман, битта қушчадан топиб қўйинг. Мен...

Ногоҳон, чакалакзорга яқин жойда тўхтаб турган машинага кўзи тушиб, Арслон жон-жаҳди билан тормозни босди. Шошиб қолганидан қўлидаги телефон пастга тушиб кетди. Машина кучли тормоздан чайқалиб, йўлга кўндаланг туриб қолди. Арслон сал нарида турган машинага тикилди. Таниди... бу ўша машина!

Унинг ҳайратини оширган машина сариқ «Жигули» эди. Нозимга тегишли бўлган «Жигули»нинг қаққайиб туриши Арслоннинг юрагига қўрқув солди. Нозимни боплаб жазолаганлар қаторида у ҳам бор эди. Яхшилаб разм солди: рақами ўша — 81-21. Фақат ҳайдовчиси йўқ эди.

Кўзларини очиб-юмган Арслоннинг баданини совуқ тер босди, қашқирга юзма-юз келгандай қалтиради. Ҳатто йўлида давом этишга ўзи куч топмади, қўл-оёқлари ўзига бўйсунмасди. Арслоннинг эси қочарди. Бақирай деса овози йўқ, қочай деса, айни шу тобда моторни ўт олдиришни ҳам уддасидан чиқолмаётганди.

«Жигули»нинг эгаси жийдалар орасидан чиқиб келди-да, машинага ўтирди. Афтини бужмайтириб ўтирган Арслоннинг кўзи қинидан чиқиб кетаёзди. «Нозим» дея пичирлади у.

Нозим машинасини йўлга чиқариб, тўғри у томон ҳайдаб келаверди. Арслоннинг ўтакасига ўт тушди, калитни бурамоқчи бўлди, бироқ телбавор ҳаракатда бўлган қўллари мутлақо бошқа жойда — бардачок устида ўйнарди. Бошини рулга бир неча бор урди, сўнг бир амаллаб телефонни олди. Шу тобда телефони жиринглаб қолди.

— Алё! — деди у уч-тўрт метр нарида тўхтаган машинадан таҳликали нигоҳини узмай.

— Арслон! — нариги томондан келган овоз қулоқларини тешиб юборгудек эди. Чунки у Нозим бўлиб, овозини сал баландлатганди.

— Нозим... сен...

— Нима, зўравонликнинг охирати ёмон бўлишини билмайсанми? Хўжайинингнинг гапига кириб мени... Эй, йигитнинг иши эмас-да бу! Хуллас, қани, ҳозироқ машинадан туш!

— Н... нега?

— Эркакчасига гаплашамиз. Ҳўкиздай бўлиб менга уч киши ёпишиб, дабдаламни чиқарганларинг ёдингдан кўтарилдими?

— Ё... ёдимда!

— Туш!

Арслон ўзини идрок этолмасди. Қўллари ўзига бўйсунмай эшикни очди, оёқларини ерга тираб, қаддини ростлади. Гарчи у ваҳимада қолиб., эс-ҳушидан айрилаётган эса-да, илинж билан ортига ўгирилиб, бирор бир машина келиб қоларми, деган ниятда нигоҳларини тикди. Бироқ, йўл бўм-бўш. Дайди шамолгина чириган хазонларни айлантириб юрарди.

Унинг бурилган боши ўнгарилмай қорнига жуда оғир зарба келиб урилди. У қўлларини икки ёнга чўзганича, бир неча қадам нарига учиб кетди ва асфальтга юзтубан йиқилди. Йўлга қаттиқ урилган бошидан қон сизди. Баъзўр бошини кўтариб, қўлларини ерга тираб, туришга уринаётганда устига шитоб билан бостириб келаётган машинани кўрди ва чинқириб юборди. «Жигули» уни мажақлаб ўтиб кетди!

Бир вақтлар қашқирларга макон, булбулларга жаннат, одамлар хавфли ҳудуд бўлган чакалакзорда ҳеч нима бўлмагандек шамол дайдиб юрарди.

* * *

Одам дунёга нега келади? Зир югуриб, кимгадир тобе бўлиб яшаш учунми ё бойлик тўплаб, ҳавойи орзуларга кўмилиб яшаш учунми? Балки, нега туғилгани, нега яшаётганини ва эртага вақти-соати етиб нега ўлаётганини англамай ўтиш учунми?

Лайлони Тошкентга олиб кетаётган Саиднинг бошини шу саволлар чулғаб олганди. Негадир, уни шу вақтгача фақат буйруқни қабул қилган калласи ишлаб қолди. Балки, агар Бек аканинг қизини ёки бошқа қизларнинг хизматини аввалроқ қилганида, йигит бўлиб ожиза бир қавмга сўзсиз итоат этишдек шармандаи иш йўқлигини англаб етган бўлармиди?

— Ҳой Саид, секинроқ ҳайдасанг-чи! — орқа ўриндиқда ўтириб лабини бўяб кетаётган Лайло бақирди. — Ўзингнинг машинанг эмас-да, жонинг ачимайди!

Саид қошини чимириб, машинани секинлатди. Энди «Жип»ни катта-кичик машиналар қувиб ўта бошлади.

— Саид, тўхта! Ўлгудек чанқаб кетдим, битта «Коко-кола» олиб кел!

Лайлонинг уйда сизлаб гапириши шунчалик отасидан қўрқиш экан, саккиз ёш кичик бўлишига қарамай, унинг сенсирашидан жаҳли чиқди ва аламини ҳар галгидек ичига ютиб, йўл четидаги магазиндан салқин ичимлик олиб келди. Лайло ютоқиб ичди.

Ичимликдан тўйиб бўлгач, қўл телефонида кимгадир қўнғироқ қилди. Олмади. Қайта-қайта сим қоқди. Сўнг жаҳл билан телефонни олд ўриндиққа ташлаб, яна бўянишга тушди.

Атир-упалар савдосига қўл урмоқчи бўлган бу хонимчада катта пул йўқлиги Саидни ажаблантирди. Бўяниши, кийинишига қараганда уни пойтахтда франциялик ишбилармонлар эмас, маҳаллий бойвачча карчалонлар кутаётгандай эди. Нимаики бўлмасин, унинг оёғи ботқоққа ботаётгани аниқ. Буни Саид ич-ичидан сезса-да, ҳали юзидан қизлик таровати қочмаган келинчакка танбеҳ бермади. Шундай қилгани маъқул. Зикир бизнеснинг қўлига тушгач, ботқоққа бўйи баравар ботади ва ўшанда захкаш ернинг расво сувидан ичиб, кўзи мошдай очилади.

— Бозорга кириб чиқаман, сен қимирламай ўтир, — деди у қозоқларга қарашли чегарадаги бозорга қоши билан ишора қилиб.

Саид эшикни оҳисталик билан ёпиб, йўлнинг нариги томонига чопқиллаб кетаётган Лайлога суқ билан тикилди. Ичига шайтон оралади. «Бекнинг пули ҳам, зари ҳам керакмас. Мана шу қизи керак» деб ўзича режа туза бошлади.

Баданини кўз-кўз қилган ҳар қандай қиз хўжайинининг қонли қамчисидан қўрқиб оғир меҳнат қилаётган қулнинг ҳам ҳирсини келтириши бу тарихий ҳақиқат. Нафақат тарихий, балки бани башар пайдо бўлган илк даврлардаёқ одамзоднинг онгига синган ҳақиқатдир. Бугун ҳам бу ҳол тўхтамай давом этмоқдаки, ярим-яланғоч ғарбликларда ажралиш кўпайиб бормоқда. «Қолоқ» тамғаси пешонасига босилган Шарқ эса бугунга келиб, «Сендан мен камми» деган хаёлда ғарбга интилаяпти. Ана шу интилиш қурбони бўлган Лайло ўз қисматидан бехабар ҳолда машинага ўтирди, йигитга беписандлик билан қаради.

— Ҳайда!

Ўз ҳиссиётларига эрк берган Саид кулимсираб машинани жойидан жилдирди. У, аллақачон, Лайлони муросага тортишни ният қилган, мабодо рад этадиган бўлса, у ҳолда найрангни ишга солишдан бошқа иложи йўқ эди.

«Жип« Қибрайга бурилганида Лайлонинг жазаваси тутди.

— Қаерга ҳайдаяпсан? Мен кеч қолаяпман-ку!

— Бек ака уйдан хабар ол деганди, — деди Саид бепарволик билан. — Йўл-йўлакай кириб ўтамиз, дегандим.

Лайло отасининг номини эшитиб, сал ҳовуридан тушди. Қибрайда беш хонали уйлари борлигини отасидан эшитган, аммо ҳеч вақт қадам ранжида қилмаганди. Кўришга қизиқиб қолди. Саиддан калитни олса, бирор кунига асқотишини ўйлади.

Уй тўртинчи қаватда экан. Шинам, мебелларга тўла хоналар, турли хил замонавий аппаратуралар Лайлони ҳайратга солди. Гўё бу уй кимсасиз эмас, кимдир яшаётгандек ярақлаб турарди.

Саид эшикни ичкаридан қулфлаб, келасола Лайлони қучоғига тортди. Лайло чинқириб юборди ва унинг чангалидан қутилиш учун юзларини тимдалай бошлади. Бироқ Саид шу тобда пешонасига тўппонча тиралган тақдирда ҳам ўзини тўхтатиб қололмас эди...

Орадан бир соатлар вақт ўтгач, У Эшнорга қўнғироқ қилди.


Ҳорғин қиёфада ўтирган Зикир бизнеснинг ёдига туғилган куни тушди. Ўша куни Лайлонинг васлига етишни ва шу орқали бир пайтлар ерга дув этиб тўкилган эркаклик шаъни учун қасос олишни режалаштирганди. Бек аканинг йигитларига ишонгани боис кўнгли тўқ. Арслон иккита қўзи совға қилмоқчи эди.

Зикир бизнес шу хаёлда Арслоннинг телефонига сим қоқди.

— Алё... — нотаниш кимсанинг овози келди у томондан.

— Кимсан? Арслон қани?

— Ўзинг кимсан? — Эркакнинг овози баландлади. — Алё, ким телефон қилаяпти?

Зикир уни Арслоннинг отаси ёки акаси, деб ўйлаб жаҳлга берилди.

— Хўжайини бўламан. Арслон уйдами?

— Арслон кўчада ялпайиб ётибди. Хўжайини бўлсангиз тезда «Қашқирлар макони»га етиб келинг!

— Ие, нега?

— Уни машина босиб кетган. Биз милицияданмиз!

Зикир бизнеснинг ҳуши учди. Нега машина босиб кетади? Ахир қишлоғига кетганига анча вақт бўлди-ку? Машина-чи? Уям пачоқ бўлиб кетганми?

Чакалакзорда одам кўп йиғилган эди. Иккита милиция машинаси ҳам турибди. Сал нарида йўлга кўндаланг тушган кулранг «Нексия» — бизнесменники. Зикир бизнес ўғли билан машинадан тушиб, ҳайрон қолганича воқеа жойига борди ва асфальт устида қип-қизил қонга беланиб ётган Арслоннинг мурдасини кўриб, юраги гурсиллаб ура бошлади.

«Нексия» йўлда кўндаланг. Нега? Арслонни ким бостирди?

Шу яқин ўртада қуён овлаб юрган овчилардан бири воқеанинг гувоҳи бўлганми, қисқагина қилиб, ДАН ходимига:

— Сариқ «Жигули» босиб кетди, — деб жавоб берди.

— Машинанинг давлат рақамига кўзингиз тушмадими?

— Э, нега энди, тушди. Бир бечорани қийратиб ўтганидан сўнг дарров рақамига қарадим: 81-21.

— Нима?! — буни эшитган Зиёхўжанинг кўзи косасидан бўртди. — 81-21 дейсизми? Аниқ кўрдингизми, ака?

Овчи ҳам қўрсроқ экан, қўлини ҳавода силкитиб:

— Кўр бўлсам овчилик қиламанми, ука?! Fилай кўз билан нишонга олиб бўлмайди. Сариқ «Жигули», 81-21! Гап тамом-вассалом! Агар сенинг оғайнингнинг машинасини тилга олган бўлсам, ўпкалама, бу ёқда бир инсон ўлди. Жиноятчи жазосини олиши керак, тўғрими, командир?

Милиция капитани Зуҳур Бобоев бош ирғаб, Зиёхўжага юзланди.

— Қай бирини танийсан: «Жигули»ними, «Нексия»ними?

— Ўлган йигит менинг ҳайдовчим, — ранги қув ўчган ўғлининг ўрнига жавоб берди Зикир бизнес. — Машина менинг номимда.

— Яхши. Келганингиз дуруст бўлди. «Жигули» ҳақида ҳеч нарса билмайсизми?

— Йўқ, — деди Зикир бизнесмен. — ҳатто қишлоғимизда ҳам бунақа машина йўқ.

У ўзини олиб қочди. Сариқ машина Нозимга тегишли эканлиги унга кундай равшан. Ошкор этса қорадори муаммоси бор. Аммо у нега Арслоннинг жонига қасд қилди?

Зиёхўжанинг довдираб қолиши милиция ходимларини шубҳага солди.

— Ўлган йигит яқин дўсти эди, — деб ўғлини уйга қайтарди бизнесмен. — Қўрққанда, ҳадеб саволга тутаверманглар.

Бизнесмен мурдага қарамасликка ҳаракат қилди. Боя эти увишганди. Ҳеч вақт бунақасини кўрмагани учунми, рангида ранг қолмади. Fалати бўларкан. Сал олдин олдидан туппа-тузук чиқиб кетган одамни... Жасадни «Тез ёрдам» машинасига ортишганларида юзини ўгириб турди. Капитан унга яқинлашиб, «Биз билан юринг» деганида гўё жиноятга алоқадор одамдай чўчиб тушди.

— Мен кечга қайтаман, — деди у ўғлига.

Зиёхўжанинг қулоғига бу гап кирмади. У тилка-пора жасаддан эмас, кўпроқ Нозимдан хавотирда эди— отасига бурилиб қарашни ўзига эп билмай, машинани юргизиб кетди.

Зикир бизнес хавотирга лиқ тўла нигоҳларини ўғлининг орқасидан тикиб қолди.

Маҳкамада уни жумбоқли саволларга кўмиб ташлашди. Арслоннинг душмани бор-йўқлиги-ю... Эй, теша теккан, сийқаси чиқиб, суви сиқиб олинган гаплар! Ҳеч бири Арслонга тегишли эмас. Лекин терговчи мижғовланиб гапни чувалаштирди. — Машина аниқ бўлди, — деди капитан бироз жиддий оҳангда. — Албатта, топамиз.

* * *

Бек аканинг ҳузурида қўл қовуштириб ўтирган Эшнорнинг асаби таранг. Қорадорини Урганчдаги мижозларга элтиб бериш зиммасига юклатилди. Авваллари бундай хавфли юмушларни Нозим бажарарди ёки уларнинг ўзи келиб олиб кетарди. Негадир дарак йўқ. Қорадорини уйда сақлашни хуш кўрмайдиган Бек ака эса уни дарров сотилишидан умидвор.

— Эрталаб йўлга чиқасан, — деди Бек ака ва гапини давом эттирмоқчи бўлганида Эшнорнинг телефони жиринглаб қолди.

— Алло, — деди Эшнор. — Саид... нима гап?

— Иш беш деявер, — Саиднинг овози келди. — Зикир бизнеснинг туғилган кунига қушча тайёр. Лайло...

Эшнор гап Лайло ҳақида бўлаётгани учун телефонини ўчириб қўйди.

— Саид нима деяяпти?

— Тошкентга етиб келдик, эртага қайтаман, деяяпти.

Бек ака бепарво бўлиб, унга қорадорини қайси манзилга элтишнинг йўл-йўриғини кўрсатди.

Бироқ, ташқарига чиққан Эшнорнинг қалбига ғулу оралади. Урганчгача қорадорини элтиш игна билан қудуқ қазишдан-да, машаққатли иш. Кейин юз килограмми у ёқда беш-олти юз миллион бўлади. Бунча пулни олиб қайтишнинг ўзи бўладими? Мижоз бир ғайирлик қилса, тамом, вассалом...

— Саид, — у ҳоли жойга бориб шериги билан боғланди.

— Эшнор, нега телефонни ўчириб қўйдинг?

— Бекнинг ҳузурида эдим. Хўш, эшитаман.

— Бугун Тошкентга етиб кел. Лайлони қўлга туширдим.. Ҳозир у хўжайиннинг Қибрайдаги уйида.

— Бўлиши мумкин эмас!

— Ишонмайсан... Лекин у аллақачон менга бўйсунди. Тез кел! Режалар бор!

— Бек ака мени Урганчга жўнатмоқчи.

— Нега?

— Қорадорини...

— Ўлиб кетасан, Эшнор! Борма! Сенга бунча юк ўйинчоқ эмас. Энди Бекни унут! Кутаман...

Телефон «ду-дут»лаб қолди. Эшнор шеригининг гапларига унчалик ишонмади. Лайлони билади, у унча-мунчага ён босмайди.

Аммо номаълум куч уни йўлга тортқилади. София холадан минг доллар олди-да, йўл машинасида марказга жўнади.

Бир хил емиш ҳатто сигирнинг ҳам бадига урар экан. Бек аканинг қўл остида нуқул бир хил юмуш: қорадори олди-бердиси билан шуғулланиш Эшнорнинг ҳам меъдасига теккан эди. Тўғри, кун кўриши, бойваччалардай гариллаб ресторанма-ресторан юриши Бек аканинг зиммасида. Неча бор қорадори билан қўлга тушди. Лекин қамалмади. Бек ака ўлиб-тирилиб чиқариб олди. Гарчи миллионлар устида юрган бўлса-да, бу ҳаёт зерикарли бўлиб туюлаверарди. Мана, ниҳоят занжирни узган қул каби у озодликка интилди. «Ўлсам ҳам қайтиб бормайман!» дея онт ичди. Энди мундоқ одамга ўхшаб яшашни истаб қолди. Ахир инсоннинг яшашдан мақсади ҳам шу — истакларига эришиш.

Марказда ёмғир ёғаётганди. Эшнор такси ёллаб, Қибрайга борди ва кунни қоронғулатиб, Саид турган уйнинг эшигини тақиллатди.

— Кир, — деди у эшикни очиб, — фақат Лайлони кўриб, бошингдан ҳушинг учмасин!

Эшнор ярим-ялонғоч ҳолда диванда ётган Лайлога яқинлашди. Унинг кўк рангга бўялган қобоқлари юмуқ, тийра киприклари бир-бирига қовушган эди.

— У ухлаяпти, — деди Саид мийиғида кулганича. — Баданига бемалол қўл теккизавер, дори ичган.

— Мени масхара қилаяпсанми? — Эшнор асабийлашди. — Эй, бунақа қизларни уйғоқлигида ҳам қучаман.

— Кўрамиз... Лекин бу ғирт ёввойи экан.

— Мақсадга кўчайлик, — Эшнор Лайлонинг кўкракларидан нигоҳини олди. — Нима қиламиз энди?

— Зикир бизнеснинг гапи ёдингдами? Тўрт кундан сўнг унинг туғилган куни ва албатта, биз Лайлони унга совға қилишимиз керак. Эвазига йигирма миллион сўм оламиз. Кейин... биласанми, мен на уни, на Бекнинг хизматини қиламан. Россияга кетаман, балки сен ҳам шу ҳақда ўйлаб кўрарсан?

— Албатта, — шериги билан гапи бир жойдан чиқишини кутмаган Эшнор беҳад севинди. — мен Бекникидан у ерга қайтиб бормайдиган бўлиб чиқдим. Урганчга бориш жуда ҳам хавфли. Буни яхши биласан.

— Биламан, ўлим ёки узоқ муддатли қамоқ жазоси. Энди бундай қиламиз. «Жип»ни арзонга бўлса ҳам пуллаймиз. Арзон сотамиз десак, харидор тезда топилади.

Иккови машинани қандай сотишга келишиб олишди ва керакли одамларга шу заҳоти сим қоқиб, ишни пишитишди.

— Қўл-оёғини унчалик озор етказмай боғлаб қўймасак, бу балкондан ўзини отишдан ҳам тоймайди, — дея Саид Лайлони боғлаб қўйди.

Эшик қулфланди. Пастга тушишди. Тун аллақачон қуюқлашган эди.

* * *

Шаҳарни сийрак туман қоплади. Йўлларда юриш ниҳоятда хавфли, йўловчилар йўл четида бетартиб турар ёки махсус йўлакдан эмас, дуч келган жойдан кесиб ўтишарди. Баъзи машиналар қушдай учаяпти. Бу туманда тезликни ошириш, албатта, нохушлик аломати эди.

Зуҳур Бобоев машинасини эҳтиёткорлик билан ҳайдаб, шаҳарнинг қоқ марказининг сўл томонига қараб кириб кетган Лотий кўчасига борди. Кўча таъмирталаб, охиригача боришнинг иложи йўқ, ноилож, машинасини йўлнинг ярмида қолдириб, қолганини пиёда босди.

Капитан яшил эшикни оҳиста тақиллатди. Ичкаридан аёл кишининг овози эшитилди ва кўп ўтмай эшикни ёшгина жувон очди.

У милиция кийимидаги одамга ҳадиксираб боқди.

— Синглим, бу Жалил Омоновнинг уйими? — жувоннинг ранги учиб кетганини сезган капитан мулойим оҳангда сўради.

Уй соҳибаси каловланиб қолди.

— Тинчликми?

— Сиз Омоновнинг хотини бўлсангиз керак-а?

— Шундай.

—Эрингиз уйдами?

Жувон саросима ичида қолганди. Капитаннинг саволига жавоб бермай, уйига йўналди. Кўп ўтмай уйдан калта бўйли, сочлари қора бир йигит чиқиб келди.

— Сизни ҳибсга оламиз, — деди капитан ён чўнтагидан «ордер»ни олиб ва ортида турган икки ходимга буюрди. — Машинага олиб боринглар.

Жалил ғазабланиб, икки милицонерни силталашга тушди.

— Нега, ўртоқ капитан?

— Маҳкамада гаплашамиз.

Бобоев ҳовлига назар солди, нишонга олган жойида машина кўринмайди, лекин иккита баллон думалаб ётибди. Сўнг бақириб йиғлаётган жувонни тинчлантирди.

— Сиз безовта бўлманг. Эрингизни сўроқ қиламиз-у, қайтариб юборамиз.

Терговчи қаршисида ўтирган Жалил қандай жиноят қилганини эслади, бироқ унинг хаёлига ҳеч нарса келмади. Бир хаёли машинасига кетди. Нозим авария қилдимикан? Балки бирортасини...

— Давлат рақами 81-21 бўлган сариқ рангли «Жигули» сизникими? — сўради терговчи қўлидаги қоғоздан кўзини узмай.

— Ҳа, меники, — деди Жалил ва ичида Нозимни сўкди. «Падарингга лаънат! Нима балони бошладинг-а?»

— Сиз ўн иккинчи март куни қаерда эдингиз? — сўроқни давом эттирди терговчи.

— Уйда эдим... Ҳеч қаерга чиққаним йўқ. Нима бўлди, тушунтириб бера оласизми?

— Сиз ўн иккинчи март куни кундузги соат иккиларда Арслон исмли шахсни машинангиз билан уриб кетгансиз.

— Мен...

— «Қашқирлар макони»да — жойини ҳам айтсам!

— Мен унақа жойнинг номини ҳам эшитмаганман. Кейин худди ўша куни машинамни Нозим ҳайдаган.

— Нозим? Ким у?

— Яқин дўстларимдан. Лекин ҳалигача машинамни қайтариб бергани йўқ. Одам ўлдирди денг!? Вой ифлос-ей! Атиги бир кечага олиб кетиб... Ўртоқ терговчи, машина топилдими?

— Йўқ. Биз рақамидан бу машина кимга тегишли эканлигини аниқлаб, сўнг сизни ҳибсга олдик. Ҳар ҳолда машинанинг эгаси сиз, тўғрими?

— Лекин...

— Жиноят қилмаганингиз ўзингизга маълум. Аммо бизда шубҳа бор. Балки дўстингиз эмас, айнан сиз қотилликни содир этган бўлишингиз мумкин. Минг чирансангиз ҳам, сизни ҳибсда ушлашга тўғри келади. Мана бу қоғозга ўртоғингизнинг яшаш манзилини ёзинг.

Жалилнинг юраги гурсиллаб урарди. Беихтиёр қўлига қалтироқ кирди. Қаерни ёзсин? Нозим ота-онасиз ўсган бўлса? Анчадан бери Бек аканикида юрибди. Балки уй олгандир, лекин буни билмайди.

— Уни шу ердан топасиз, — деб Бек аканинг манзилини ёзиб берди. — муқим яшаш жойини билмайман. Одатда уни шу одамнинг уйидан топардим. Бек ака— унинг хўжайини.

— Ҳа, Бекнинг одами де, — терговчи бу шахс ҳақида яхшигина маълумотга эга экан, қалампир егандай афтини буриштирди. — Демак, — у давом этди, — қотилликка алоқангиз йўқ, шундайми?

— Мен бехабарман. Айбимни тан оламан, Нозимдаги машина меники!

Терговчи чуқур хўрсиниб қўйди.

— Ҳм... машинангиз билан бошқа биров автоҳалокат содир этган. У нима мақсадда сиздан машинангизни олган эди?

— Аниғини билмайман, лекин узоқ бир қишлоққа бориб келай деди.

— Қизиқ, Бекнинг қатор-қатор машиналари турганида у нега шалоқ-аравани танлади? Арслон ким? Зикир бизнеснинг одами. Ўртада қандай алоқа мавжуд? Ўқиб кўриб, мана бу ҳужжатга имзо қўйинг.

Аслида-ку, Нозим ялиниб-ёлворса ҳам машинасини бермаган бўларди. Бироқ ўртага пул аралашди-да. Нозим машинани ижарага олди. Хамир учидан патир деб озгина пул ташлаб кетди. Бир кечага юз минг бераман, деб ўзи айтганида, индамаганди. Демак, бир сир бор экан-да. Шамол бўлмаса, теракнинг учи қимирламаганидек, у шунча пул тўлаб шалоқ аравани ижарага олармиди? Қизчалар билан ялло қилиб юришга хўжайинининг «иномарка»лари бор-ку. Нега уларни минмади? У бировда қасди бўлса, ёвуз ниятини амалга ошириш ва ўзини хатардан олиб қочиш мақсадида бошқанинг машинасидан фойдаландими?

Айни дамда Жалилнинг боши қотганди. Нозимнинг кимдадир хусумати борлигини ва ўч олиш учун машинасидан фойдаланишини билганида ўлсаям қўлига калитни тутқазмас эди. Мана, нима бўлди?

Орага чўмган сукунатни ичкарига кириб келган Бобоев бузди.

— Хўш, ўртоқ Риганов, — дея терговчига юзланди у. — Йигитча машинани қаерга яширибди?

— Машинасини ўша куни дўстига берган экан. Ҳеч нимадан хабари йўл.

Капитан йигитга хўмрайиб қаради.

— Тағин алдаётган бўлма! Билиб қўй, агар бизни майна қилиб, жиноятни чигаллаштирсанг ўзингга қийин бўлади. Қилган бўлсанг, айбингни тан олиб, машинани қаерда эканлигини айт!

— Мен қилганим йўқ, — деди йигит маъюсланиб. Шу пайт капитаннинг ён телефони жиринглаб қолди.

— Алё! Алё!.. Ким бу?

— Мен Зикирман. Сариқ «Жигули» ҳозир бизнинг қишлоқда. Бундан бир соат олдин у ўғлим Зиёхўжанинг машинаси ортидан эргашиб келиб, уйимдан юз одим нарида тўхтаб турибди.

— Кўздан қочирманг! Биз ҳозир...

Капитан шошиб қолди. Ва Жалилга ўқрайиб қараб, апил-тапил хонадан чиқиб кетди. У терговчига ҳеч нима демади.

— Бобоевнинг гапи гап! — деди терговчи қўлини мушт қилиб. — Агар алдаётган бўлсангиз, ёмон бўлади. Тўғри, бизнинг қўлимиздан ҳозирча ҳеч нима келмайди. Чунки биз аввало, машинани топишимиз керак. Бўлди, терговга нуқта қўямиз. Капитан бекорга шошиб қолмади, бир гап бор-ов.

Ҳе йўқ, бе йўқ, камерага қамалган Жалилнинг кўзига ҳаёт нақадар жирканч кўринди.

* * *

Чакалакзордаги фожиа шу яқин ўртада яшовчи одамларни чинакамига ваҳимага солди. Шундоқ ҳам «Қашқирлар макони»дан хоҳ у катта, хоҳ кичик бўлсин, юрак ҳовучлаб ўтар, фақатгина тирикчилик илинжида юрган овчиларгина бу маконга оёқ босишарди. Энди эса янада қўрқинчлилик касб этган чакалакзорга одам йўламай қўйди. Ўртадан кесиб ўтган йўлдан юриб, хавотир тўла нигоҳларини икки ёнда қуюқ ўсган қамишу жийдаларга тиккан йўловчиларнинг оёғи энди чала-чулпа асфальтланган йўлга тегиши амримаҳол. Негаки, ким йўл босса, унинг кўз ўнгида ер билан чилпарчин бўлган Арслоннинг жасади гавдаланиб, юрагига ҳадсиз-ҳисобсиз ваҳима кирарди.

Зиёхўжа бугун чакалакзордан юрак ютиб ўтди-ю, бироқ уйларига етай-етай деганида машинасининг ортидан келаётган сариқ «Жигули»га кўзи тушиб, нақ ўтакаси ёрилиб кетай деди. Машинасини қандай қилиб гаражга қўйганини ҳам, отасини ҳайратга солиб кўчага бошлаб чиққанини ҳам ва юз одим нарида совуқ манзара касб этиб турган «Жигули»га имо қилганини ҳам билмайди. Зикир бизнес шошиб қолиб, капитанга сим қоққан кез Зиёхўжа баджаҳл отанинг шапалоғидан қўрққан болакайдай уйнинг бир бурчагида дилдираб ўтирарди.

Ниҳоят уни ички бир куч жонлантирди, оёқлари гаражга элтди. Юз-кўзида қўрқув ҳисси бус-бутунлигича намоён бўлишига қарамай ҳаракатлари тетик эди. Гаражга боягина кирган, «бадани»дан ҳали иссиғи қочиб улгурмаган «Нексия»га ўтириб, моторни ўт олдирди ва кўчага ҳайдаб чиқди. Нозим гўё уни машинасида пойлаб ўтиргандек эди. Зиёхўжа газни бор кучича босиб, қишлоқдан чиқиб кетди.

У ўзи истаб-истамай Тошкентга қочиб кетишни ўйлаган, назарида, Нозим у ёқларга боролмайдигандек эди. Йўлда келаётганида отаси қилган қўнғироқнинг ҳаммасини жавобсиз қолдирди.

Марказга етиб келгунча йўлда бирровга тўхтади. Машина ҳам соб бўлган, шекилли, олд капотида буғ бурқсиб, резинанинг ачқимтир ҳиди димоққа уриларди.

У жиққа терга ботган баданини кийими билан елпиб, тўртинчи қаватга кўтарилди. Гўё ортидан кимдир қувиб келаётгандай шошилиб, калитни эшикка солди ва шошиб уйга кирди. Эшикни ёпиб, зулфларни ўтказиб ташлади.

— Ие... — тўғридаги хонага қадам босиши билан кўзи қўл-оёғи чирмаб, оғзига латта тиқиб қўйилган собиқ хотинига тушди ва тезда ёрдамга шошилди. Бироқ Лайло қўли арқондан бўшаши билан йигитнинг юзига тарсаки туширди.

— Ифлос! Менга охири куч билан етишмоқчи бўлдингми?

Зиёхўжа тарсакини миннатдорчилик ўрнида қабул қилди ва диванда ётган қизил халатни олиб, Лайлонинг очиқ баданига ташлади.

— Сени ким бу аҳволга солди? Лайло, нега жимсан?

— Ўзингни гўлликка солма, Зиё? Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсанми? Хўш, ўзинг бу ерга нега келдинг? Бу ахир отамнинг уйи-ку!?

Зиёхўжа каловланиб қолди. Бек акага куёвлик пайтида Қибрайдаги мана шу уйнинг калитини қўлга киритганди. Ким билибди, Лайлонинг бу ердалигини? Тағин ялонғоч, қўл-оёғи боғланган...

— Сен Эшнор билан Саидни ўзингга оғдириб олиб, мени бадном қилмоқчи бўлдинг! — деди Лайло йиғламсираб. — Мана, икки кундирки, ўша ялангоёқлар мени таҳқирлаш билан овора. Бу қилмишларинг учун ҳали жавоб берасанлар! Отам сезиб қолса, на сени, на Эшнор билан Саидни тирик қўяди! Ўлдиради!

Лайлонинг зардали гаплари Зиёхўжанинг юрагини тилкалади. У нима деб ўйласа, ўйласин, Зиёхўжанинг бундан хабари йўқ. «Лекин, — йигит ўйланиб қолди, — Бекнинг йигитлари нима мақсадда Лайлога зуғум ўтказишяпти? Ишонган йигитлари қизини зўрлаганини эшитган ота қай аҳволга тушади? Ёки... Тўхта! Отам бу икковини нега ўлдирмади, аксинча, қорадори бериб, яна ўз машинамизда уларни қўйиб юборди? Отам хуфёна иш тутиб, уларга нимани буюрди?»

Жумбоқли, изоҳталаб саволлар унинг бошини қора булут мисоли эгаллаб олди.

— Лайло, сени бу аҳволда кўриш мен учун қанчалик оғирлигини билсанг эди... Ўлай агар, бу ишда менинг қўлим йўқ. Қолаверса, отангнинг энг содиқ йигитлари сени бу аҳволга солиши ажабланарли. Улар қаерда?

— Қаерда? Асфаласофинда! — Лайло қўрслик қилди. Гўё бу кўргуликларнинг барчасини бошида Зиёхўжа тургандай унга нафрат билан боқди.

— Кутамиз, — деди у. — Сени зўрлаганлар олдимга келсин, боплаб адабини бермасам, отимни бошқа қўяман!

— Қаҳрамонлик қиламан де! — Лайло терс ўгирилди. — Бари уюштирилган, аҳмоқона ўйин! Лекин қаҳрамонлигинг керак эмас. Бадном бўлган аёлни яна бағрингга боссанг, сен йигит эмассан! Ориятинг борми?

Зиёхўжа индамай эшик томон йўналди. Чунки эшикни кимдир урарди.

Эшнор билан Саид кутилмаган меҳмонни кўриб, довдираб қолишмади, аксинча, кулиб, ичкарига киришди. Лайло бу вақтда ўрнидан туришга улгурган ва зудлик билан отасининг телефон рақамларини терарди. Энди қўнғироқ жўнатмоқчи бўлганида Саид унинг сочидан ушлаб, қўлидаги «сотка»ни тортиб олди. Саидга хезланган Зиёхўжа Эшнорнинг қаршилигига учради.

— Нариги хонага ўт, — деди Эшнор унинг кўксидан итариб.

— Лайлога тегинма! Тегинма дедим...

Зиёхўжани бошқа хонага етаклаб келган Эшнор унга диванни кўрсатди.

— Ўтир! Хўш, бу ёқларга сени қайси шамол учирди?

— Ўзим келдим.

— Тўғрисини айт! — Эшнор тутоқди. — Лайлонинг бу ердалигини сенга ким етказди?

— Унинг бу ерда бўлиши етти ухлаб тушимга ҳам кирмаганди.

— Унда бу уйга... Ҳа-а, айтганча, собиқ қайнотанг бу уйни сенинг номингга хатлаб берганди-я! Қара-я, уйингга бегона хўрозлар кириб қопти-ю! Бек акага қойилман, қизи ажрашса-ю, уй куёвининг номида қолаверса!

— Эшнор, нега бундай қилдиларинг?

— Суриштириб ўтирма, барибир сенга оғиз очмаймиз. Агар хоҳишинг бўлса, ўша танноз қизни биздан қизғанаётган бўлсанг, ўн минг доллар топиб кел!

— Менга энди у сарқитнинг кераги йўқ! Хоҳласанг, уни ўзингга хотин қилиб ол! Мени қизиқтираётган савол шуки, нега бундай қилаяпсанлар? Ахир Лайло жондек хўжайинларингнинг қизи-ку!

— Э, бу танноз хоним жонга тегди! Бизга керак эканки, мана, қўлимизда. Сен уни уйингга олиб бориб, уддалай олмадинг. Қўрқма, биз отангга хизмат қилаяпмиз. Индин отангнинг туғилган куни экан, шунга...

— Лайлони унга совға қиламиз де?

— Албатта.

— Отам шуни буюрдими?

— Ҳа!

Зиёхўжа шитоб билан ўрнидан турди.

— Қаёққа?

— Уйга кетаман.

— Менга қара Зиё, бу гапнинг миси чиқмасин. Тағин калтак еб қолмагин!

* * *

Бек ака анча хомуш тортиб қолди. Давлат идораларида ишлайдиган ўғил-қизлари пайдар-пай келиб хабар олиб туришса-да, негадир кўнгли ғаш. Бу ғашлик Зикир бизнесни ўлдиришни буюрган ва ҳукм ижро этилмаган кундан бери кўнглида бор эди. Тарқамаяпти. Тўйиб ароқ ичди, оғзидан сигарет тушмади. Лекин бари ўткинчи — ғамбода кўнгли фақат мастлигидагина оз муддатга таскин топарди, холос. Кейин йигитларининг йўқолиб қолиши ҳам уни ташвишга солди. Эшикка тикилган кўзлари Эшнордан умидвор. Бироқ у ҳам сувга тушган тошдек сас-садосиз йўқолди.

— Мен Умарникига бораяпман, — деди олдига кирган хотини катта ўғлининг номини тилга олиб. — Уч-тўрт кун юриб келмасам бўлмайди, юрагим сиқилиб кетаяпти.

Бек ака боши билан имо қилгач, хотини уйни тарк этди. «Яхшиямки шаҳарда яшаймиз, — ўйлади у. — Қишлоқда бу шармандаликни қандай кўтариб юрардик-а? «Қизининг чилласи чиқмай уйига қайтибди» деган гап... Асл воқеани билмаганлар Лайлони иффатсизликда айблайди-ку!»

Охири тоқати тоқ бўлиб, Саидга қўнғироқ қилди. Аммо Саид гаплашишни истамай, телефонини ўчириб қўйди. Орадан бир соат ўтмай унинг ҳузурига Эшнор кириб келди.

— Қаерда юрибсан? — бирдан жаҳлига эрк берди у. — Кечаги топшириқ нима бўлди?

Эшнор шайтон қиёфасида унинг олдига келган, Саид билан маслаҳатлашиб, қорадорини ҳам гумдон қилмоқ ниятида эди, узрли важ тўқиди.

— Тобим қочиб қолди, Бек ака. Узр!

— Телефон қилмайсанми?

Йигит айбдорларча бош эгди.

— Тушгача мижоз келиши мумкин, — дея унинг режасини пучга чиқарди Бек ака. — Сен уйда қимирламай ўтир. Одам келса, дарров менга қўнғироқ қил, хўпми? Содиқ жўрам чақирган эди.

Эшнорнинг кўнглига қувонч тўлди. Кетаверсин. Харидорлар келса қорадорини пуллайди-ю, пулларни олиб жўнайди. Қани, ўшанда бақириб заҳрини сочаётган Бек нима қиларкан?

Хўжайини кетгач, у ҳовлида ёлғиз қолди ва фурсатдан фойдаланиб, қорадори сақланадиган ертўлага тушди. Целлофан халтачаларда қорадори турарди. Бирдан режаси ўзгарди. Шитоб билан отилиб ташқарига чиқди-да, йўлнинг нариги тарафида жойлашган новвойхонага борди.

— Укалар, икки қоп ундан қаттиқ хамир тайёрлаб беринглар, — дея новвой йигитлардан илтимос қилди.

— Нима қиласиз?

— Нонпазман. Хамир қорадиган шогирдимнинг мазаси қочиб қолди. Буюртмамиз бор эди, вақтида ёпиб бермасак...

Майлаби энди сабза урган йигит унга бошдан-оёқ разм солди.

— Жуда қаттиқ бўлсинми? — деди мийиғида кулиб.

— Ҳа, ҳа!

— Икки юз доллар бўлади, икки қопи, — дея ҳайратланарли гап қилди новвой. — Сиз Бек аканинг одамисиз-а?

Кутилмаган савол уни довдиратиб қўйди. Шошганидан у бир йил аввал шу йигитдан хамир олганини ва у билан ими-жимида шартнома тузганини ёдидан чиқарибди. Фирибгарликни қойиллатиб қўядиган Бек ака шу йигитларнинг хизматидан «одилона» фойдаланиб, қанчадан-қанчани чув туширганди.

— Шундоқ, — деди Эшнор, — фақат тезроқ йигитлар!

— Тайёри бор, лекин анча пишитиш керак. Бир пас кутинг.

Ярим соат ичида хамир тайёр бўлди ва бўлиб-бўлиб уйга ташиб борди. Новвойларга тўрт юз доллар тутқазиб:

— Ҳеч ким билмасин-а? — деди.

— Бек ака билан яқин оғайнимиз. Кўнглингиз хотиржам бўлсин, — дейишди йигитлар.

У устаси фаранг эди. Қорадорини елим бочкага жойлаб, целлофан халталарни хамирга тўлдирди ва биттасини ўз ҳолича қолдирди — «проба» учун.

Соат ўн бирлар атрофида кутилган меҳмонлар келди: кўккўз корейс йигит билан бадқовоқ аёл.

— Яхши, — деди аёл «проба»ни кўриб. — Бўлади. Эшноржон, биз қайтамиз.

— А, бир пиёла чой...

— Кейин, ишимиз зарур.

Аёл қолган целлофанларни қўли билан босиб-босиб кўрди. Халталар скоч билан ўраб ташланганди.

Улар «Дамас»нинг ўриндиқлари тагига молларни жойлаб, жўнаб қолишди.

Эшнор бу аёлни яхши танир, корейс йигит унинг ўғли эди. Ҳали ҳеч вақт алданмаган, молларни қийинчиликларсиз манзилига элтарди. Ўзининг исми Мая, ўғлиники Артур. Катта «юк»ни қўрқмасдан олиб юришини Эшнор ботирликка тақамасди. Чунки унинг эри «ботир» — катта мансабдор эди.

Мижозлар Бек ака билан тилла буюмларга қорадорини алмаштиришга келишиб олишган шекилли, икки юз минг долларга қўшиб Эшнорга қиймати номаълум бўлган тақинчоқларни ташлаб кетишди.

Иккита елим бочкадаги қорадорини у шоша-пиша таксига ортиб, ўзининг икки хонали уйига элтди ва доллар-у тиллаларни олиб, қуёш тиккага келиб қолганида жуфтакни ростлади.

Омадли иш кўз очиб юмгунча бажарилгани уни беҳад қувонтирди.

* * *

Зикир бизнеснинг уйига зудлик билан етиб келган Бобоев бошчилигидаги изқуварлар гуруҳи «Жигули»нинг изини ҳам топишолмади.

— Қани машина? — капитан Зикирга еб қўйгудек тикилди.

— Боягина ҳов анави ерда...

— Э, қўйинг-ей... Сиз бориб дўхтирга учрашинг!

Капитан аччиқланиб машинага ўтирди ва ҳамон ҳангу-манг бўлиб турган Зикир бизнесга бош чайқаб қўйди. Лекин унинг афт-ангорида, ўзини тутишида ҳеч қандай алдамчи ҳислар йўқлиги Бобоевни таажжубга солди. Кап-катта одам алдамайди, деб ўйлади ва бирдан, гўё хазина топиб олгандек, суюниб, балки бу одам жиноятга шерикдир, деган хаёлга борди.

— Нималар деяяпсиз, ўртоқ капитан? — деди аллақачон машинасини ўрнидан жилдирган ҳайдовчи йигит.


(Даво

Категория: QIZIQARLI | Просмотров: 1377 | Добавил: Shuhrat_88 | Рейтинг: 3.7/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz