DUSHANBA, 2025.01.13, 09:49
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 15
MEXMON 15
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Январь » 10 » Асалхўжаевалар дунёси
06:18
Асалхўжаевалар дунёси


Ўзбек санъатида ота-ўғил, ака-ука, опа-сингил хонандалар бисёр. Уларнинг ҳар бирини санъатга бўлган меҳр бирлаштириб турса-да, феъл-атвори, дунёқарашлари бир-бириникидан кескин фарқ қилади. Опа-сингил Асалхўжаеваларни кўпчилик ташқи жиҳатдан бир-бирига ўхшатишади. Уларнинг ички оламида ҳам ўхшашликни сезиш мумкинмикин?

Илк хотиралар… ‘‘Саҳнага илк марта «Садо-89» кўрик танловида чиққанман. Ўшанда опам билан дуэт қўшиқ куйлаганмиз. Томошага улуғ санъаткорларимиз ташриф буюришган эди. Олд ўриндиқларнинг биринчи Фаррух ака Зокиров ўтирганларини ҳанузгача эслайман… Ҳайъат азолари чиқишимни қандай қабул қилишаркин деб қаттиқ қўрққанимданми, ўзимни йўқотиб қўйганман. Саҳнада опам қаерга юрса, уларнинг ортларидан юрганман…’’ Дуэт қўшиқ ва янги клиплар Ижод деса кечаю-кундуз изланишга тайёр Мавлуда ва Гули Асалхўжаеваларнинг яқинда ойнаи жаҳонда додлаб чиқишганини кўриб, аввал таажжубга тушган мухлислар, сал ўтмай хурсанд бўлишди. Сабаб «Вой дод» деб номланган қўшиқ опа-сингилларнинг янги ижод маҳсули эди-да! Қўшиқ клипи билан тақдим этилгани эса нур устига аъло нур бўлди. Кичик Асалхўжаева шу кунларда «Аёл» номли таронасига клип суратга олиш билан банд. «Қўшиқда фалсафа бор, у ҳаётдан олинган, тўқима эмас» дейди хонанда. Шу боисми, клип мухлисларга ёқиб тушишига шубҳа қилмаяпти. Дарвоқе, Гулихонимнинг анчайин оммалашган «Дока рўмол қуриши» таронасига олинган клип сценарийси муаллифи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сўз устаси - Мирзабек Ҳолмедов. «Пародия қилишса, хурсанд бўламан» Қизиқчиларимиз саҳнага чиққанларида ҳеч кимни аямайдилар. Ҳазилона танқид билан камчиликларни кўрсатиб бериш, уларнинг вазифаси. Санъаткорларнинг аксарияти сўз усталаридан ҳайиқиброқ туришади. Лекин Гули Асалхўжаева эмас. «Қизиқчи санъаткор ҳақида қизиқарли бир гап айтса, одамлар қулоқларини динг қилиб эшитишади. Аммо мен сўз усталаридан ҳайиқмайман. Уларнинг танқидларини тўғри қабул қилиш керак, қолаверса, пародия санъаткорни халққа яқинлаштиради». Гўзаллик маслаҳати Гули Асалхўжаевага ҳатто қизлар ҳам хавас билан қарашлари рост. Чунки у ҳечам уч фарзанднинг онасига ўхшамайди. Хонандадан эксклюзив гўзаллик маслаҳати эса қуйидагича: «Очиғини айтсам, хамиша халқнинг кўз ўнгида бўлганим туфайли ўзимга қараб юришни мажбурият деб биламан. Ҳамкасб дугоналаримга ўхшаб турли хил ниқоблар қилишга сабрим чидамайди. Қоматим яхши сақлангандек туюлаётган бўлса, хурсандман. Шуни айтишим керак-ки, мен ҳаддан ортиқ ҳаракатчанман, ҳеч қачон бемалол ўтириб телевизор томоша қилолмайман. Бўш қолдим дегунча ёрдамчини кутиб ўтирмасдан уйларни супуриб-сидиришга киришаман. Аёл ҳаракатчан бўлса, гўзаллик уни ҳеч қачон тарк этмайди». Антиқа одатлари Тиниб-тинчимас Гулихоним гуллар шайдоси эканлигидан хабарингиз борми? «Гулларни жудаям яхши кўраман. Толиққан вақтингизда уларга қарасангиз, бахри-дилингиз очилади, чарчоғингиз чиқиб кетади. Қаердадир янги гул тури чиққанини эшитсам, дарҳол бориб олиб келаман. Ҳовлимизда энг сўнгги «мода»даги гулларни топишингиз мумкин. Илоҳим ўзбегимнинг ҳар бир хонадонида ана шундай анвойи гуллар очилиб турсин!» Танқид «Иккита танқидчим бор, дейди Гули. - Бири опам, иккинчиси турмуш ўртоғим. Хатоликка йўл қўйсам, иккаласи ўртага олиб, роса «савалашади». Танқидлари тўғри, асосли бўлса, хулоса чиқараман. Аксинча бўлса борми, жаҳлим чиқиб, улар билан тортишиб кетаман…» Ўхшаш томонлари Гули Асалхўжаева: - Концерт ёки тўй хашамларга борсам, «Вой, Мавлуданинг ўзгинасисиз-а! Гапириш манераларингизгача бир хил» деб кўп айтишади. Ҳатто, адаштириб қўйишган вақтлар ҳам бўлган. Лекин феъл-атворимиз умуман бошқа-бошқа. Опам бироз шаддод, мард аёл. Жигарларига ўта меҳрибон, бундай опани мен бошқа ҳеч қаерда кўрмаганман. Ишонасизми, ўзи киймаса киймайдики, бизга оберади. Ўзимга келадиган бўлсак, табиатан жуда қайсарман. Биламан, бу ёмон одат, лекин Оллоҳ томонидан берилгани учун, уни йўқотолмасам керак. Ким билади, балки қайсарлигим ютуғимдир… Дарвоқе, Асалхўжаеваларнинг оиласида битта қоидага қатъий риоя қилинади: Мавлуда оилада тўнғич фарзанд бўлгани учун қолган бешта ука-сингиллар опага сўзсиз бўйсунадилар. Опа маслаҳати ва розилигисиз катта ишларга қўл урилмайди.
Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 758 | Добавил: _SCORPION_ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz