Лондоннинг "Арсенал" жамоаси 2010 йилнинг май ойигача бўлган молиявий
аҳволи ҳақида ҳисоботни эълон қилди. Унга кўра, ўтган мавсумда жамоа ўз
тарихидаги рекорд сумма 56 миллион фунт стерлинг (барча солиқлардан
ташқари) даромад кўрган. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бериб ўтди.
Таъкидлаш
лозим, ўтган йили жамоа 45,5 миллион фунт даромад қилганди.
"Арсенал"нинг бугунги кундаги асосий даромади жамоага тегишили бўлган,
турар-жой савдоси билан шуғулланувчи «Arsenal Holdings» компаниясидан
бўлган. Ушбу йирик ширкат ўтган йил мобайнида 362та уй-жойни сотган ва
бунинг ортидан 156 миллион фунт маблағ қўлга киритилган. Бу сумманинг
129,6 миллион фунт стерлинги бевосита жамоанинг мулкига айланган.
Шунингдек, жамоанинг умумий қарзлар бўйича кўрсаткичи 297,7 миллиондан
135,9 миллион фунтгача қисқарган.
Эслатиб ўтиш жоиз, бундан бир
неча ҳафта муқаддам Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" жамоаси Бош директори
Александр Шапран ҳам клубнинг йиллик ҳисоботини ОАВда эълон қилган ва
ўшанда ҳам клубнинг асосий даромад манбаи худди "Арсенал"ники каби,
жамоага тегишли бўлган футболдан ташқаридаги соҳадан бўлгани қайд этиб
ўтилганди.