YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:35
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 12
MEXMON 12
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Октябрь » 7 » Аравани қўш ҳўкиз тортади
21:41
Аравани қўш ҳўкиз тортади

Бировнинг кўзида майдагина гардни ҳам илғаб олишга қодирсиз (айниқса агар у севган кишингизнинг кўзида бўлса), ўзингизнинг кўзингиздаги ходалардан ясалган улкан солни эса ўжарлик билан эътибордан четда қолдирасиз.
Чарчамасдан умр йўлдошингизга турли эътирозларни билдирасиз, унинг идеалингиз тўғрисидаги тасаввурларингизга тўғри келмайдиган хатти-ҳаракатидан норози бўласиз ва уни ўзгартиришга, унга турли йўллар билан тазйиқ ўтказишга уринасиз.
 
У сизга гуллар ҳадя этмайди, тўшагингизга нонушта олиб келмайди, барда дўстлари билан кечгача қолиб кетади, шундай қилиб муносабатларингиздаги романтика ўрнини оддий турмуш ҳақиқати эгаллаб олган. Сиз аравани қўш ҳўкиз тортишини унутган кўринасиз. Муносабатларингизда юзага келган вазиятда сизнинг ҳам баҳоли қудрат ҳиссангиз бор. Балки у ўзини талай таъналар кутаётган уйга боргиси келмаётгандир ва шунинг учун вақтини дўстлари билан ўтказишни афзал кўрар. Ахир дўстлари «Эркакни алоҳида шафқатсизлик билан арралаш» номли цирк номерини унда синаб кўрмаслиги аниқ.
Сиз ўзингизни заҳарханда аёл каби тутасиз, майда-чуйда нарсаларни баҳона қилиб, жанжал кўтарасиз, севикли ёрингизни нима учун у сизга икки соат давомида бирор мартаям қўнғироқ қилмагани ҳақида сўроққа тутиб, азоблайсиз. Ҳолбуки ўзингиз турмуш ўртоғингизнинг рақамини теришни хаёлингизга ҳам келтирмагансиз. Нега энди айнан у сизга қўнғироқ қилиши керак экан? Балки у ҳам сизнинг қўнғироқ қилишингизни кутгандир?
У сиз билан меҳрибон, мулойим бўлишни бас қилганидан, сизни эркалашлари камайиб кетганидан аччиқланасиз. Агар ўзингизга назар ташласак-чи? У билан учрашувга либосни пухталик билан танламайсиз, ўзингизга оро бермайсиз, баъзида пардоз буюмларингиз ҳар ерда сочилиб ётади. Эрингизнинг жиғига тегиб, телефонда соатлаб дугоналарингиз билан энг сўнгги ғийбатларни муҳокама қиласиз.
 
Арзимас нарсалардан хафа бўласиз, суюкли ёрингизга таъналар ва айблар кўринишидаги тонналаб салбий ҳисларингизни тўкиб соласиз. Шундай экан, нега энди эрингиз сиздан совуганига, сиз билан учрашувни ҳаётидаги энг бахтли лаҳза каби кутмаётганига ва сизни қўлида кўтариб юрмаганига ҳайрон бўласиз?
У сизни мураккаб вазиятларда керакли тарзда қўллаб-қувватламаяпти, сизга ширин сўзи ва амалий ҳаракати билан ёрдам бермаяпти, муаммоларингизни англаб етишга ҳаракат қилмаяпти. Хўш, ўзингиз-чи? Айтайлик, жуфти ҳалолингизнинг бирор иши юришмаяпти, масалан, у ўзига яраша иш тополмаяпти. Сиз нима қиласиз? Уни мураккаб дақиқаларда қўллаб-қувватлаш, сизнинг унга бўлган муҳаббатига ишончини мустаҳкамлаш ўрнига, турмуш ўртоғингизни ҳаракатсизликда ва бефойдаликда айблаб «арралай» бошлайсиз.

Муносабатларингизнинг бошида сиз қувноқ, хотиржам ва фаол эдингиз. Севгилингизни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилгансиз, унинг сизгача бўлган шахсий ҳаётидаги икир-чикирларни қўзғамагансиз. Агар у дўстлари билан кўпроқ мулоқотда бўлса, уни тушунишга ҳаракат қилгансиз, унинг гапириш услуби, хуррак отишини танқид қилмагансиз. Ташқи қиёфангизга доим эътибор бериб, саранжом-саришта бўлгансиз.
Ҳозир эса сиз юрагингизни беришдан бош тортиб, фақат ундан олиш ҳақида ўйлайсиз. Эрга нисбатан бундай истеъмолчиларга хос муносабат унда ҳам худди шундай механизм ишга тушишига олиб келади. Бир оддий ҳақиқатни англаб етишингиз лозим: ҳаётингиздаги ҳар бир вазиятни ўзингиз келтириб чиқарасиз. Мавжудлигингизнинг ҳар бир дақиқаси – сиз коинотга жўнатаётган сигналларнинг инъикосидир. Юрагингизни кўпроқ берган пайтингизда, кўпроқ олганингизни эслаяпсизми?
 
Турмуш ўртоғингиз сизга гуллар ҳадя этиш ва ресторанларга олиб боришни бас қилдими? Ушбу ачинарли камчиликни тузатиш ўзингизнинг қўлингизда. Биринчи бўлиб ўзингиз унинг кўнглини топиб, хурсанд қилишга уриниб кўринг, романтик сюрпризларга бой кечани тайёрланг. Ёрингиздан анчадан бери эътибор ва ғамхўрлик кўрмаган бўлсангиз ҳам ташаббус кўрсатишдан қўрқманг. Ўзингизни тартибга келтиринг. Оиладаги келишмовчиларнинг сабабини ташқаридан изламанг – уларнинг бари ўзингизда.

Категория: FOYDALI MASLAHATLAR | Просмотров: 888 | Добавил: JAVOXIR | Теги: QIZIQARLI MALUMOTLAR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz