Дубайда бўлиб ўтган автомобиллар шоусида Mercedes-Benz компанияси бир йўла иккита моделни тақдим этди. Қизиғи шундаки, ушбу моделлар фақатгина араб бозори учун мўлжалланган: тилларанг SLS AMG Desert Gold ҳамда G 55 AMG Edition 79. Иккинчи моделнинг 79 рақами иккита маънони англатади. Биринчидан ушбу автомашина атиги 79 дона, иккинчидан, Mercedes-Benz ушбу моделни 1979 йилдан бошлаб ишлаб чиқарган. SLS AMG нинг энг эътиборга лойиқ жиҳати орқа ғилдираклари 20-дюймли бўлиб, соф олтиндан ишланган! JASUR