Yazeta.com ҳабар беришича, сигарета юқори қон босимидан сўнг энг кўп ўлимларга сабаб бўлаётган иккинчи даражали омил ҳисобланиб, ҳозирда ҳар 10 та балоғатга етган одамдан 1 таси айнан сигарет чекиш сабабли оламдан кўз юмаётган экан. Сигарет чекишнинг инсон ҳаётига буюк таҳдид солаётганига эътибор қаратиш мақсадида 31 май Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан "Бутунжаҳон Сигаретдан воз кечиш куни” деб эълон қилинган эди.
Шу анъана доирасида жорий йилда ўтказиладиган тадбирлар сигарет чекишнинг аёллар соғлиғига етказаётган зарарларига бағишланади. Зеро, соҳа мутахассислари таъкидлаганидек, замонавий сигарет саноатининг асосий хадафи айнан аёллардир.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти тарқатган маълумотларга кўра, кунимизда қарийиб 1 миллиард одам мунтазам равишда сигарет чекишади. Шулардан 20 %ни аёллар ташкил этади. Доимий сигарета чекувчи эркаклар сони аёлларга нисбатан 4 баравар кўп бўлсада, кашанда эркаклар сони мўтадил ҳисобланади. Лекин аёл кашандалар сони ортиш салоҳиятини ҳали ҳануз тўлиқ ишлатмаган. Шунинг учун ҳам сигарета саноати бутун куч-ғайратини аёл кашандалар сонини орттиришга қаратгани ажабланарли эмас.
Шу ўринда айтиш жоизки, сигарет чекиш аёлларда турли аъзоларнинг саратон касалликлари билан бирга, фарзандсизлик ва ҳомиланинг тушиши каби оқибатларга олиб келмоқда.
|