iSuppli компанияси мутахассислари буни ҳисоблаб чиқишди – 187,51 доллар.
Компания тадқиқот учун бу телефоннинг 16 гигабайт хотиралисини
танлади. Ҳисоблаш жараёнида ишлаб чиқариш харажатлари, логистика,
реклама, дастурий маҳсулот ва ҳоказо қўшимча харажатлар инобатга
олинмади, шунчаки, телефон қисмларга бўлиб чиқилди. Маълум бўлишича, телефоннинг энг қиммат қисми – бу унинг 3,5
дюймлик, 960x640 пикселга эга LG Displayда ишлаб чиқилган суюқ-кристалл
дисплейи экан. Унинг баҳоси – 28,5 доллар. Samsung компанияси тайёрлаб
берган A4 процессори эса 10,75 долларга баҳоланган.
STMicroelectronics маҳсулоти ҳисобланган гироскоп (телефоннинг муҳитдаги йўналишини аниқлайди) нархи – 2,60 доллар.
Роппа-роса бир йил аввал iSuppli iPhone 3GSни ҳам худди шу йўсинда таҳлил қилиб, 179 долларга баҳолаганди.
АҚШда iPhone 4нинг 16 ва 32 гигабайтлик моделлари 199 ва 299
долларга сотиляпти. Тўғри, бунинг учун Apple билан эксклюзив битимга
эга AT&T мобил оператори билан икки йиллик шартнома тузиш лозим
бўлади.
Шартномасиз телефон анча қимматга тушади. Масалан, Францияда
iPhone 4 (16 Гб)ни мобил алоқа оператори иштирокисиз 629 еврога харид
қилиш мумкин.
Apple компанияси маълумот беришича, iPhone 4нинг дастлабки уч
кунги савдосида рекорд кўрсаткич қайд этилган – жами 1,7 миллион нусха
телефон сотилган.
|