"Барно” исмли қизларни
мақтаб-мақтаб куйлаган хонанда Анвар Санаев энди Зебо исмли қизларни
хурсанд қилмоқчи. Янги тарона матн муаллифи Аҳад Қаюмнинг айтишича,
Ўзбекистоннинг барча Зебо қизлари бу қўшиқни муҳаббат куйчиси ижросида
тинглаб боши кўкка етади! Хонанда айни пайтда туну кун овоз ёзиш
студиясида. Янги альбомнинг деярли еттита янги таронаси ҳам тайёр.
Дарвоқе, айрим маълумотларга қараганда, Санаев "Дилимда исминг Барно”
номли янги яккахон концертига Барно исмли қизларга текин чипта тақдим
этилиши ҳақида бир интервьюсида айтган экан, сарой чиптахонасида бир
куннинг ўзида 250 тага яқин Барнолар навбат талашибди! Агар бир кунда
шу аҳвол бўлса, 20 кунда барча чипталар текин тарқаб кетишини сезган
хонанда мухлислар учун бундай имкониятга нуқта қўйганмиш...Ана шунақа
гаплар!