Тўқсон миллионта интернет-манзил соҳиблари ўзлари ҳақида қисман
ёки нотўғри маълумот беришган – домен номларини рўйхатга олувчи ICANN
корпорацияси шундай тўхтамга келди.
Аниқланишича, бор-йўғи 23 фоиз сайтнинг эгаси ва манзили
ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келади. Доменларнинг 29 фоизида
ёлғон ёки шубҳа уйғотувчи маълумотлар мавжуд бўлса, 48 фоиз сайт
хўжайинлари ё маълумот қолдиришни исташмаган ёки шундай қоида
борлигидан бехабар.
Кўп экспертларнинг фикрича, рўйхатга олиш маълумотларини
текшириш борасида мукаммал тизимнинг мавжуд эмаслиги
кибержиноятчиликнинг ўсишида асосий омиллардан бўляпти.