Гулчеҳранинг оила аъзоларининг айтишига қараганда у ҳозир ҳеч қандай киносценарийларни қабул қилмаётган эмиш. Яқинда Россия таътилидан қайтиб келган Гулчеҳра кино оламида бир оз муддатга таътил эълон қилганмиш. Агар шундай киносценарий бўлса-ю ва унинг сюжети дарҳақиқат, Гулчеҳрани лол қолдира олса, албатта, у таътилни бир четга суриб, фильмда суратга тушиши ҳам мумкин. Қани, шунақа киносценарийни кўрсата оладиган бирорта мард режиссёр борми?