Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков куни кеча фарзанди Жаъфарга
ўғил тўйи муносабати билан пойтахтимизнинг сўлим ресторанларидан
"Наврўз”да халқга ош берди. Соат 9.30 дан кела бошлаган мехмонлар сони
соат 12.30 да хам хали тинмаган эди. Энг қизиғи кўпчиликни бир савол
қизиқтирар эди ош "Анжанчасигами”? ёки "Тошкенчасигами”?. Ошпаз барака
топсин Тошкентча ошни маромига етказиб тайёрлабти. Ўғил тўйи муборак.