Шу пайтгача бирон маротаба жанжаллашмаган, аҳил-иноқ ижод қилиб келаётган ‘‘Ҳандалак’’ гуруҳи ҳақидаги бу шум хабарни эшитибоқ Ортиқ Султонов билан боғландик. "Бу одам билан ишлагандан кўра, умуман санъатни тарк этган яхши! – деди ҳандалакчи жаҳл билан. – Ҳамманинг олдида мени мазах қилиб, устимдан кула бошлади.
Ҳазил ҳаддидан ошса, зилга айланиши мумкин. Шу пайтгача ёшини ҳурмат қилиб, индамай келардим. Бу сафар чидаб туролмадим. Ўзидан кўрсин!” Ортиқ Султонов жаҳл билан гўшакни қўйиб қўйди. Зокир Очилдиев билан боғлана олмадик. Балки… Шубҳа, гумонларга берилгандан бир оз кутган маъқул. Шунда масалага ойдинлик киритиш осон кечади. Ишқилиб, ярашиб олишсин-да! Ахир ҳандалак иккига бўлинса, тезда айнийди. Бизга бутун тургани ҳам маъқул!
7x7
|