Куни кеча пойтахтимиздаги муҳташам саройда Ҳосила Раҳимова "Денов” телевидениеси билан ҳамкорликда бутун юлдузларни жамлаб "Наврўз наволари” деб номланган шоу кечани ташкил этди. Зулайҳо Бойхоновадан тортиб, янги санъатга ҳавас қилиб кириб келаётган қўшиқчиларгача дастур меҳмони бўлишди. Кошонага кириб келишингиз билан сурхон нафаси сезилиб турарди. Боиси, коцерт тўлалигича Ҳосиланинг уй музейидан олиб келинган асори-атиқлар ва қадимий каштадўзлик ишлари билан безатилганди. Кечада нафақат ўйноқи қўшиқлар, балки, ўзининг бошловчилик қобилиятибилан мухлисларнии лол қолдирган Ҳосилахонимда янги режа пайдо бўлганмиш. Шу йи насиб қилса, Ҳосила баҳор фаслида янги шоу кўрсатув очиш ниятида эмиш. Ҳосила Озодбек Назарбековга қарши "Ҳосила шоу” билан чиқмаса бўлгани эди. Ахир айтишадику, аёл хонандалар эркак хонандаларга қарши бош кўтарса ёмон бўлади дея.
ҲАММА ҚЎШИҚЛАРИ БАҚИР-ЧАҚИРДАН ИБОРАТ
"Тв” орқали ҳар куни — "Зўр-зўрми?” дея жонга тегиб қулоқни қоматга келтираётган "Божалар” гуруҳидан янгилик. Гуруҳ май ойида навбатдаги коцерт дастурини тақдим этишни ният қилган. Концерт ташкилотчиси "Пантерра” студиясининг хабар беришига қараганда концертга астойдил ҳаракатлар бошланган. Энди Жаҳонгир Позилжонов "Тв” орқали концертга-а-а-а дея бақиришни бошласа керак. Аслида ўзи Жаҳонгирнинг охирги пайтларда ҳамма қўшиқлари бақир-чақирдан иборат бўлиб қолди-да.
СОЧИ УЗУН ҚИЗЛАР! ҲУШЁР БЎЛИНГ...
Энди узун сочларингизни йиғиштириб юришингизга тўғри келади. Чунки эстрада оламида узун сочларнинг кушандаси пайдо бўлди. "СоЧи узун қизлардан қасдим оламан” номли янги таронани ёзди. Бу ҳазил тарона хонандамизнинг укасини мусиқий қирраларини очиб берди. Сабаби, сўз матни ҳам, мусиқаси ҳам айнан Абдуманнон Раҳимовга тегишли. Қизиқ, абдуманнон ҳам худди опасига ўхшаб ҳам ижодий, ҳам актёрлик қирраларини кашф этаётганидан хабаримиз бор эди. Чқинда "Тақдир” кинофильмида бош ролни ижро эшит ҳам Абдуманноннниг ижодида кузатилган эди. Энди хонандамиз янги қўшиғи, янги клиплари билан тингловчиларни лол этишнибошласа нур устига аъло нур бўлар эди. Ахир айтишадику, "устоздан шогирд ўзиши керак” деб.
КОНЦЕРТИ БИЛАН ЛОЛ ҚОЛДИРА ОЛАДИМИ?
ХонандаМанзура ниҳоят ўзининг орзиқиб кутилган концерт дастурини мухлисларга тақдим этадиган бўлди. У концертда оригинал тарздаги чиқишлари, ноодатий имиджи, ҳамда умуман кутилмаган либослари билан мухлисларничинакамига лол қолдирмоқчи. Мухлислар Манзуранинг энг янги, ҳали ҳеч қаерда тақдим этилмаган қўшиқларинини ҳам тинглашлари мумкин. Манзура эҳтирослар ҳамда ширали овоз билан мухлислар эътиборини тортганини биламиз. Шунингдек, у концерт дастури ва ўзининг бу галги янги тароналари билан ҳам бизни лол эта олармикан?
УЛУҒБЕК ҚОДИРОВНИНГ РАҚОБАТДОШИ ПАЙДО БЎЛДИ
Кино оламида бугун ўзини актёр сифатида кашф этишна уринаётган ёшлар кўп. Аммо уларнинг ҳаммасини ҳам томошабин актёр сифатида тасаввур эта олмайди. Сабаби, улар ташқи кўринишидан фильм сюжетидаги қаҳрамонга тўла мос келса-да, ундаги маҳорат томошабинни қониқтирмайди. Сабаби, бу соҳада мақсадга эришиш учун ўқиш, ўқиш, ва фақат ўқиш керак. Кечагина ана шундай олий санъат мактабини битириб, айни кунда ўз фаолиятини Ўзбек Миллий академик театри саҳнасида давом эттираётган ёш истеъдодли актёрлардан бири Миролим Қиличев бугун илк бора режиссёр Нурилла Аббосхоннинг "Умид” картинасида ўзини синаб кўришга муваффақ бўлди. Актёрнинг "дебют”и ҳар ҳолда ёмон эмас. Ўзининг айтишича у таниқли ва маҳоратли актёр сифатида Улуғбек Қодировга ҳавас қилади ва ижодини ҳурмат қилади. Кино оламига ҳавас билан кириб келган ёш актёримиз эртага Улуғбек Қодиров даражасидаги таниқли актёр бўлиб етишиб чиқаса, ҳавас ўрнини рақобат деган тушунчалар эгаллаши табиий ҳол, албатта. Бунисини ҳали вақт кўрсатади.
ЯНА ФИЛЬМДА БОШ РОЛДА
Маҳоратли кинорежиссёр Иброҳим Расуловнинг "Қизғалдоқ” номли фильмида Ўзбекситонда Хизмат кўрсатган артист Оғабек Собировнинг суратга тушганлигидан хабарингиз бор. Бу фильм етирлича машҳурликка эришганидан сўнг Оғабек Собировга кўплаб кинорежиссёрлар томонидан таклифлар бўлди. Хонанда ана шу таклифларнинг айнан бирини 2011 йилда қабул қилди. Ҳозирги кунда ушбу фильмнинг суратга олиш ишлари бошланди. Яқин кунларда эса баҳор фаслининг сўнгги ойида бу фильмнинг айрим саҳналари Туркиянинг Истанбул ва Измир шаҳарларида суратга олинади. Лекин подадан олдин чанг чиқаришни истамайдиган хонанда эса фильмнинг режиссёри, унинг номи ва талқин этаётган роли ҳақида очиқ гапиришни истамади. Насиб этса ушбу фильм 2011 йилнинг сўнгги ойларида экран юзини кўради. ЛАЙЛО тайёрлади.