Йўл фалокати 28 май куни тахминан тонгги соат 10:00ларда Тошкентни фарғона водийси билан боғловчи “Қамчиқ” довонида содир бўлган. Хитойда ишлаб чиқарилган юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Расм муаллифининг гувоҳлар берган маълумотга таяниб айтган сўзларига кўра, автомобил тормози ишламай қолган. У узатиш тизими ёрдамида тезликни камайтиришга ҳаракат қилган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаган. Ҳайдовчи машина кабинасидан сакрашга мажбур бўлган. Юк машинаси Тошкентга қараб ҳаракатланётган эди. Транспорт воситасининг кабинаси ҳамда ғилдиракларига зарар етган. Ҳайдовчи жабр кўрмаган.