"Сен бўлдинг бир соҳил”,
"Ёлғизгинам” сингари қўшиқлари билан мухлислар қалбидан жой олган Лола
Аҳмедованинг омади келгани рост.
Ўтган йили турмушга чиққан хонандамизнинг ижодида ҳам, ҳаётида ҳам
қувончли ҳодисалар кузатилмоқда. Истиқлолимизнинг ўн тўққиз йиллик
тантанталари арафасида Лола Аҳмедовага "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган
артист” унвони берилди. Айнан шундай қувончли янгилик маълум бўлган
пайтда Лоланинг шахсий ҳаётида ҳам ажойиб воқеа юз берди: у ўғил
фарзандли бўлди.