Жанубий Кореяда Live Checking Card деб номланган "ақлли” банк
пластик карточкаси ишлаб чиқилди. У реал вақти тартибида банк
ҳисобининг ҳолатини билиш имконини беради, эътиборлиси, бунинг учун
банкомат ёки банк сайтига мурожаат қилиш шарт эмас.
Карточкага инновацион сенсорли дисплей ўрнатилган бўлиб,
навбатдаги транзакция амалга ошиши билан маълумотлар дисплейда пайдо
бўлади.