Латофатли француз қўшиқчиси Ализе кечагина
Ўзбекистонга учиб келди.
Гўзал хонандани кутиб олгани чиққан журналистларга у шундай сўзларни
айтди:
"Миродил Ҳакимовнинг мен билан дуэт куйламоқчи
эканлиги ҳақида хабар топганимда, аввалига бироз иккиланган эдим.
Лекин қўшиқ матнини ўқиб чиққач, рози бўлдим. Чунки
андижонча йўналишдаги қўшиқнинг мусиқаси ва сўзлари жуда чиройли экан!”
Улкан гулдаста кўтариб, шошиб-пишиб Ализени кутиб олишга келаётган
Миродилни кўргач, хаёлимиздан битта фикр ўтди: Ҳа, ўзбек эстрадасида
яқин орада момақалдироқ гумбурлагандек, янгилик содир этилиши аниқ!
Нима ҳам дердик, дўппингни осмонга от, Миродил!
|