Куни кеча илк режиссёрлик иши бўлмиш "Менинг акам бўйдоқ” фильми тақдимотини ўтказган режиссёр, хонанда Алишер Узоқов "Изҳор” қўшиғига клип суратга олиш тайёргарлигини бошлаб юборди… Дарвоқе, "Менинг акам бўйдоқ” фильми куз киномавсумининг энг зўр комедиясидан бири бўлса, ажабмас. Хонанда суратга олаётган клипга қайтсак, Алишер Узоқовнинг айтишича, бу унинг сўнгги клипи бўлади. Ҳозир клип учун махсус декорация қуриляпти. Хонанданинг мазкур клипида машҳур ёш актёр ва актрисалар жамланган. Бу йилнинг энг романтик клипи бўлиши кутилмоқда.