CHORSHANBA, 2025.01.01, 03:57
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 2
MEXMON 2
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Июнь » 22 » Алишер Узоқов: “Куйлашга ҳақим бор!”
21:57
Алишер Узоқов: “Куйлашга ҳақим бор!”


Ёш актёр Алишер Узоқовнинг истеъдодига бугун кўпчилик томошабинлар тан бермоқда. Унинг бир қатор фильмларда яратган ўзига хос образлари халқ эътиборига тушиб улгурди. Энди Алишер нафақат кинода, балки ота касби бўлмиш қўшиқчиликда ҳам ўзини синаб кўриш ниятида. Аммо у иккиланяпти. Нега? Сабабини суҳбатни ўқиб билиб оласиз.
 Мана, яқинда "Жаноб ҳеч ким” фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Кўпчилик ижроингиз таъсирли чиққанини эътироф этяпти. Фильм ҳақида фикрингиз қандай?— Ростини айтсам, юрагимнинг туб-тубида "Жаноб ҳеч ким”нинг яхши чиқишига ишонч бор эди, фильмнинг муваффақиятли бўлишини кутгандим, лекин бу даражада эмас. Картинанинг муваффақиятига профессионал одамлар ҳамжиҳатлик ва самимият билан ишлагани сабаб бўлди, деб ўйлайман. Худога шукур, фильм аста-секин томошабинларнинг эътиборига тушяпти.Қаҳрамонингиз ҳақида гапиринг.— Қаҳрамоним... (ўйланиб) Фильмни кўрган одам ҳаммасини тушуниб олади. У болалигида етим қолган, тоғаси уни боқиб катта қилади. Јийин шароитда ўсади, ота-она меҳри етишмайди унга. Бу меҳрни бошқа қариндошларидан тополмайди, шунга қарамай, ўзининг уларга бўлган меҳри ҳеч қачон сўнмайди. Менимча, қаҳрамоним — жамиятимизга жуда керакли, фойдали, олижаноб инсон. Бизда бундай одамлар кўп, ундан ҳам кўпроқ бўлишини истардим. Фильм томошабинга нима беради деб ўйлайсиз?— Кўрмасдан аввал бошқа фикрда эдим, кўргач, бошқа фикрга келдим. Биласизми, ўзаро меҳр йўқолиб кетяпти дейиш унчалик тўғри бўлмаса керак, лекин ҳозир қариндош-уруғ ўртасидаги муносабат ўзгарган... Одамлар кўпроқ мол-давлатни ўйлайдиган бўлиб қолди, бойлик кўпчиликнинг кўзини кўр қилиб қўяяпти. Инсон қандай шароитга тушишидан қатъи назар, ўзгариши, ўзлигини йўқотиши керак эмас. Одамлар шу кинони кўриб, шу нарсалар ҳақида мулоҳаза юритишади. Биринчи рақамли мавзумиз — севги-муҳаббат бобида ҳам ўзларига яхши нарсалар олишлари мумкин, деб ўйлайман. — "Жаноб ҳеч ким” ўзингизга қандай таъсир қилди?— Очиғи, фильмни кўрдим, лекин томошабин сифатида эмас. Мен одамларни кузатиб ўтирдим. Јандай қабул қилишяптийкин, деб... (кулади)Бу фильмга яратган образларнинг аксарияти салбий. Салбий ролларни ёқтирасизми дейман?— Йўқ, ролларим салбиймас. Фақат "Зебузар” сериалидаги қаҳрамоним бироз салбийроқ, аммо у ҳам сериал охирига бориб ижобий қаҳрамонга айланади. Аксарият ролларим салбий деб ўйламайман. Чунки "Телба”, "Туташ тақдирлар”, "Водиллик келин”даги ролларим салбий эмас, фақат "Кичкина одамлар”даги қаҳрамоним бироз мол-давлат кетидан қувган..."Сени севдим”да ҳам худбин йигит ролини ўйнагансиз-ку.— Тўғри, лекин салбий деб айтолмайман мен. Уларни мен характерли роллар деган бўлардим. Ўзингиз шундай ролларга мойил экансиз-да унда?— Биринчидан, режиссёрлар таклиф қилишади. Қолаверса, ўзим ҳам эсда қоларли ролларни ўйнашни хоҳлайман. Майли, салбий қаҳрамон бўлсин, лекин томошабиннинг эсида қолсин. Ижобий қаҳрамон бўлса-ю, томошабиннинг эсида қолмаса, ундай ролни ўйнашдан нима фойда бор? Гап қандай қаҳрамонни талқин этишда эмас, томошабинни ишонтиришда. Тўғри, салбий ролни ўйнаганим учун мени койиганлар ҳам бўлди. "Бекор ўйнабсиз, сизга ярашабди”, дейишди...Бундай роллар сиз ҳақингизда салбий таассурот уйғонишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.— Тўғри, бундай ҳолатлар кўп бўлади. Деярли ҳар куни менга бу ҳақда гапиришади. Айниқса, "Зебузар”даги ролимни кўп танқид қилишади."Жаноб ҳеч ким”да ҳинд фильмларининг таъсири сезилганга ўхшайди...— Буни ўзим сезганим йўғ-у, лекин бўлиши мумкин. Агар картинада ҳинд фильмларининг таъсири сезилган бўлса, бу, менимча, яхши. Чунки ҳинд фильмларини бутун дунё томошабинлари кўради. Агар бизнинг картинамизда ҳам ҳиндча фильмларнинг таъсири сезилган бўлса, демак, бизнинг киномиз аста-секин ўша даражага чиқяпти. Буни салбий баҳолаб танқид қилиш эмас, балки хурсанд бўлиш керак. Ҳатто ҳиндлар ҳам биздан қайсидир жиҳатларни ўрганадиган даражага етиб келди фильмларимиз.Ўзингиз қандай фильмларни кўпроқ томоша қиласиз?— Кўпинча комедия ва саргузашт фильмларни кўраман. Болливуд фильмларидан фақат Шоҳрух Хон ижросидагиларни томоша қиламан. Бошқаларини сира ҳазм қилолмайман. Шоҳруҳ Хонни яхши кўрасизми?— Ашаддий фанат эмасман-у, лекин актёр сифатида қаттиқ ҳурмат қиламан. Ҳинд фильмларини қўйганимда, Шоҳруҳ Хон ўйнамаган бўлса, дарҳол ўчириб қўяман. У ўйнаган бўлса, охиригача кўраман. Бошқаларини кўролмайман. Алишер, эстрада актёрлиги факультетини битиргансиз. Қолаверса, марҳум санъаткор Маъмуржон Узоқовнинг неварасисиз. Қўшиқчилик истеъдоди қонингизда бўлса керак. Ўзингизни синаб кўрмоқчи эмасмисиз?— Одам қўрқиб қолди бундан. Тўғри, ниятим бор, яқин кунларда бошламоқчиман. Фақат хонандалар жуда кўпайиб кетди. Эртага мен куйлаб чиқсам, "Уф! Шуям ашула айтибдими?!” дейишларини хоҳламаяпман-да. Шу гапни эшитгим келмаяпти. Аслида, бу менинг ота касбим, эстрадани битирганман. Ўйлаб қаралса, ашула айтишга менинг ҳақим бор. Ўзимни ноқулай сезяпман, ҳар хил таъналарни эшитишни истамаяпман. Аммо ашула айтгим келяпти, бир-иккита яхши нарсалар ҳам тайёрлаб қўйдим. Иккиланиб турибман.Қайси йўналишда куйламоқчисиз?— Эстрада. Биласизми, эстрадага янгича руҳ олиб киришни хоҳлардим. Нега десангиз, ҳозир эстрада деганда кўпчилик қўшиқчиликни тушунади. Ваҳоланки, қўшиқ эстрада эмас, балки бир тури, холос. Эстрада актёри қўшиқ айтишни ҳам, рақс тушиш, роль этишни ҳам, пантомимо, пародия — ҳаммасини билиши керак. Шу нарсаларни ҳаммасини кўрсатмоқчиман. Фақатгина қизил кўйлак кийиб олиб, ёқамни кўтариб ашула айтиш ниятим йўқ. Клип ҳам кинодай бўлиши, мазмунли чиқиши керак. Эстрада актёри рақс тушишни ҳам билиш керак деяпсиз. Ўзингизнинг рақс бобидаги маҳоратингиз қай даражада?— Мақтанмоқчи эмасман (кулади) Вақти келганда, томошабинлар ўзлари кўриб, баҳо беришади.Ҳозир хориж сериалларида ҳам сизнинг овозингизни эшитяпмиз. Дубляжда қатнашяпсиз... — Актёр роль ўйнаш билангина чекланиб қолмайди, у дубляжга боради. Фақат ўз қаҳрамонларига эмас, бошқа қаҳрамонларга ҳам овоз беради. Кинода суратга тушиб ёки театрда ишлаб юраверса, бўлмайди-ку. Дубляжни жуда яхши кўраман. Болалигимдан ҳар хил фильмларни кўриб, ўзимча Тўлқин Тожиев, Ҳамза Умаров, Омон Абдураззоқовларнинг овозига тақлид қилардим. Бугун бу орзуимга эришдим. Ҳозир деярли ҳар бир тижорат фильмида менинг овозимни эшитасиз. Мени бу соҳага Йўлдош Абдукаримов олиб кирдилар. Сериалларга овоз беришга эса, Баҳодир Қосимов чақирдилар. Дубюляжда қатнашаётганимдан жуда хурсандман, бу санъат тури менга кўп нарса беради.Хоббингиз нима?— Афоризмлар ёзиб тураман.Фақат ўзингиз ёзасизми ёки бошқаларникини ҳам ўқийсизми?— Албатта. Бир китобим бор: "Тафаккур гулшани”. Ундаги деярли афоризмларни ёдлаб олганман.Комила НОСИРОВА
Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 934 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz