Алишер Узоқов илк режиссёрлик иши бўлмиш "Менинг акам бўйдоқ” фильмига кастинг эълон қилинганди…
Узоқ тортишувлардан кейин ва, ниҳоят, фильмнинг бош қаҳрамони топилди. У ҳам бўлса, яқиндагина кинони тарк этиб, яна қайтган актриса Мадина Мумтоз эди.
— "Менинг акам бўйдоқ” фильмида суратга тушишга розилик билдирганимнинг боиси фильмда беғубор севги, йигитларнинг андишаси, қизларнинг чинакам ибо-ҳаёси ўзгача тарзда талқин қилинган, — дейди Мадина Мумтоз.
Актрисани фильмда суратга тушмаслик аҳдидан қайтарганига қараганда, кинокартина чакки эмасга ўхшайди. Шунингдек, фильмда Раъно Ярашева, Шоҳида Узоқова, Матёқуб Матчонов, Ҳошим Арслонов, Толиб Мўминов, Гулнора Қосимоваларни ҳам кўришингиз мумкин. Олдиндан хулоса чиқаришга шошилмайлик, ҳаққоний баҳо тақдимотдан кейин берилади. Энг қизиғи, фильмни суратга олиш ишларига бир кун қолганда Алишер Узоқовга панд беришди.
Алишер Узоқов: — Бир нечта таниқли актрисалар суратга олишга бир кун қолганда менга қўнғироқ қилиб "Узр, фильмингизда суратга тушолмас эканман…”, деб бўлар-бўлмас важлар келтиришди. Очиғи, улар режиссёрлик қўлимдан келишига ишонишмади. Ахир, бекорга бу соҳада таълим олганим йўқ-ку! Уларнинг исмларини ва менга қандай найранглар кўрсатишганини фильм катта экранга чиққанидан сўнг ошкора айтаман.
|