Норасмий тарзда хабар берган ишончли манбаларимиз ва судда қатнашган иштирокчиларнинг аноним хабарига кўра бугун Алишер Рахматуллаевга хукм ўқилди. Унга 8 йил озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек хабарларга кўра суд якунига қадар аксарият жабрланувчилар, хусусан Сардор Рахимхон хам ўз даъвосидан кечган. Бунга сабаб Алишернинг онасига ачиниб рахм қилишган. Алишернинг адвокати эса айтишларича Сетора гурухининг солистларидан Маликанинг қариндоши бўлган. Айтиб ўтиш керак, мазкур хукм қонуний кучга 10 ичида киради, бунга қадар Алишер ёки унинг химоячиси апелляция, ундан сўнг кассация кейин эса надзор тартибида шикоят келтиришга хақли. Шунинг учун Алишер Рахматуллаев хозирча расман судланган хисобланиб, хукм қонуний кучга кирмаганлиги боис тўлиқ иш ёпилмаган ва жазони 8 йилга ўташ учун жазони ўташ муассасасига ўтказилмайди. Эслатиб ўтамиз Алишер 2009 йил ёз ойларида фирибгарликда айбланиб қамоққа олинганди, унинг жабрланувчилари санъат олами вакиллари хусусан Сардор Рахимхон хам бўлган. Айбнома ва эндиликда хукмга асосан у жуда кўп миқдорда бўлган пулларни қарзга деб олиб қайтариб бермаган. 168-модда. Фирибгарлик Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш — энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. Фирибгарлик: а) кўп миқдорда; б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; г) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса, — энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Фирибгарлик: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
|