"Ёрининг жимжима кўйлак кийиб ўтганидан қўрққан” Алишер Файз қаттиқ ижод қилаётганга ўхшайди. Унинг ижросидаги янги қўшиқлар ҳар ойда мухлисларга тақдим этилиб турибди. Тез кунларда хонанданинг яна янги таронаси радиоканалларда айлана бошлайди. Айни пайтда унинг бир нечта янги қўшиғи тайёр. Улар орасида шўхлари ҳам, сокин оҳангдагилари ҳам бор. Бундан ташқари, мухлислар файзли хонанданинг янги клипидан ҳам баҳраманд бўлишади.