YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:29
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 7
MEXMON 7
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2011 » Февраль » 28 » Ҳалима: Тўйимда онам ёнимда турмади...
07:39
Ҳалима: Тўйимда онам ёнимда турмади...

У дуч келган ҳаёт зарбаларига ҳамма ҳам дош бера олмайди


Аёлга бахт беринг, саодат беринг

Деманг юрибди-ку кулиб, жилмайиб.

Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин,

Дунёни олиши мумкин жилмайиб.

Бугунги қаҳрамонимизнинг ҳаётий ҳикоясини тинглаб, юқоридаги сатрлар ёдимга тушди. Сўз устаси Ҳалима Ибрагимовага бир қарашда ҳеч ким уни ташвишли аёл демайди. Миллионларни кулдириб, юзидан табассум аримасада, ичидан ўтганини ўзига ва Аллоҳгагина аён...

«Фамилиямни билмасдим...»

Болалигимни қувноқ кайфиятда хотирлайман. Отам Убайдулла ака мансабдор шахс эди. Ўзига тўқ хонадоннинг эрка қизи бўлганман. Оилада тўрт қизмиз, мен учинчи фарзандман. Уч ярим-тўрт ёшимда боғчага беришган. Семиз, оппоқ, қош-кўзи қоп-қора кўхликкина қиз бўлганим учун ҳамма яхши кўрарди. Энг бўйи баланд қиз мен эдим, лекин фамилиямни билмасдим. Доим ёдимдан чиқиб қолаверарди. Боғчада Нозима исмли қўшним билан битта гуруҳда эдик. У билан фамилиямиз бир хил эди. Тарбиячиларимиз фамилиянг нима деса, "Нози, фамилиямиз нима эди?” десам, "Ибрагимова”, дерди (мириқиб кулади). Боғчада биронта тадбирдан четда қолмасдим. Бир марта штанга кўтарадиган полвоннинг ролини ўйнагандим. Ўшанда отам раҳматли мен учун штанга совға қилганди. У киши Москавадан тўртта опа-сингилга олти-етти жомадон кийим-кечаклар олиб келарди. Бир куни отам мен учун ҳарид қилган шубани кийиб боғчага борганимда, ҳамманинг хаваси келганди. Ота-оналар болаларини боғчадан олиб кетадиган вақтда шкафимни очсам, шубам йўқ, ўғирлаб кетишибди. Шубамни ўғирлатиб қўйганим учун ота-онам мени жазолайди, деб ўйлаб, эгнимдаги кийим билан боғчадан қочиб кетганман. Ёдимда ўша куни қор ёғаётганди. Уйдагилар мени ро-о-о-са қидиришган экан, узоққа кетиб улгурмаганим боис топилганман.

«Мактабдан ҳайдалганман…»

Мактабда аъло баҳоларга ўқиганим учун синф сардори эдим. Ўттиз олтита болани эплардим. Учинчи синфнинг учинчи чорагида синф раҳбарим "энди Умид синф сардори бўлади”, деганида қаттиқ жаҳлим чиққан. Натижада синф хонадаги барча гуллар жабр кўрган. Ҳаммасини бирма-бир синдириб чиққанман. Синф раҳбарим ота-онамни чақиртирганди. Кейин ҳайдовчимиз янги гуллар олиб келиб берганди. Тўртинчи синфдан ўн биринчи синфгача яна ўзим синф сардори бўлганман. Дўстларимнинг бари ўғил болалар эди, сирдош дугоналарим бўлмаган. Олтинчи синфдан ўқишим сустлашиб, уч баҳо олган вақтларим ҳам бўлган. Шунга қармай, катта гапириб синф сардорилигини ҳеч кимга бермаганман.

1991-92 йилларда мактабда йигит-қизлар калиш-махси кийиши мода эди. Бир мактабдошим 201-мактабга борганида "114-мактабдагилар калиш-махси киядими?” деб устидан кулишганини айтиб берди. Шунда 10-11 синфдаги барча ўғил болалар ва маҳалламдаги қассоб йигитлар, жами юз кишини йиғиб, 201-мактабга тўрт бекат пиёда борганмиз. Ўзим тўққизинчи синф ўқувчисиман. Масҳара қилган қизни 9-"в” синфидан топиб чиққанман. Иккита бир бўлиб дўппослашганмиз. Ўшанда бўлган воқеани тушунтириб ўтирмай, ҳамма айбни ўз бўйнимга олганман. Натижада "жанжални сен бошлагансан, китобларни топшир”, деб мени мактабдан ҳайдашган. Участка нозири ҳам можарога аралашган. Энг қизиғи, бу ҳақда ота-онамга лом-мим демаганман. Мактаб раҳбари ва ўқиитувчиларимдан ҳам уларга ҳеч нима демасликларини илтимос қилиб, китобларимни топширганман. Ота-онам наздида мактабга борадиган қизман. Нима қиларимни билмай, эрталаб сумкамни дафтарлар билан тўлдириб, уйдан чиқиб кетардим. Ҳар куни мактабнинг фаесида ўтирардим, лекин синфга киргизишмасди. Шу тариқа бир ҳафта дарс қолдирганман. Нима учундир мактаб раҳбарига пора берса мени мактабга қайта олади, деган фикрга келганман. Ота-онамдан беркитиб, уйдаги олтита музлатгичдан иккита қази, беш килограмли битта сир, сарёғни қинғир-қийшиқ қилиб, ярмини кесиб битта "пакет” билан участка нозири Зокир аканинг олдига борганман. «Зокир ака, мактабдан ҳайдалганимдан уйдагилар бехабар, илтимос, шу пакетни олиб, ўқишимни тиклаб беринг», дегандим. Ҳаракатларим бесамар кетмаган. "Ўн ва ўн биринчи синфларни бу мактабда ўқиймайсан”, деган шарт билан мени мактабга қайта олишган. Шу қадар урушқоқ эдимки, ҳатто мактабга келган бегона қизларни ҳам тинч қўймасдим. Баъзида директоримиз ўринбосар қилиб, мени катта синфларга назоратчи қилиб кетарди. Бир амаллаб ўн ва ўн биринчи синфни ўз мактабимда тугалладим. Эсласам болалигимда бирон марта кулиб расмга тушмаган эканман. Энг яхши одатим — китобга муккамдан кетгандим. Тонггача китоб ўқиб чиқардим.

«Суянган тоғимдан айрилганман»

Иккита опам турмушга чиққанди. Мен эса ҳали ўн биринчи синф ўқирдим. Кутилмаганда қирқ бир ёшда отам юрак хуружидан кўз ўнгимда оламдан ўтган. Ўшанда отам шифохонада эди. Тепасида сочиқ билан елпиб ўтиргандим, бир қалқиди-да, кўзидан ёш чиқди... Бу отамнинг сўнгги нафаси эканини билмаганман (кўзига ёш олиб). Ўн беш ёшимда "боқувчимиздан айрилдик. Энди уйимизда оиланинг устуни, эркак киши йўқ”, деб руҳан чўкиб қолгандим. Ўшанда илк бор йўқотиш нималигини ҳис қилгандим. Шу ёшгача ғам-ташвиш нималигини билмай юрган эканман. Ҳар куни уйимизда йиғин, меҳмон аримасди. Отамнинг вафотидан кейин эса хонадонимизга ҳеч ким қадам босмай қўйди. Ўлдинг — ўчдинг, деган гапнинг маъносини ўшанда англаганман. Одамлар мансаб, манфаат учун дўст бўлишни отамнинг ўлимидан сўнг яққол кўрдим. Бу ҳам етмагандек, оилавий можаролар бошланиб кетди... Бу воқеаларнинг ҳаммаси онамга қаттиқ таъсир қилди. Шунда у кишига ҳар томонлама қалқон бўлишим кераклигини тушуниб, ўн биринчи синфни битирибоқ ишга кирдим. Асли ниятим — жиддий соҳа эгаси бўлиш учун юридик институтга ўқишга кирмоқчи эдим. Эртанги кунимизда нима еб-ичишимизни ўйлаб, бу орзуимдан воз кечганман. Қолаверса, иккита опамга бешик тўй қилиш керак эди. Хуллас, менсиз ҳам чиқимлар етарли бўлган. Ўша йили бизнес мактабнинг ҳисобчилик бўлимига ҳужжатларимни топшириб, ўқишга киргандим. Урушқоқлигим сабаб директор "қизим, ўқиш муддати тугагач дипломингизни берамиз. Бунинг учун ўқишга келишингиз шарт эмас”, деган. Ҳамма билан уришишимга сабаб, мени "семиз”, деб устимдан кулиб, масхара қилишарди. Бошқа важ билан сира ҳеч ким билан тортишмаганман.

Хуллас, тоғамнинг дўконида ҳисобчи бўлиб иш бошладим. Ҳисобчилик дипломимни олгач, молия институтига ҳужжатларимни топширдим. Имтохонлардан муваффақиятли ўтдим, аммо ишга берилиб кетганим учун ўқишга боролмадим. Шу сабаб, мени талабалик сафидан чиқаришган. Оиланинг асосий боқувчиси бўлганим боис, пул топишга қизиққанман.

«Ҳаётнинг кутилмаган иккинчи зарбаси»

Етти йил ҳисобчи бўлиб ишладим. Шу орада онамнинг тоби бўлмай қолди. Синглим мактабда, мен кечгача ишдаман. Онам кўнглини ёзай, деса уйда ҳеч ким йўқ. Ҳамма нарсани ўйлайвериб, ўзини-ўзи еб битирган. Мен ҳатто уйга ҳам ёзув-чизув ишларини кўтариб келардим. Онам билан кўнгил ёзишга вақт ажратолмаганман. Билсак, онамда ички ўсимта чиқа бошлаган экан. У кишини шифохонага олиб кетишди. Сал ўтмай кома ҳолатига тушиб қолди. 2002 йил эди, тоғам "сен уйга боравер”, деб мени уйга жўнатди. Остона хатлаб уйга кирсам, йиғи-сиғи... "Ҳалима, оғирроқ бўл, онангни бериб қўйибмиз”, дейишди. "Нима деяпсизлар, ҳозиргина онамнинг олдидан келдим-ку!” деб ишонмадим. Дарҳол тоғамга қўнғироқ қилдим. Афсуски эшитганларим рост бўлиб чиқди (кўзига ёш олиб). Ўшанда тоғамдан роса хафа бўлганман. Онамни сўнгги бор уйга олиб келишганда кўрдим. Энг катта армоним, отам бошқа, онам бошқа мозорга қўйилган. Тўртта опа-сингил бир бўлиб, катталарни онамни отамнинг олдига дафн қилишга кўндиролмадик. Ўша пайтда бизлар ҳеч ким бўлмай қолдик. Гапимизни назар-писанд қилишмади. Энг ёмони, она томон бир тараф, ота томон иккинчи тараф бўлиб олишганди. Онамни қизлик уйидан сўнгги манзилга кузатганмиз. Онамнинг вафотидан кейин икки йил шунақа қийналдим. Буни сўз билан таърифлаш мушкул. Йўқчиликдан бой бўлган бошқа, ўзига тўқ бўлган хонадон бирданига муҳтож одамга айланиб, йўқчиликка чидаб, тушкунликка тушиш мутлақо бошқа нарса. Ҳаётнинг бу зарбаларига дош бериш осон бўлмади. Бир оғиз гап камлик, икки оғиз гап кўплик қиларди. Шу туфайли тоғамнинг дўконидан ҳам бўшадим. Айтмасам ношукрлик бўлар, Собир тоғам бир ойда бир марта бозор-ўчар қилиб ҳолимиздан хабар олиб турарди. Уйни эплаш қўлимдан келар экан-у, пул топиш эса йўқ. Нега ҳисобчиликдан бўшадим, деб афсус қилдим. Лекин ишга қайтиб боришга ғурурим йўл қўймади.

Санъатга илк қадам

2001 йил бир дугонамнинг тўйига борганман. Ўша ерда сўз устаси Шукрулло Исроилов билан танишгандим. Тўрт кун ўтмай, мени режиссёр Саъдулла Абдуллаев "Замин” студиясига чақиртирган. Шу тариқа санъатга кириб қолганман. Ўшанда онам раҳматлига "семиз қизлар танловидан ўтгандим, "Сен азиз ва муқаддассан аёл” концертига таклиф қилишди”, деганимда роса севинганди. Яна бир армоним, онамни бирон марта ўзим иштирокимдаги концертга олиб тушолмадим. Чунки онам у вақтда шифохонада эди. Онамнинг вафотидан кейин рўзғор тебратиш мақсадида тўйларга чиқишга ҳаракат қилдим. Энг қўрқадиган нарсам — муҳтожликдан уйимизни сотиб юбормай, дердим. Уйсиз кўчада қолишдан ёмони йўқ. Бир-иккита тўйларга чиқиб, насибамни териб юрардим. Уйга майда-чуйда қилиб рўзғор қилардим-у, лекин гўшт олмасдим. Чунки гўштга пул етмасди-да! Вақтида қарзга ҳам ботганман. Тўйдан пул топиб келиб, бирма-бир қарзларимга тўлаб чиқардим. Дўкондан насияга рўзғор қилган пайтларим ҳам бўлган. Синглим Ханифа билан нима кунларни кўрмадим. Синглим онам ҳаётлигида турмушга чиқиб, фарзандли бўлганди. Аллоҳ ўзинг тўғри йўл кўрсат, ҳалол насибам билан яшай, қолган ҳамма азобингга чидайман, деб илтижо қилардим. Ўғрилик ва фоҳишаликдан бошқа ҳалол ишларни бажаришга тайёр бўлганман. Худога шукр, санъатнинг орқасидан оёққа туриб олдим. Санъат институтида ўқидим. Курсдошларим эл суйган санъаткорлар: Озодбек Назарбеков, Раъно Шодиева... Айтиб ўтишим жоиз, санъатда ҳам қаттиқ зарбаларга дуч келганман. Бу ҳақда интервьюларда кўп бор гапирганман. Шунинг учун бу ҳақда эслашни истамайман. Ёруғ кунлар келишига албатта ишонганман. Кийналиб юрган юрганимизда биронта қариндошим "жигар нима камчилигинг бор?” дегани йўқ. Гапларимдан улар ранжиши мумкин, лекин қанчалик аччиқ бўлмасин, бу айни ҳақиқат! Балки ўз оиласидан ортмагандир, буниси Аллоҳгагина аён... Ҳозир кўчада нуроний отахон-онахонларни кўрсам, қанийди ота-онам ҳаёт бўлганида бирга юришарди. Уларга зўр машиналар олиб берардим, деб армон қиламан. Отамнинг дўстларини кўриб қолсам ҳам юрагим жиз этади.

«Тўйимда онам ёнимда турмади...»

Санъатга берилиб ёшим, вақт ўтганини билмай ҳам қолибман. Совчилар келганида биронтасига розилик бермаганман. Тақдир экан, 28 ёшимда ўзимдан етти ёш кичик йигитга турмушга чиқдим. Аслида доим кичик ёшдаги йигилар менга севги изҳор қилиб юрарди. Шунда "семизларни ҳам яхши кўрадиганлар бор эканми”, деб кулгандим. Армонлар тугамас экан. Онам бахтли кунимда ёнимда бўлмади, набираларини кўрмади (кўзига ёш олиб). Ота-онам мен билан бўлганида бағрим янада тўлган бўларди. Ҳаёт яна бир синов берди. Бир ярим йил бўйимда бўлмади. Йигирма саккиз йил қачон фарзанд кўраман-у, қачон у катта бўлади, деб ўйламаган одам, тўйдан кейин сиқилишни бошладим. Аллоҳга шукр, ўғли бўлдим.

«Ўйлайманки, бу тақдирнинг сўнгги синови»

Ўтган йили иккинчи фарзандимга ҳомиладор бўлдим. Текширувдан ўтганимда, шифокорлар қиз дейишди. Исмини "Хонзода” қўяман деб ният қилдим. 10 октябрда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг бахтли кунида бирга бўлдим. Эртаси куни тонгдан юрагим хижил бўлишни бошлади. Турмуш ўртоғим Жалолиддинга "боламиз қимирламаяпти”, дедим-да, биргаликда шифохонага бордик. УЗИга кирганимда шифокор "боланинг юраги урмаяпти”, деса бўладими? Бир неча кундан кейин туғишим керак эди. ªоринда ўлган болани туғишни душманимга ҳам раво кўрмаган бўлардим. Палатада ётганимда йўлакда шифокорларнинг "ўзини асраб қолиш керак”, деган гапини эшитиб қолдим. Қон босимим 240га чиқиб кетган, бунинг устига қандли диабетман. Кўз олдимдан ўғлим сира кетмасди. Менга бирон нарса бўлса, бир ярим яшар болам кимга қолади, деб роса йиғладим. Бир ярим сутка қийналиб, қизимни туғдим. Шифокорлар чақалоқни турмуш ўртоғимга кўрсатиб, сўнг матога ўрашни бошлашди. Шунда "мен ҳам кўрай”, десам аввалига рухсат беришмади. Барибир кўрдим, худди ўзим (кўзимга ёш олиб). Отамнинг ёнига дафн қилдик. Таниш-билишлар ҳол-аҳвол сўраган сайин ярам янгиланаверди. Бу ҳам етмагандек, Ҳалима вафот этибди, деган гап тарқалди. Ўзимга келиб олиш учун Туркияга кетдим. Телевизорда чақалоқни, қизимга атаб олиб қўйган кийимларни кўрсам, ўзимни йиғидан тўхтатолмайман. Турмуш ўртоғим "нега йиғлаяпсан”, деса, "у ерим, бу ерим оғрияпти” деб баҳона қилиб қўяман. Ҳозирда ўғлимнинг тарбияси билан бандмиз. Худо хоҳлса, ҳали ҳамма яхши кунлар олдин-да!

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

darakchi


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 2603 | Добавил: BEKO | Теги: ёнимда, Ҳалима:, турмади..., Тўйимда, онам | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz