Хабарингиз бор бугун Али Отажонов хамда Севарахонларнинг никох оқшомлари бўлиб ўтди. Тўйда ўзбек эстрадасининг барча юлдузлари иштрок этишди. Маросим жуда чиройли, файзли хамда гавжум ўтди. Икки ёшга бахту саодат тилаймиз
Хонанда Dj.Piligrimm "Барселона” футбол клубининг ашаддий ишқибози бўлгани боис, унинг биронта ўйинини ўтказиб юбормайди…
Октябр ойининг бошида "Спортинг Хихон – Барселона” ўйинини стадионда ўтириб, тамоша қилиш учун ҳам Испанияга бориб қайтди. Хонанда ҳозирда "Ты меня забудь” қўшиғини "МТВ” канали учун ремикс вариантини тайёрлаяпти. Dj.Piligrimmкуни кеча Киев, Москва, Тошкент, Бишкек, Алмата, Питер йўналиши бўйлаб гастрол сафарига жўнаб кетди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаеванинг янги "Вафосиз” номли янги қўшиғига ишланган видеоклип сўнги пайтларда ТВ экранларда кўринмай қолди.
Айни шу савол билан биз хонанданинг ўзига мурожаат қилдик. "Бу қўшиғимиз негадир кўпчилик томонидан танқид қилинди. Мен эса қўшиқдаги сўзлар орқали баъзи йигитларимизнинг чиройли кўринган ҳар қандай қизнинг кетидан чопаверманг демоқчи бўлгандим. Хуллас яқин кунларда "Вафосиз” номли қўшиғимнинг ўрнига янги "Оила” номли қўшиғимизга ишланган клипни тақдим этмоқчиман. Ушбу қўшиқ оилавий бахтга эришмаган, тирноққа зор аёллар ҳақида” –дейди хонанда биз билан суҳбатда. Эътибор бериб қарайдиган бўлсак опа сингиллар Мавлуда ва Гули биргаликда дуэт куйламай қўйишди. Кўпчилик мухлислар эса буни ҳамон ўртада муносабатлар ёмондир ёки рағобат деб ўйлашмоқда. Бироқ уларнинг муносабатлари аввалгидек. Айни кунларда эса уларнинг янги опа сингиллар ўртасидаги меҳр туйғуси мавзусидаги "Опа-сингил” номли дуэт тароналари тайёр ҳолатга келди. Маълумотларга қараганда қўшиқда Мавлуда ва Гули Асалхўжаеванинг тақдири акс эттирилган. Яқин кунларда уни радио тўлқинлари орқали тинглашингиз мумкин.
Кетма-кет янги хитларни тақдим этаётган Улуғбек Раҳматуллаев кутилмаганда режаларини ўзгартиришига тўғри келди…
Улуғбек Раҳматуллаев: — Мазкур қўшиқ сўзларига эътибор берсангиз, унда ҳар бир қиз ўз севгилисидан эшитгиси келган ширин ва ёқимли гапларни куйлаганман. Шу кунларда "Жоним”га клипмейкер Наримон Султонхўжаев билан клип суратга олишни ишларига тайёргарликни бошладик.
Асли кейинги йил тақдим этилишни режалаштирилган мазкур тарона баъзи сирли сабабларга кўра шу йил тақдим этиляпти. Улуғбек, сирни очишни истамади. Балки, бунга жиддий