ЭНДИ Кубог Финал Пахтакор-- Насаф
Ҳозиргина "Пахтакор” Марказий стадионида миллий терма жамоамиз КХДРни кичик ҳисобда мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионати тўртинчи саралаш босқичига йўл олди.
Футболчиларимиз беллашувни кўтаринки руҳда ўтказишди. Биринчи бўлим тўлиқ вакилларимиз устунлигида ўтди, аммо рақиб дарвозасини ишғол қилиш Абрамов шогирдларига насиб қилгани йўқ. Гейнрих, Галиулин томонидан йўлланган зарбалар дарвоза устуни ва тўсинига тегди.
Иккинчи бўлим вакилларимиз учун омадли бошланди. Александр Гейнрихнинг чап бурчакдан етказиб берган тўпига ҳаммадан баланд сакраган Темур Кападзе бош билан дарвозани ишғол қилди – 1:0.
Учрашувнинг қолган дақиқаларида иккала томон ҳам дарвозани ишғол қилиш учун ҳаракат қилди. Аммо мухлисларга гол кўриш насиб қилгани йўқ. Шу тариқа терма жамоамиз навбатдаги босқич масаласини муддатидан аввал ҳал қилди. Ғалаба муборак азизлар! Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Виталий Денисов, Одил Аҳмедов, Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Вагиз Галиулин, Сервер Жепаров, Максим Шацких, Александр Гейнрих.
КХДР: Ри Мёнг Гук, Ча Жонг Хёк, Ри Хванг Чон, Жонг Кванг Ик, Пак Нам Чол, Рянг Ёнг Ги, Ри Чол Мёнг, Жанг Сёнг Хёк, Анг Ён Хак, Пак Нам Чол, Чонг Те Се.
Гол: Темур Кападзе, 50 – 1:0.
13 Ноябр
Кубог Финал Пахтакор-- Насаф
Кубог кимга насиб килади сизининг фикрингиз
|