"Фарёд” фильми орқали яхшигина танилган актриса Жамила Ғофурова режиссёрликка қўл урибди. У ўзи режиссёрлик қилиб, фильм оляпти. Жамила бу ниятини анча олдин билдирган эди. Шу боис бундан ажабланмаса ҳам бўлади. аммо бу хабарни эшитганларнинг кўпчилиги "Ие, яна актёрлик олами вакиллари режиссёрликка даъво қиляптими?” дейишлари мумкин. Чунки фаолиятини актёрликдан бошлаб, кейин режиссёрликка қўл урганлар кам эмас. Масалан, Санжар Шодиев, Соҳиб Аббосхон. Аммо Санжар Шодиевнинг мутахассислиги ўзи режиссёрлик, шу боис унинг режиссёрлик қилаётганидан таажжубланмаса ҳам бўлади. Жамилага келсак, эҳтимол, у ҳам яхши фильм ишлай олар? Ҳарқалай, ҳали аниқ фикр билдиришга эрта...