"Гулим” фильмини суратга олиш ишлари ниҳоясига етиб, ҳозирда монтаж ишларидан сўнг, овоз ёзиш жараёнлари кетмоқда.
Шаҳзода Матчонова (актриса, бош рол ижрочиси): -
Бу фильм менда катта таъсурот қолдирди. Мен фильмни бир пайтни ўзида
ҳам нозик, ҳам жуда мураккаб деган бўлардим. Чунки, бу фильмда бир
инсонни қарори, нафақат ўзини, балки бошқаларни ҳам тақдирига таъсир
қилиши кўрсатилган. Айнан, бизнинг менталитетимизга хос бўлган мавзуда
суратга олинган фильм назаримда. Мен учун энг таъсирли ва мураккаб
бўлган эпизод, бу фильм ниҳояси, яъни финал саҳнасидир. Айниқса, қиз ва
йигит телефонда гаплашадиган эпизод жуда ҳам таъсирли бўлди.
Фильмда бундай таъсирли диалоглар, саҳналар кўп. Бу ролимни бошқа
ролларимдан фарқи, илгари фақат ёш қизлар ролини ижро этган бўлсам,
Тўғри бошқа бир фильмда ҳам ҳомиладорлик саҳнаси бўлган, лекин у
жуда қисқа эди. бу гал эса, мен қаҳрамонимни оилали, ҳомиладорлик
давридаги ҳолатларини ижро этишим керак бўлди. Лекин, жуда ҳам
тарбиявий ва бугунги кун ёшлари ҳақидаги фильм.
Мирза Азизов (актёр): -
"Гулим”, ҳозирги ёшлар ҳақидаги, ҳаётий фильм. Фильмдаги актёрлар
жамоаси менга айниқса маъқул бўлди. Ёш режиссёр Дурдонахон ўз ишига
жиддий ёндошди. Операторлик ишлари таҳсинга лойиқ.
Яхши ижодкорлар гуруҳи жамланган. Актёрларни суратга олиш майдонида
кутиб олишдан тортиб, съёмка жараёнларигача ҳаммасига маданият билан
ҳурмат кўрсатилди.
Мен учун энг мураккаб эпизод бу реанимация саҳнаси бўлиб, энг
таъсирлиси дейиш ҳам мумкин. Айниқса, менга бош рол ижрочисини ролдаги
бир гапи жуда қаттиқ таъсир қилди. У қиз ақл билан отасига, яъни менга:
– Мен яхши келин бўла олмадим шекилли– дейди. Ана шунда мен ўз айбимни
тан оламан. Бу мени ролимни бошқа ролларимдан фарқли тарафи менимча.
Ўз
ролимни қанчалик ижро эта олдим, бу ҳақида асосий баҳони томошабин
беради. Агар бу фильмни кўриб, ҳеч бўлмаса 3–4 ота "бундай йўл
тутмаслигим керак экан” деб, ўз фарзандларини тушуна олса, мен ўз
вазифамни бажарган бўлар эдим.
Феруза Фаттохова тайёрлади
|