Ўзим ҳақимда: Салом, қалайсиз? Безовта қилмадингиз, хижолат бўлманг. Яна "бўлмаган гап”ми, дейсизми? Йўқ, булар бўлган ва бўлмоқчи бўлган гаплар. Исмим ростдан Акмал, фамилиям Мирзаев. "Мирзо” - менинг тахаллусим эмас, фамилиямнинг қисқа кўриниши холос!.. 1983 йил 3 июн санасида наҳор пайтида Анжанда туғилганман. Айтишларига қараганда, мени танглайимни гап билан кўтаришганмиш, шунинг учун кўп гапирсам керак. Мени болалар боғчасига олиб боришга роса ҳаракат қилишган, лекин боғчага чиққунча 7 ёшга тўлиб қолганман ва тўғри мактабга борганман. 4 та мактабда ўқиганман. Нега дейсизми? Ҳа энди, биттасидан ҳайдалсангиз, иккинчисига борасизда. "Аълочи” бўлганман, 11 йил барча синфхоналарнинг охирги парталарини забт этдим ва ниҳоят, 2000 йил мактаб мендан қутилди, мен эса мактабдан. Шу йилнинг ўзидаёқ Ўзбекистон Давлат Санъат Институтига ҳужжатларни топширдим ва ГРАНТ асосида ўқишга қабул қилиндим. Олийгоҳни 2004 йил муваффақиятли равишда тамомлаганимдан сўнг, мени Йўлдош Охунбобоев номидаги Республика Ёш Томошабинлар театрига ишга таклиф қилишди. У ерда 2 йил зўрға ишладим, 2006 йилнинг февралида театрдан ўз ҳоҳишим билан ишдан бўшадим. 2006 йил 11 март санасида Дилмурод Авазов ва Боҳодир Мағдиевлар сабабчи бўлишган Ориат Доно радиосига келиб қолишимга. 2006 йил 21 март Наврўз байрами куни устозим Зайнаббегим Юнусова билан илк бор эфирга чиққанман. Қолгани ўзийзга маълум. Оилада тўнғичман, ота-онам, бир синглим, бир укам ва битта хотиним бор. Кетказган вақтийзга рози бўласиз,
|