Россия термаси ва ЦСКА дарвозабони Игорь Акинфеев келаси ёзда Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби дарвозабонига айланиши мумкин.
Маълум бўлишича, 29 октябрь куни 39 ёшни қарши оладиган «Юнайтед» посбони Эдвин ван дер Сар фаолиятини давом эттириш ёки эттирмаслиги тўғрисида бош мураббийи Алекс Фергюсонни декабрь ойида огоҳлантириши лозим.
Ўзингизга маълум, «МЮ» ҳозирда голландияликнинг ўрнини боса оладиган посбон қидирмоқда. Номзодлар рўйхатидан 23 ёшли Акинфеев ҳам жой олган. Аммо Англия клуби дарвозабон билан музокарани декабрдан сўнг бошлашга мажбур. Чунки ван дер Сар ўшанда ўз қарорини айтади.