11 Октябр куни 69 ёшни қарши олган Болливуд киносининг қироли, актёр Амитабх Баччан эгизак набираларини дунёга келишини сабрсизлик билан кутмоқда. Ха тўғри топдингиз 1994йил дунё гўзали номига сазовор бўлган истеъдодли актриса ва Баччанлар хонадониниг эрка келини Айшвария эгизак фарзанд кутмоқда. 37 ёшли актрисанинг бу илк фарзандлари бўлгани сабабли хозирда урф одатларга кўра барча расм-русумлар ўтказилмоқда. Биз эса актрисага бўлажак эгизак фарзандларини эсон омон бағрига босиб олишликни тилаймиз
Ўзбек шоу бизнесида Отажоновлар сулоласининг ўз ўрни борлигини хеч ким рад этмайди, айниқса Ортиқ Отажонов хамда Улуғбек Отажоновлар бу борада алохида тахсинга сазовор. Охирги пайтлар анча ижоди фаоллашиб қолган Ортиқ Отажоновнинг набираси Али Отажоновни эса хали қиладиган иши кўп. Аммо бошланиши ёмон эмас. Айнан мана шундай яхши бошланишларни Али Отажонов тўй билан давом эттиришга қарор қилди. Бугун 24 Октябр куни "Ўзбекистон” мехмонхонаси ресторанида соат 18-00дан Али Отажонов хамда Севарахонларнинг никох оқшомлари бўлиб ўтмоқда. Алининг мухлисалари "сочларини юладиган” бўлишди. Хар холда бу хонанданинг қизлар орасида айниқса мухлисалари талайгина. Ўз навбатида сайтимиз жамоаси номидан икки ёшга чинакам бахту саодат, бир биридан ширин ўғил-қизлар тилаймиз. Тўйдан эксклюзив фотосуратларни тўйдан кейин сайтимизда томоша қилинг. Тўйлар муборак.