Ҳомиладорлиги туфайли мазаси қочиб қолган Айшвария Рай-Баччан ўзи таклиф этилган бир журнал тақдимот маросимида иштирок этишдан бош тортди. Бу иштироки учун соҳибжамолга нақ 85 лакх (184 минг доллар) гонорар ваъда қилинган эди.
Аммо пул – Айш учун энг муҳими эмас. Соғлиқ ва оила у учун ҳамиша олдинда туради. Айшвариянинг бу қарорини оила аъзолари қўллаб-қувватламоқда.