Инсонларга меҳрла боқиб,
Табиатни севарди жондан,
Барча унга қоларди ёқиб,
Огоҳмасди яхши, ёмондан.
Гўзалликдан, қайғудан ҳам у,
Шеърий илҳом топиб оларди,
Барчага тенг қалбдаги туйғу,
Ҳисларини очиб, соларди.
Дўстман дея кириб қўйнига,
Дўст номини сотди, бахиллар,
Ҳасад тошин боғлаб бўйнига,
Уммонларга отди, бахиллар.
Ҳайрон қолиб “дўст”лар ишига,
Кўз олдини босди қоронғу,
Душманларнинг бу қилмишига
Гангиди – ю, йиқилмади у.
Отабекка, Кумушга хамдард,
Урар эди унинг юраги,
Адолатнинг ғолиб бўлиши
Бир умрлик орзу, тилаги.
Хомидларнинг макр, ҳийласи,
Иғво, бўҳтон, чиркин қилмиши,
Лол қолдирди, шунча қабоҳат,
Наҳот, деди, инсоннинг иши?!
Тез – тез урган юрагин босиб,
Афсонага, рўёга йўйди,
Лекин, ҳаёт ҳудди шу ишни,
Ўз бошидан ўтказиб қўйди.
Яхши ният – ла ёзилган мактуб,
Шум “Хомид”лар қўлига тушди,
Ўзгарди – ю мазмуни тубдан,
Зимдан яна изига тушди.
Устоз кўзи ғазабга тўлди,
Хафсаласи пир бўлди ундан,
Гуноҳ қилмай “айбдор” бўлди,
Юрагини ғам босди шундан.
Тиқилса ҳам бўғзига алам,
Ожизликдан тўкилмади у,
Рақиб қанча зарба берса ҳам,
Гангиди – ю, йиқилмади у.
Баҳилдан ҳам ўрганди сабоқ,
Таниб олди яхши, ёмонни,
Қидирмади ўзгадан гуноҳ,
Ажратгани чин ва ёлғонни.
Умри қисқа дерлар ёлғонни,
Ҳақиқатни синдириб бўлмас,
Ноҳақ айблаб бўлмас инсонни
Қилмаганни қилдириб бўлмас.
Тошни йўниб, қиларлар ўткир,
Ҳаёт ўзи кураш – ку мангу,
Курашларда чиниқиб бир – бир,
Ўз йўлини топиб олар у,
ЙИҚИЛМАДИ, ЙИҚИЛМАЙДИ У!!!
|