"ҚАНИ, УЙИМ-ЖОЙИМ ДЕГАН ҚИЗЛАРДАН БОРМИ?”
Баъзи бир санъат
майдонига қадам қўйган ёш ижодий гуруҳлар лов этиб, бир зумда ҳеч ким
учун аҳамиятсиз бўлиб қолишади. Сабаби, бирин-кетин шошма-шошарлик
билан яратган қўшиқлари сифатга келганда маъқул бўлмай, тингловчилар
назаридан четда қолади. Биз бу билан "Афруз” гуруҳи ҳақида самарали
ижод қиляпди, дея олмасакда, аммо қўшиқлари сифати ҳақида эътироз
билдира олмаймиз. Сабаби, ушбу гуруҳ йигитлари яратган қўшиқлар ёшларбоп
бўлиб, эстрада талабига клип жиҳатидан, матндаги маъно жиҳатидан ҳам
мухлисларга маъқул бўлиб келяпди. Аммо, бугунги шиддатли шоу бизнес
оқимизда яшин тезлига ижод қилинмаса, янгилик бўйича талабчан
тингловчиларни зериктириб қўйиш ҳеч гап эмас. Келинг, бу борада "Афруз”
гуруҳининг фикри билан қизиқиб кўрамиз...
Музаффар:
— "Дам бу дам” қўшиғингиз мухлислар орасида анча ҳит бўлди. Яна бошқа мавзулар ҳақида ҳам ўйлаяпсизларми?
— Ушбу янги
таронадан сўнг мухлисларимиз учун яна бир янги сюрпризни тайёрлаб
қўйдик. Бу қўшиқ Шохруххон билан куйланадиган дуэт. Мавзуси севги
ҳақида. Бобур Умаров шеъри, Жасур Бадалбоев мусиқаси билан куйланадиган
қўшиқғимизга ҳозирча яхши бир ном ўйлаяпмиз. Кейин янги йилдан сўнг яна
бир янги альбомни чиқариш ниятимиз бор. Альбомнинг номини "Нега
келмасан” деб номладик. Биринчи альбомимиз "Дурдона” деб номланган эди.
Иккинчиси "Умр соати”. Ўйлаймизки, навбатдаги альбомимизни
мухлисларимиз лиқ кутиб олишади.
— Шаҳзода, Райҳона, Нилуфар Усмонова, Зиёда, Сагдина... Кимнинг ижодини қайси ўринда тан оласиз?
— Биринчи ўринда Шаҳзода. Кейин Зиёда, Райҳона, Нилуфар Усмонова, Сагдиана.
Жамшид Умаров:
— Менга ҳам биринчи галда Шаҳзоданинг ижоди ёқади. Кейин Сагдиана, Зиёда, Нилуфар Усмонова ва Райҳона.
— Ижодингизни "Уммон” гуруҳи ижоди билан таққослаганингизда фарқни нималарда кўрасиз?
— "Уммон”
гуруҳига ҳеч қачон ижодимизни солиштирмаганмиз, таққосламаймиз ҳам.
Чунки бу гуруҳниниг таққослайдиган даражада профессионаллик жойи йўқ.
Жамшид Умаров:
— Мен ҳам ”Уммон” га "Афруз” гуруҳини тенглаштирмайман. Сабабини айтмайман, лекин таққослашга ўрин йўқ.
Музаффар:
— Сизнингча санъаткорлар ўртасида ҳақиқий дўстлик бўлиши мумкинми?
— Бўлиши
мумкин, нега энди йўқ? Масалан, биз жуда кўп санъаткорлар билан дўстмиз.
Шулардан энг яқинлари Достон Убадуллаев, Абдували Ражабов.
— Қайси санъаткорларнинг ижодини мунтазам равишда кузатиб борасизлар?
— Ҳамма
санъаткорларнинг ижодини мунтазам кузатиб борамиз. Сабаби, бу бизнинг
ижодимиз учун жуда ҳам зарур. Ҳеч бир хонанданинг, ҳатто янги чиқиб
келаётган ҳаваскорларнинг ижодини ҳам эътибор бериб кузатамиз.
— Агар йўлингиздан Леди Гага чиқиб қолса, унга биринчи бўлиб қандай савол берган бўлардингиз?
— (Жилмайиб)
Леди Гаганинг ижодига унчалик қизиқмаймиз. Лекин Шакира, Бейонс учраб
қолганида уларнинг ижод йўналиши, ижод жараёнлари, шарт-шароитлари
ҳақида суҳбатлашган, фикр алмашган бўлар эдик.
— Ўзбекистон давлат санъат институтида ўқиб юрган пайтларингизда сизни талабалик сафидан чиқаришган экан....
— Сабаби, биз
Жамшид билан ўша пайтда ижодимизни бошлаган эдик. Ижод билан бўлиб,
ўқишга вақт ажрата олмаганмиз. Шунинг учун 2004-2005 йилларда мени
талаблик сафидан чиқаришган (кулиб). Мана энди ҳозирги кунда маданият
институтининг иккинчи курсида таҳсил оляпман.
Жамшид:
— Саъатга қандай мақсад ва орзулар билан кириб келгансизлар?
— Биз Музаффар
билан умуман хонанда бўламиз, мухлисларга танилиб кетамиз деб ўйламаган
эдик. Мактабда ўн биринчи синфда ўқиётган пайтларимиздаёқ ижодимизни
бошлаган эдик. Кейин аста-секинлик билан қўшиқлар ёза бошладик,
мухлислар яхши кутиб ола бошлашди.
— Ижодингиз учун керакли янгиликларни қайси манбадан оласизлар?
— Телевидение, радио орқали. Шу билан биргаликда хориж эстрадасини ҳам кузатиб турамиз.
— Баъзи
бировлар кеча ижодини бошлаб, бугун концерт беришяпди. Сизлар эса
фаолиятингизга ўн йил тўлган бўлса-да, ҳалигача бу ҳақда
ўйламаяпсизлар...
— Тўғри.
Бунинг ўз сабаби бор. Биз ижодимизга ўн йил тўлганидан сўнг концерт
берамиз деб ният қилган эдик. Мана ўша кунлар ҳам яқинлашиб қолди. Насиб
этса 2013 йилда мухлисларимизни хурсанд қилиш учун катта тайёргарлик
кўряпмиз.
Музаффар:
— Қўшиқ ва
клипларингизни мухлислар яхши кутиб олишаётган бўлса-да, лекин негадир
бошқа санъаткорлар билан рақобатлашадиган даражада тезижодингиз
гулламаяпди...
— Биз сонни
кўпайтириб, сифатга келганда талабга жавоб бермайдиган қўшиқларни
куйласагу, бизни мухлислар тингламаса, бундай ижод қилишдан не маъни?
Тўғри, қўшиқларимизўнинг сони унчалик кўп эмасдир, лекин мухлисларимиз
бизни танлаб тинглашяпди. Шунинг ўзи етади. Гап сонда эмас, сифатда.
Масалан, ҳозирги кунда ёшлар тинглаётган "Уммон” гуруҳи ижодини
кузатдим. Агар уларнинг ижодида элликта қўшиқ бўладиган бўлса, бирорта
бир сифатли ашула тингламадим, тўғриси. Профессионаллик томонлама зўр
деб айта олмайман ушбу гуруҳ қўшиқларини. Қолаверса, бир қўшиқда ўнта
маъно ёки мавзу бор. Шунинг учун юзта қўшиқдан кўра, тўрт-бешта бўлса
ҳам сифатли қўшиқ яратиш керак деб ўйлайман.
— "ДАН” ходимлари билан бўлган можороингиз анча аввал содир бўлган бўлса-да, шов-шуви бугун тарқалди...
— Тўғри, бу
ҳодиса 2009 йилда бўлиб ўтган эди. Лекин яқинда тарқалибди интернет
орқали. Менинг ўйлашимча буни ўша "ДАН” ходимлари тарқатиб юборишган.
Лекин шуни айтмоқчиманки, уларнинг бу қилмиши туфайли мухлисларимизнинг
биздан ҳафсаласи пир бўлганлиги йўқ.
Жамшид Умаров:
— Музаффар
"Цум” тарафда машинани қўйиш мумкин бўлмаган жойга билмай тўхтатган.
Шунда ҳам вазиятни чиройли қилиб, муомала билан тушунтиришга ҳаракат
қилса, "ДАН” ходими тушунмаган. Буни устига биз хизматга шошаётган эдик.
Кейин Музаффарнинг жаҳли чиқиб, — Ака, рўза кунида бунақа қилманг,
ҳозир рўзам очилиб кетади, деса у баттар Музаффарнинг жаҳлини
чиқараверган. Кейин "ДАН”чилар Музаффарни "яширин камера” орқали суратга
олишган. Шу билан тарқалиб кетган бу нарса. Бу ҳаммада ҳам учраб
турадиган ҳолат.
— Нега матбуотда кам кўринасизлар?
— Агар матбуотчилар биздан интервью олишмоқчи бўлишса, албатта, бажонидил суҳбатлашамиз.
ВИДЕОЛАВҲАДАН ПАРЧА:
— "Атиги бир артист бола бўлар-бўлмас"
Нима бўпти артист бўлса? Эй ока ўв одам инсон бўлиши керак, сизникидан сохам яхши, одамларни яхши кунида хизматида бўламан!
-Буни оти Музаффар! -Абдуазимовми? -Йўқ!
Хохласез запись қилин, уч тийинга қиммат одамсиз.
"Навоий"га чиқарамиз
Нимани "Навоий"га чиқарас, братишкаларим хаммаси "Навоий"даку
Балки ходим провокациясидир?
ДАН ходими тасвирга олган.
Жамшид Умаров:
— Иккингиз кун давомида қанчалик даражада вақтингизни бирга ўтказасизлар?
— Нафақат ижод
давомида, балки ижоддан ташқарида ҳам кўп вақтимизни бирга ўтказамиз.
Аммо, ҳар кимнинг ўзига яраша муаммолари ҳам чиқиб қолади-ку баъзан,
тўғрими? Шунақа пайтларда тарқалишимиз мумкин. Бўш вақтларимизда эса мен
футбол, Музаффар эса биллиард ўйини билан машғул бўлади.
— Ҳозирги кунда баракали ижод қилаётган гуруҳларнинг қай бири М&TV номзодлигига мос деб ўйлайсизлар?
— "Шод” гуруҳи яхши ижод қилиб келяпди. Хонандалардан Лола, Шохруххон муносиб деб ўйлайман.
— Бўйдоқликка нуқта қўйишга фурсат етмадимикан?
— Худо хоҳласа кейинги йилда. Фурсат етди (Баравар кулишиб)
— Кўз остингизга олиб қўйганингиз борми?
— Ҳозирча йўқ, энди шу ҳақда ўйлаяпмиз. Қани, уйим-жойим дейдиган қизлар бўлса, ҳозироқ танлаймиз (кулишиб).
БЛИЦ МАЪЛУМОТЛАР:
МУЗАФФАР БОБОЕВ
— Маълумоти: Маданият институтининг иккинчи курс талабаси
— Туғиган санаси: 1985 йил, 2-октябр, Тошкент шаҳри,
— Хоббиси : Блиард спорт тури билан машғул бўлиш
— Ўзига керакли энг яқин буюмлари: Телефон ва портмани.
ЖАМШИД УМАРОВ
— Туғиган санаси: 1985 йил 14 июнда, Тошкент шаҳри
— Яшаш манзили: Чорсу
— Ўқувчилик йиллари: Шайҳонтоҳур туманидаги 324 мактаб
— Дўсти: Синфдоши — Музаффар
— Хоббиси: Футбол спорт тури билан машғул бўлиш
Моҳичеҳра ЭШМИРЗАЕВА
shov-shuv (portal) учун эксклюзив
|