"Фарзандим”... Дилноза Кубаеванинг аччиқ қарори...
"Керагимсан” фильми ижодкорлардан навбатдаги янги картина тез орада томошабинлар эътиборига тақдим этилади.
Ишчи номи "Фарзандим” бўлган мазкур фильмнинг энг аҳамиятли жиҳати шундаки, бунда Адиз Ражабов ва Дилноза Кубаева жуфтлигини илк бор кўришга муваффақ бўламиз. Айни пайтда фильм атрофида турли шов-шувлар айланиб юрибди. "Фарзандим” билан танишганлар фильм мазмунига кўра Милиий театр саҳнасида намойиш этилган "Сенсиз ўтмас кунларим” спектаклига ўхшашлик борлигини эътироф этишаяпти. Яъни кинода ҳам, спектаклдаги сингари бефарзандлик туфайли оиласидан воз кечган аёл изтироби акс этган. Бу ўхшашликни назарда тутиб, режиссёрга савол билан мурожаат этганимизда у шундай жавоб берди:
"¤ша спектаклни мен ҳам кўрганман. Мавзу ўхшаш бўлган билан ундаги характек ва воқеалар бир-биридан фарқ қилади. Масалан, спектаклда ота-она ўғлини бошқага уйланишга мажбурлайди ва буни билгач келиннинг шундай тақдирга кўнишдан бошқа иложи қолмайди. Бизнинг фильмда эса ота-она фарзандини ажратишни мутлақо хоҳламайди аксинча келиннинг ўзи шундай қарорга келади. Аслида... бизнинг фильмимиз ҳам, театрдаги саҳна асари ҳам янги, оригиналс. Ҳиндларнинг шундай мавзудаги "Аёл дарди” деган фильми бўларди. Буни кўпчилику билади. Биз фақат бу дарднинг ўзбекларга кўпроқ хослигини олиб, унга мурожаат этишга жазм этдик. Чунки, ўзбек халқи, ўзбек оиласини фарзандсиз тасаввур қилиш қийин...
Унутилмас воқеа: Фильмни суратга олиш жараёни энди бошланганди. Ҳамма съёмка майдончасига йиғилган, шу пайт уйдан телефон бўлиб, аёлимни зудлик билан туғруқхонага олиб боришимни (учинчи фарзандимизни кутаётгандик) айтиб қолишди. Ҳаммасини ташлаб югурганман ва ҳози қайтаман деб шу кетганимча фарзандим туғилгач, эртаси куни хушхабар биланқайтганман. Шунда жамоадагилар "Актёрларнинг съёмкани ташлаб кетиб қолишига ўрганиб қолгандику, лекин режиссёрнинг жамони куттиришини энди кўришимиз” деб ҳазиллашиб кулишган. Шунақа. Биз ўзбеклар учун фарзанд ҳамма нарсадан муҳим! Ана шу нарсани фильмимизда акс эттиришга ҳаракат қилдик.”
Картинада бошқа ролларни: Убайдулла Омон, Саида Раметоава, Ойбарчин Бакирова, Муяссар Бердиқулова, Шоҳида Исмоиловалар талқин этишган.
|