Сўнгги сухбатимиздан бугунги кунгача нималар ўзгарди?
-Бир икки лойихалар бўлди, фильмларда роль ижро қилдим.
Бир иккими ёки беш олти? Талаб бўлгани албатта яхши, лекин бошқа тарафдан чўчимаяпсизми жуда хам кўп роллар бирданига деб?
-(кулади) Охирги расмий сухбатимиз "Ўзимдан ўзимгача” фильми премьерасидан сўнг бўлди. Тўғри гапингиз, биринчидан ўзим хам қўрқяпман, кўп иштирок қилса хам мухлислар жонига тегиб қолишим мумкин деб.
Сценарийлар хаммаси ўзимга мос дея оласизми? Масалан салбий қахрамонни талқин қилмайман бошқа деган эдингиз.
-Қахрамонлар бир-бирига ўхшаш эмас-да, кейин салбий роль хақида фикрим хозир сал ўзгарган, тўғрисини айтсам. Салбий роль бўлса ижро қилишим мумкин. Хозирча бўлгани йўқ, мабодо таклиф тушса. Албатта у агар «оправданный» салбий роль бўлса, яъни унинг салбий жихатларини сабабларини очиб берадиган роль бўлса.
Бу фильмдаги қахрамонингизни бошқа фильмлардан фарқи нимада бўлди?
-Жудаям катта фарқи бўлди. Қахрамоним илмга берилган, уйида лабороториялари бўлган, "ботаник” бўлади. Умри давомида мўъжиза кутиб яшайдиган йигит бўлади. Умуман мен учун бу фильмдаги сахналар умуман бошқача, мен учун янгилик, пробиркалар билан ишлаш, тажрибалар қилиши, қизга холодильник ясаши ва хоказо.
Фильмдаги партнерларингизга турфа хиллик қўшилиб бориляпти, Асал Шодиева билан ишлаш қандай кечди бу фильмда?
-Асал билан бош рольдаги катта лойихада айнан шу фильмда бирга ишладик. Унчалик қийинчилик сезилмади, чунки Ёлқин Тўйчиев унга тегишли рольни яхшилаб тушунтириб, мағзини чақиб берганидан кейин у хам талаб қилинган нарсани уддасидан чиқди.
"Учар қиз” фильми Илхом исмли хаёлпараст хақида бўлиб, унинг орзуси жамики одамзодларга бутун бошли самода биз ёлғиз эмаслигимизни исботлашдан иборат бўлади.
У хамиша ўзга олам вакили билан учрашиш истагида юради.
Дўстларини кулгуси-ю, одамларни ғалати қараши , ва ота-онасини ўғлининг бундайлигигига ор қилишига қарамай у ўз мақсади сари жадал интилиб яшайди.
Хеч ким билмасди-ки, яқин орада Илхомнинг бу орзуси амалга ошиб, унинг ва унинг атрофидаги одамларни хаёти тубдан ўзгариб кетишини.
|