Ботир Қодиров билан илк учрашувимиз жанжалли мавзу, яъни унинг отаси хамда фамилияси билан боғлиқ гап-сўзлар асосида бўлган эди.
Шундан сўнг у менинг "Подстава” лойихамда, хамма қатнашган санъаткорлар каби, билмаган холда иштирок этганди.
Мансурхон Нурматов билан концертлигиси олдидан бўлган сухбатда бу икки жуфтлик бекорга биргаликда ижод қилмаслигини тушундим. Уларни соф санъатга иштиёқ боғлайди.
Бу йигит хақида хозиргача икки фикрда қолдим. Бири хақиқатдан хам санъаткор номига сазовор эканлиги ва муомаласи аъло даражада эканлиги.
Концерт дастурида хам мехмон сифатида таклиф қилиниб, унинг иқтидорига яна бир бора амин бўлгандим.
Юқоридаги илк гап-сўзларга хануз бирон бир хулосага келмадим. Нима бўлганда хам пиарга менимча хожати йўқ, негаки иқтидори бор. Хуллас, хар кимнинг ўз хақиқати мавжуд.
Бугун Ботирни "Одноклассники” сайтида анкетасини кўриб бироз сухбатлашдиму…шубхаланиб қўнғироқ қилдим.
Ботир:-Шуни бир нарса қилишни иложи йўқмикан-а? У сайтда анкетам умуман йўқ. Интернет оламини энди ўрганмоқдаман. Яқинда ўз сайтимни очиш арафасидаман, "Одноклассники”да эса анкетам йўқ.
:- "Адашдим”дан кейин….
Ботир:-”Йиқилдим” (кулади). Бу тарона устида муаллифлик хиссам бор, мусиқаси устида бастакор билан бирга ишладим. Сўзлари Рислиғой Хотамовага тегишли. "Адашдим” қўшиғи йўналишида. Яқинда "Озод-шоу”да "Дийдор” қўшиғи билан иштирок этдим. Яқинда яна бир янгилик бўлади, буни илк Сизларга этаман, негаки кўпчилик йиқитиш ва ерга уришга харакат қилаётган бўлса, Сизлардан фақат ижобий муносабатни кўрдим, рахмат.
|