YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:45
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 10
MEXMON 10
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2011 » Март » 3 » АБДУЛЛА ҚУРБОНОВ. УНИНГ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШДИ!?
06:44
АБДУЛЛА ҚУРБОНОВ. УНИНГ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШДИ!?

— Худо шоҳид. Қани, мен ҳақимдаги бу миш-мишни исботлаб бера оладиган одам борми? (машинасининг калитига ишора қилиб) Мана шу машинамнинг калитини шундоқ қўлига тутқазиб қўяман.
Санъат олами ҳақиқий санъаткор қайнайдиган қозонга ўхшайди. Бу қозонда пишган пишади. Пишмагани жонингга оро кирармиди? Қолаверса, бу қозонда қайнаш ҳам осон эмас. Чунки бунда тинимсиз ижод, изланиш, машаққат, сабр ва тоқат қайнайди. Ана шуларга бардош беролган санъаткорни эса халқ кашф этади. Ўзининг яратган юздан ортиқ қўшиқлари билан мухлислар қалбини забт этган Абдулла Қурбонов билан суҳбатимиз асосан санъат борасида бўлди.
— Мана йигирма йилдирки санъат майдонидасиз. Табиийки, ижод йўли ҳар бир санъаткорда турлича кечади. Баъзида айрим сабабларга кўра сизнинг бу жараёндан безган пайтларингиз бўлганми?
— Ҳар бир инсонда ҳам бўлиши мумкин. Баъзи пайтларда ишдан ёки ижодданмас, ҳаётдан безиб кетаман. Нега? Бошимдан кўп нарса ўтди. Кўп туҳматлар қилишди. Ўшанда фақат сиз сабр билан, шукр билан ғолиб чиқаркансиз. Нега? Ҳақиқат бўлса, ҳақ бўлсангиз эгишади, букишади, барибир синдиришолмайди.
— Оила ва санъат. Сиз иккисига қанчалик вақт ажрата оласиз?
— Биз Чаросхон билан турмуш қураётганимизда рафиқам мени соҳамни билиб менга турмушга чиққанлар. Санъатимни, унинг масъулиятли соҳалигини тушунадилар. Эҳтимол оиламга улар истагандек вақт ажрата олмагандирман. Аммо бу борада менинг кўмакчим, энг яқин тушуна оладиган инсоним рафиқам, фарзандларим. Оиламни севаман. Лекин санъатсиз нафас олишимни ҳам тасаввур этолмайман. Санъатни мен нега севаман? У менга бахт берди десам адашмаган бўламан. Чунки рафиқамни ҳам бир тўйга хизматга бориб ёқтириб қолганман. Аллоҳга шукур ўн уч йилдан бери биргамиз.
— Кўпчилик хонандалар санъатга кириб келишларидан аввал бошқа-бошқа соҳа вакиллари бўлишган...
— 1976 йили 2 сентябрда Ўзбекистонда бир қўшиқчи туғилган(кулиб). Онам ҳозиргача эслайдилар, ёшлигингда сени бешикда ётиб йиғлаганингда, кўпчилик бу бола катта бўлса қўшиқчи бўлади, дейишаркан. Мана уларнинг гапига фаришталар омин деган экан шекилли. Ёшлигимни ўзим ҳам эслайман, тоғороаларни қўйиб чалганча қўшиқ айтардим. Ўша пайтларда онам нон ёпардилар. Ҳалол меҳнат қилиб, нонвойичилик қилган пайтларим ҳам бўлган. Нон сотиб, аравани чали-и-иб ўтирганча қўшиқ айтардим. Мен бу билан нима демоқчиман, санъатга бўлган меҳрим болалигимдан шаклланган.
— Қўшиқларингизга матн танлашда асосан нималарга эътибор берасиз?
— Сўзларнинг маъносига. (ҳиргойи қила кетади).
Ўзбекистон қўшиққа кон диёрсан,
Таъриф таснифи йўқдир, бағри баҳорсан,
Меҳнаткашу ҳалол соҳиби корсан,
Мен куйламай ким куйласин бахтингдан,
Аллоҳ таоллоҳ қайта берган тахтингдан.
— Шу қўшиқни раҳматли Алижон Азимов деган шоиримиз ёзганлар. Бу қўшиқ матнида ватанга чуқур муҳаббат, ҳурмат сезилиб туради. Диққат билан тингласангиз ораларида иккинчи, учинчи куфлетлари шунақа таъсирлики, на йиғлашингизни биласиз, на кулишингизни. Ўзим биринчи бор шу шеърни ўқиб этим жимирлашиб кетган. Ҳозирги кунда ҳам шунга ўхшаш теран маъноли ўндан ортиқ қўшиқлар устида ишлаяпмиз. Худо хоҳласа бунга мухлисларимиз баҳо беришади. Кимлар билан, яхши композиторлар, яхши шоирлар билан ҳамкорликда ижод қиляпмиз. Негаки, мен қилган меҳнатимнинг зое кетишини хоҳламайман.
— Ўзингизни кино соҳасида синаб кўраётганмишсиз...
— Яқинда фильмда ҳам суратга тушдим. Режиссёр Зебо Наврўзованинг "Дўстимнинг тўйи” фильмида бош ролни ижро этдим. Ҳозир тағин фильм ҳақидаги сирларни очиб қўймай(жилмайиб). Биласизми, келажакда ўзим ҳам кино олиш ниятим бор. Яхши бир мавзу топиб, "лента”да олмоқчиман. Ажабмас, режиссёр сифатида ҳам қиррамиз очилиб қолса, тўғрими? Дарвоқе, мухлисларим учун яна бир янгилик. Яқинда шахсий овоз ёзиш студиясини қуриб битказиш арафасида турибмиз. Насиб этса, мақсадим эса санъатга иштиёқи баланд ҳаваскорларни шу студияда шакллантириш.
— Баъзида ҳақиқий санъат асари қанақа бўлишининг фарқига бормайдиган айрим мухлислар учун қўшиқ яратаётган хонандаларни танқид қилсак, бунга жавобан уларнинг "Мухлислар талабига биноан куйлаяпмиз” деган киноясини эшитамиз. Сиз қандай фикрдасиз, санъаткор фақат мухлислар талабига биноан ижод қилиши керакмикан?
— Хонанданинг қўшиқ яратишидан мақсади у тингловчига ўз қўшиғи билан нима демоқчи, шуни билиб олиши керак. Билганини тингловчига ҳам етказиб бера олиши керак. Мухлис санъаткорни эмас, санъаткор мухлисни етаклаши керак. Санъаткор ўз қўшиқлари билан халқнинг дардини топа билиши, кўнглига кира олиши керак. Унинг қўшиқлари маданий ҳордиқ, эстетик завқ бериши, тинглаганда мушоҳадага чорлаши керак. Руҳий мадад бўлиб, тингловчи ҳаётда керак бўлса ўзи учун хулоса чиқариши, маънавий озуқа ололадиган қўшиқ бўлиши керак. Ана шунда у ҳақиқий санъат асари бўлиши мумкин.
— Тўғри, ўшанда булар ҳақида тушунчангиз бўлгандир. Лекин ҳали ўзингиз ҳечқанақа мусиқий билимга эга бўлмай туриб, қўрқмай қўшиқ куйлай бошладингиз...
— Ие, тўғри. Мана, рўпарангизда ўтирибдию, шунақа одам (кулиб).
— Шу йўл тўғримикан?
— Санъатда хофиз бўлиш осонмас. Оллоҳ юқтирсагина халқ ичига, одамлар қалбига кира олади. Хонанда мусиқий билим эгаллашга улгурмаган бўлиши мумкин, лекин мусиқий диди бўлиши керак. Ўзи мусиқа танлай билиши, куйлай олиши керак. Яхши санъат асари қанақа бўладию, ёмони қанақа, фарқига бориши керак. Ҳечдан кўра кеч бўлса ҳам ҳозир маданият институтида ўқияпман. Ўз вақтида ўқимаган бўлсам ҳам, устозлар қозонида "пишганман. Елиб югуриб, хизматларини қилганман, уйларида ётиб қолганман. Дуоларини, ўгитларини олганман. Муҳриддин Ҳолиқов, Ҳусниддин акам, Фарруҳ Зокировларни қанотида ўсганман. Ҳарқалай устоз кўрдим, улардан кўп нарсани ўрганганман.
— Ўзингиз ҳақингизда тарқалган қайси миш-мишлар кўнглингизда ўчмас доғ бўлиб қолган?
— (Чуқур ҳўрсиниб) Биласизми, мен ҳақимда ҳақиқатан ўзим кечиролмайдиган миш-мишлар бўлди. (ўйланиб) Тўғрисини айтаман, яширмайман. Ёшлигимизда шўх бўлганмиз, маишат қилганмиз. Аммо вақт ўтиб, ўзингиз қилаётган ишларингизнинг тўғри ёки нотўғрилигини тарози палласида ўлчаб кўраркансиз. Ачинарлиси, қилмаган ишингизни қилди деб бўҳтон қилишса, оғир ботаркан. Биласизми, айримлар мени "гиёҳванд” дейишаркан. Астағфирулло, ҳаётимда қилмаганман бу ишни. Худо шоҳид. Қани, мен ҳақимдаги бу миш-мишни исботлаб бера оладиган одам борми? (машинасининг калитига ишора қилиб) Мана шу машинамнинг калитини шундоқ қўлига тутқазиб қўяман. Автоҳалокатга учраганимда ҳам роса миш-мишлар болалади. Ўшанда хизматдан келаётгандим. Машина бошқара оладиган аҳволдамасдим. Лекин айрим душманларим атай менга уюштириб машина совға қилишди. Мен уларнинг мақсадини билмаганман. Автоҳалокатга учрадим.... Аллоҳнинг кароматини қаранг, тавба деб гапираман, (таъсирланиб ўрнидан туриб кетади) иккаласи ҳам бу ҳаётдан кўз юмиб кетди ишонасизми? Бировга ўлим тилаб бўлмайди синглим. Шукрки, Художўйман. Мени дуо қилиб турган ортимдан қанча одамларим бор. Қанчадан-қанча ногирон, меҳрибонлик уйларида етим-есир болаларим бор. Улар мени дада дейди, ака дейди. Марҳумнинг ортидан гапириш ниятим йўқ. Майли жойи жаннатдан бўлсин ўшаларнинг.
— Концертда, экран ёки экран ортида қизиқарли, сиз учун унутилмас воқеа бўлганми?
— "Ниҳол” мукофоти топширилаётган йили саҳнагаа мен, Атҳам Солиев ва Исроил Саидумаров чиқдик. Атҳам Солиевга соврин топширилди. Мен билан Исроил Саидумаров қолдик. Тақдирни қарангки, бу гал "Ниҳол” Исроил Саидумаровга топширилди. Қайси қўшиғи учун? Мени илгари бир қўшиғим бўларди "Райҳон деган. Шу қўшиқни куйлагани учун мукофот унга топширилди. Аслида у мани қўшиғим. Менга эса "лаурият” берилди. Мен ҳасад қилаётганим йўқ. Шунчаки бу қўшиққа мен жон куйдирганман, мен куйлаганман. Қадримга, қилган меҳнатимга ачинаман. Буям бир унутилмас воқеада (кулиб).
— Тасаввур қилинг йўлда кетатуриб, икки кишининг сиз ҳақингизда гапириб туришганини сезиб қолдингиз. Бу сизга қанчалик таъсир қилади?
— Хафа бўлмайман. Шундоқ кўзига қараб у қайси маънода гапираётганини сезиб оламан. Кейин ўша ғийбат қилаётган одамга бир қарашим билан унга нима демоқчилигимни тушунтириб, огоҳлантириб қўяман (кулиб).



Моҳичеҳра ЭШМИРЗАЕВА суҳбатлашди


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1477 | Добавил: BEKO | Теги: ҚИЛИШДИ!?, Абдулла, ҚАСД, ЖОНИГА, УНИНГ, ҚУРБОНОВ. | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz