Нигерия Олий Руҳонийлар вакиллари 86 нафар хотин олган мамлакат фуқаросига ўлим жазосини беришини маълум қилган. Бу жазодан қутилиш учун айбланувчи шариат қонунларига кўра 86 хотинидан фақат тўрттасини танлаб олиши лозим.
Бундай кескин қарор 84 ёшли Муҳаммад Белой Абубакарга қарши чиқарилган. Кўпхотинли эркакнинг айтишича, Қуръонда 4 хотиндан ортиқ уйланганларни жазолаш тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган. Ш боис Абубакар бошқалар билан маслаҳатлашиб ўтирмай, 86 хотин билан никоҳ ўқиттиришни лозим топган. «Ўнлаб хотинга эга бўлган киши ўлишга ва кучдан қолишга ҳаққи йўқ, аммо менга Оллоҳ шундай куч берганки, мен 86 хотинни бир пайтда назорат қила оламан!» деган у. Унинг бу сўзларини исботлаш оғир эмас — Абубакарнинг хотинлари унга жами 170 нафар бола туғиб берган!