Статистика |
XOZIR SAYTDA 3 MEXMON 3 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2010 » Март » 13 » 5 миллиард дона "сотка"....
16:00 5 миллиард дона "сотка".... |
Халқаро электралоқа иттифоқининг маълум қилишича, бу йил жаҳонда мобил алоқа хизмати абонентлари сони 5 миллиард кишига етади. 2009 йил якунларига кўра, қўл телефонидан фойдаланувчилар сони 4,6 миллиард нафарга етганди. Яна бир нуфузли ташкилот - GSM ассоциациясининг ҳисобларига кўра, олти миллиардлик довон 2013 йилда забт этилиши кутиляпти. Уюшма мутахассисларининг фикрича, абонентлар сони ўсишида икки омил катта аҳамият касб этмоқда: мобил алоқа функцияларининг бошқа абонент қурилмалари билан интеграциялашуви ҳамда ривожланаётган мамлакатларда қўл телефонидан фойдаланувчилар сони кескин ошиб бораётганлиги. VodafoneДАН АРЗОН ТЕЛЕФОН Дунёга машҳур Vodafone компанияси томонидан жуда арзон қўл телефони ишлаб чиқарилди. BBC News телеканали хабарида айтилишича, "Vodafone 150” номли ушбу телефоннинг баҳоси атиги 15 АҚШ долларига тенг. У Барселонада ўтказилган нуфузли тадбирда оммага намойиш этилди. Янги алоқа воситаси дастлаб Ҳиндистон, Туркия, Лесето, Кения ва Гана давлатларига сотувга чиқарилади. Google ТАРМОҒИ БАРПО ЭТИЛАДИ Google интернет-қидирувчиси оптик толали линиялар барпо этишда ҳам салоҳиятини намоён этмоқчи. Компания икки йил ичида тезлиги 1 Гбит/сонияга тенг тармоқ барпо этиш ниятида. Айни пайтда компаниянинг бўлажак оптик толали линиясидан фойдаланувчи аҳоли масканлари сони рўйхатга олиняпти. ШВЕЦИЯ ва МАЛАЙЗИЯ ЕТАКЧИ Лондон бизнес мактаби томонидан тузилган рейтингга кўра, Швеция 2009 йилнинг юқори технологиялар соҳасидаги энг пешқадам мамлакати дея эътироф этилган. Мазкур рейтингни тузишда 50 мамлакатдаги ўнлаб кўрсаткичлар, хусусан, ахборот ва телекоммуникация технологияларининг жорий этилиш даражаси таҳлил қилинган. Етакчи ўнликка, шунингдек, АҚШ, Норвегия, Дания, Нидерландия, Финляндия, Австралия, Буюк Британия, Канада ва Япония киритилган. Бизнес мактаби юқори технологиялар соҳасидаги ривожланаётган мамлакатлар ўнлигини ҳам аниқлади. Бу рейтингни Малайзия бошқармоқда. Кейинги ўринларда ЖАР, Чили, Аргентина, Россия, Бразилия, Туркия, Мексика, Колумбия ва Украина. ВАНКУВЕРДАН ТРАНСЛЯЦИЯ Тарихда илк бор Ванкувер Қишки олимпиадасидан интернет ва мобил телефон трансляциялари телевизион каналларникига тенглашди – 21 минг соат. Тўғридан-тўғри трансляцияни интернетдаги 40дан ортиқ сайт ва телерадиокомпания олиб беради. СИМСИЗ УЛАНАМИЗ Sony корпорацияси симсиз технология ишлаб чиқди, у қурилмаларда симли уланмаларни имкон қадар камайтиришга қаратилган. Янги технология 30-300 ГГц частоталарда, 14 миллиметргача масофада ишлайди. Бу технологияга кўра, 1 мм ўлчамли антенналар 11 Гбит/с тезликда бир-бирига ахборот узатади. Маълумотлар алмашишни таъминловчи микрочип майдони эса бор-йўғи 0,13 квадрат миллиметрга тенг бўлиб, маълумотлар миллиметрли диапазонда узатилади. Муаллифларнинг таъкидлашича, симлардан воз кечиш ҳисобига ҳар хил узилишларга барҳам бериш қаторида, маиший техника ва рўзғор электроникаси қурилмалари ҳажмини кичрайтириш ҳамда таннархини камайтириш мумкин бўлади. "ЯШИЛ СИЧҚОН” Америкалик дизайнер Адел Питерс пўкак дарахти ва қайта ишланган пластикдан тайёрланган Corky — симсиз компютер "сичқончаси”ни намойиш этди. Ишланма нафақат бугунги кун экологик талабларига жавоб бериши билан, балки ўз ҳаракатидан энергия олиши билан ҳам ўзига хосдир. "АҚЛЛИ УЙ” Германияда маиший техникани ягона бошқариш Европа тизими "ақлли уй” тақдимоти бўлиб ўтди. Тизим "оралиқ” қурилмаларга асосланган бўлиб, иситиш ва ёритиш тизимлари, кондиционерлар ва ҳоказо қурилмаларни ягона интерфейсда, масалан, қўл телефони ёки бошқа мобил қурилмаларда бошқариш мумкин. Internet Explorer 8 БОЛАЛАР УЧУН Microsoft корпорацияси ҳамда Европа CEOP маркази (Child Exploitation and Online Protection Centre) Internet Explorer 8 браузерининг махсус – вирус, фирибгарлик ва интернетдаги бошқа ноқонуний ҳаракатларни чекловчи қўшимча ҳимоя воситалари ўрнатилган шаклини ишлаб чиқди. Браузердан катталар ҳам, болалар ҳам бирдай фойдаланиши мумкинлиги учун уни корпорациядагилар "уй браузери” деб аташмоқда. Махсус плагин орқали ёш бўйича (5-7 ёш, 8-10 ёш, 11-16 ёш)ни, шунингдек, домен номлари бўйича контентни филтрлаш мумкин.
|
Категория: QIZIQARLI |
Просмотров: 734 |
Добавил: OTABEK1407
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|