Жаҳон мусиқасида ўз шуҳратига эга Иброҳим Тотлисас Ўрта Осиёда илк маротаба Тошкентнинг "Истиқлол” санъат саройида катта концерт дастури билан ташриф буюраётгани турк мусиқаси шинавандалари учун байрамона кайфият улашгани рост. Бироқ, маълум сабабларга концерт кунларининг бир неча маротаба ўзгартирилгани чипта харид қилган мухлислар кўнглида сал шубҳа ҳам уйғотди. Айни дамда олинган маълумотларга қараганда, ушбу эксклюзив концерт ташкилотчиси "Мафтун-наво” компанияси раҳбари Даврон Сойипов Иброҳим Тотлисаснинг 4 апрелдаги концерти учун ташриф буюрадиган хонанда ва унинг созандалар гуруҳи учун 27 та авиачипта харид қилганини айтди.
-Бир неча соатлар олдин Иброҳим Тотлисас ва унинг мусиқий гуруҳи учун 27 та авиачипта харид қилдик. 4 апрел Тотлисаснинг мухлислари учун ҳақиқий байрамга айланса ажаб эмас. Шу кунларда концерт тадориги учун тинимсиз ҳаракатдамиз. Омма орасидаги узун-қулоқ гаплар, яъни Тотлисас келмасмиш деган миш-мишлар ҳам қулоққа чалиниб қолди. Бироқ, бу гаплар шунчаки асоссиз. Иброҳим Тотлисас, мана неча ойдирки,Ўрта Осиёдаги эксклюзив, энг катта концерт дастурига интиқ бўлиб, бажонудил ҳозирлик кўряпти.-дейди, Даврон Сойипов.
Сабрсизлик ила кутганимиз 4 апрел ҳам яқин қолди. "Истиқлол” саҳнасида жонли ижрода "Овози Тотли” соҳибнинг мегахитлари "АGRI DAGI", "HAYDI SUYLE", "LEYLIM LEY" кабиларни тинглаб, завқ олиш ҳақида ўйласак, бехосдан ҳаяжон босади! Демак, ҲАММАСИ БЎЛАДИ! Ҳаммаси, кутганимиздек бўлади!
Jasur HAMROYEV
|