АҚШда 3D телевизорлар сотувга қўйилди. Дастлаб дўконларда
Samsung компанияси маҳсулотлари пайдо бўлди, шу ҳафта якунида Panasonic
русумли телевизорлар чиқарилиши ҳам кутиляпти.
Samsungнинг уч ўлчамли телевизорлари экрани диагонали 46 дюйм
(117 см) бўлиб, нархи 3 минг доллар. Унинг жамланмасига BlueRay
тизимидаги қурилма ва махсус кўзойнак киритилган.