CHORSHANBA, 2025.01.01, 05:27
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 3
MEXMON 3
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Апрель » 25 » 26 "ЁШЛИ" ҚЎШИҒИНИ КУЙЛАГАН "MODERN TALKING"!
09:36
26 "ЁШЛИ" ҚЎШИҒИНИ КУЙЛАГАН "MODERN TALKING"!
25-26 йил олдин яратилган қўшиқ шу пайтгача жонли ижрода, саҳнада неча мингинчи маротаба куйландийкин? Радиода неча марта янграб, миллионлаб диск тўпламлари орқали ер планетасининг турли нуқталаридаги инсонлар қалбига йўл топди...”Истиқлол”нинг саҳнасида бу йил ўша "отахон”, "онахон” тароналар умрининг нечанчи кунини ўтказди!? Қизиқ...Келинг, қалб кечинмаларига берилмай, реал воқеаларнинг ибтидосидан бошлаймиз. Интиқ бўлиб кутганимиз "Modern Talking” юртимизга иккинчи маротаба ташриф буюриб, «Истиқлол» санъат саройида эксклюзив концерт дастурини тақдим этди. Энг қизиғи эса саройнинг олдидан бошланди. Томошобинлар навбат билан тизилган. "Истиқлол” бунақаси энди кўриши бўлса, ажабмас! Яна устига-устак, эшик олдида турган тансоқчилар чипта эгаси исм-шарифи тасдиқлаши учун пасспорт ё бошқа бирон ҳужжатини кўсартишини талаб қилмоқда! Ташкилотчилар жуда ақлли иш тутгани маълум: олиб-сотарлар чиптаси ўтмайди! Яна хавфсизлик чоралари учун бу жуда қўл келади! Ниҳоят, сарой ичидамиз. Жаҳон юлдузи саҳнада! Зал томошабинга лиқ тўла. Кайфият ҳам апрелдагидай! Концерт тафсилотлари эса қуйидагича: 1.Саҳна кўриниши умуман, дастур учун яратилган муҳит худди хориждаги каби. Шунчаки қора фон, ёруғ чироқлар, мусиқачилар...Томаснинг жонли ижроси учун мусиқачилар жонини бериб ишлайди. 2.Жаноб Андрес томошабинларнинг кўнглига яқинроқ йўл топиши учун ўзбек тили луғатини варақламаган бўлса-да, она тилимизни яхши биладиган инсон билан анча машқ қилган кўринади. Зал билан соф тилимизда "Салом, Тошкент” дея саломлашгач, ҳар бир олқиш ва гул учун бир калом ҳеч тилидан тушмади: "Раҳмат!”. Бу ёқимли сўзларни ўзи ўрганиши баробарида гитара чалувчиларига ҳам ўргатганини пайқаш қийин эмасди. Улар ҳам қўшилиб турди. 3.Хонанда ҳар бир қўшиғининг яратилиши тарихига тўхталди. "You are my heart, you are my soul” таронаси 26 «ёш»да, «Chery chery lady» таронаси эса 25ни қаршилагани ҳақида айтди. Ҳақиқатан, бутун дунё мухлислари, бизнинг юртдошлар учун "Modern Talking” айнан мана шу икки тарона сабаб барҳаёт! 4.”Мария” таронасини куйлашдан олдин хонанда томошобинлар орасидан шундай исмли аёлни излади. Олд қаторларнинг бирида ўтирган лэди ўзини «Мария» деб таништирди. Томас ҳазиллашиб, ундан пасспортини кўрсатишини сўради. Зал кулгуга тўлди. Ниҳоят, жаҳон юлдузининг «Мария» таронаси, Мария исмли юртдошимизнинг рақси ҳамроҳлигида яратилган романтика билан қалбимизга кўтаринкилик улашди. 5.Энг шов-шувли воқеа эса, чуст дўпписини бошига қўндирган, соч-соқолига оқ оралаган, Томас Андреснинг ашаддий мухлиси бўлган бир отахоннинг ўзбекча ва европача – гибрид рақсга тушиши бўлди. Бу ҳолни бутун зал оёққа туриб қаршилади. Саҳнага қадалган мобил телефонлар отахон рақсини суратга ола бошлади! 6.Бу гал тансоқчиларнинг мухлислар билан қўпол ва қаттиқ режим остидаги ҳимоя ишлари истисно қилинди. Жаҳон юлдузи янада эркинлик муҳитини яратиш мақсадида хонандага жўр бўлишни истаганларни саҳна олдига таклиф этди. Хоҳлаган дастхат олди, яна ким фарзандларини саҳнага чиқарди, яна ким Томасни шундоқ ёнгинасидан суратга муҳрлади... ...Кайфият аъло. Концерт ҳақидаги илиқ фикрларни бўлишиб одамлар саройдан тарқала бошлади. Биз эса, таклифга биноан белгиланган вақтда "Интерконтинентал” меҳмонхонасига, Томас Андрес билан интервьюга ошиқдик... -Жаноб, Андрес. Тошкентга яна бир бор хуш келибсиз. Концертингиздан мазза қилдик. Сиз-чи? Тошкент таассуротларини бўлишсангиз… -Биласизми, Тошкентдаги биринчи концертимдан кейин яна шу шаҳарни, Ўзбекистонни соғиндим. Саройда 4000дан ошиқ томошабин бўлса, ҳар бирида қалбан кўтаринкиликни сездим. Уларнинг ёниб туриши мени ҳам ёндириб юборди. Дунёнинг қайси бурчагида концерт бермай, Тошкент мени ўзига тортаверади. Ўзгаришлар анча. Шаҳар янада кўркам. Одамлари ҳам гўзал. -"Modern Talking”ни билмайдиган замондош топилмаса керак. Қўшиқларингизни бир неча авлодлар севади. Бу ютуқлар сири омад билан боғлиқми? Ўзбек юлдузларига муваффақиятга эришиш борасида қандай маслаҳатлар берасиз? -Тинимсиз ишлаш кекрак. Ҳар бир ижодкор ўз ишини севиши керак. Назаримда, бастакор яхши қўшиқ ёзмаса, у ҳеч қачон машҳур бўлмайди. Аслида эса инсонларга ёқадиган қўшиқларни яратишдан олдин ҳис қилиш керак. "Modern Talking» мусиқаларида жуда оддийлик бор. Энг катта сир мана шунда бўлса керак! (кулади). Ўзбек санъаткорларига ҳам ҳаммаси оддийликдан бошланиши ва оддийлик билан кўп ютуқларга эришиш мумкинлиги ҳақида маслаҳат берган бўлардим. -Мусиқага ўз таърифингиз борми? -Мусиқа менинг ҳаётим. Ҳозиргача мусиқа билан яшаб келяпман. Болалигим, ўсмирлигим..мактаб, университет...Ҳаммаси мусиқа билан ўтган. Бироқ, мен ўз қўшиқларимни тингламайман. -Оилангиз ҳақида гапиринг. Ҳар доим ишингиз билан оворасиз: студия, гастроллар... Уларга қай даражада вақт ажратасиз? -Рафикам ва ўғлимни жуда севаман. Уйда қўним топдим дегунча, уларнинг дунёсига шошиламан. Қайси мамлакатга йўл олмай, қайси шаҳарда бўлмай ҳамиша алоқадамиз. Ҳам қалбан, ҳам телефон орқали. (кулади.) -Сизни ҳалигача тинглаётган инсонларга тилакларингиз? -Тинглашда давом этишсин. Уларни мени қай даражада севишса, мен ҳам уларни шу қадар севаман. Jasur HAMROYEV

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 726 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz