XXI асрнинг ўрталарига бориб, мусулмон Европа Иттифоқи мамлакатлари аҳолисининг бешдан бирини ташкил қилади. Америка Муҳожирлик сиёсати институтининг энг сўнгги докладига кўра, 2050 йилга бориб мусулмонларнинг улуши бугунги кундаги 5% дан 20%гача ўсиши кутилмоқда. Шунингдек, докладда Голландия, Англия ва Испания аҳолиси таркибида мусулмонларнинг салмоғи янада юқорироқ бўлиши таъкидланган. Европанинг бир қатор мегаполисларида эса туб (маҳаллий) аҳоли камчиликни ташкил этиб қолади. Хусусан, 2026 йилда Бирмингемда (Англия) ана шундай ҳолат кутилмоқда. Тадқиқот натижаларига кўра, мусулмонларнинг сони, аввало Евопага ўтган асрнинг 50-70 йилларида кўчиб келган муҳожирларнинг авлодлари ўртасида туғилиш кўрсаткичининг юқорилиги ҳамда Яқин ва Ўрта Шарқ, Шимолий Африка ва Осиёдан келаётган муҳожирларнинг янги тўлқини ҳисобига ортиб боради. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи мамлакатларига доимий яшаш учун ҳар йили 2 миллион нафар одам кўчиб келаётган бўлиб, уларнинг аксариятини мусулмонлар ташкил қилмоқда. Мутахассислар ушбу янги муаммони «демографик соатли бомба» деб аташмоқда, деб хабаро беради ИТАР-ТАСС («The Daily Mail» маълумотлари асосида).
|