YAKSHANBA, 2024.12.29, 12:25
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 6
MEXMON 6
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Август » 31 » Diana:Meni kechirolsangiz kechiring!!!
10:43
Diana:Meni kechirolsangiz kechiring!!!
null

У биргина «Суперкелинчак»даги роли орқали минглаб юракларни забт этди. “Ичкуёв”дан сўнг янада машҳур бўлди. Ижодини модел сифатида бошлаган бу қиз, аслида рус миллатига мансуб бўлса-да, ўзбек келини образини қойилмақом тарзда ярата олди. Диананинг ўзбек киносига кириб келиши ҳақида сўз кетганда, сўссиз, режиссёр Баҳром Ёқубовнинг номи тилга олинади. Агар бугунги кун билан боғласак, бу режиссёрнинг ўзи мева тугди, ўзи еб битирди... Бу ёш актрисага жуда омад кулиб боққанди. Битта роли орқали бутун республикага танилиши, эл муҳаббатини қозониши унинг ҳамкасбларини ҳам таҳликага солиб қўйди. Ахир, машҳур бўламан деб неча йиллардан бери истеъдодини кўрстаишга интилиб келаётган актрисалар камми? 2009 йилнинг ёз ойидан бошлаб Дианага омад юз бургандай...Сабабини жуда яхши биласиз. Беҳаё видеолавҳа қайсидир йўл билан тарқалди-ю, ҳаммасини чапга буриб юборди. Кимгадир бу жуда қўл келди, кимнингдир қалбини ларзага солди, кимнингдир бозори юришиб кетди. Хуллас, яна шу оғриқли мавзуга қайтамиз. Бироқ, бу гал умумий гап-сўлардан, муҳокама ва музокаралардан йироқ тарзда, актрисанинг ўзи билан юзма-юз суҳбатлашишни лозим топдик. Чунки, бу вазиятда энг аниқ далил ва фикр айнан ундан бошқаси бера олмайди. Диана қаттиқ қайғуга тушгани, ҳатто ўз уйига бекиниб олганича, ҳеч ким билан гаплашмаётгани ҳақида айтишди. Телефон қўнғироқларига умуман жавоб бермайди. Уни тушунса бўлади. Бироқ, хатони ким қилмайди? Ким адашмайди? Оммадан қачонгача бекиниб юриш мумкин? Инсон ич этини еган билан бир нарса ўзгарармиди? Актриса юрагини очишини, ҳақиқатни рўйи рост гапиришини жуда хоҳладик.


...Актрисанинг яқин дўстларидан бири Диана интервью беришга розилиги ҳақида айтиб қолди. Учрашув пайтини ҳам белгиладик...Дианани таниб бўлмайди. Озиб кетган, юзида ғамгинлик. Зўрға табассум очиб, “жавоб беришга тайёрман” маъносида тик боқди. Унинг кўзларида эса ёш милтилларди.


-Қайси савол билан мурожаат этишга ҳайронман. Чунки, одамларни қизиқтирган саволлар талай... Лекин, шуни аниқ биламанки, бугун сиз ўн карра машҳур бўлиб кетдингиз! Қанийди ҳаммаси яхши маънодаги таниқлилик мезони билан ўлчанса...Бу шумхабардан қандай хабар топдингиз?


-(йиғлаб олгач...) Дугонам айтиб қолди. У ўртоғидан кўчириб олган экан. Унинг ўртоғи Чорсу бозорида бир пайтлар шакарга навбатда тургандек, навбатини кутиб, қўл телефонига кўчириб олибди...


-Бу ҳақда эшитдингиз-у...


-Мен ўлиб бўлдим. (йиғлади). Мен учун ҳаёт тугаб бўлди. Мен тирик мурдага айланиб қолдим.


-Кўз олдингиздан нималар ўтди?


-Энг аввало, халқ олдидаги ҳурмат эътиборим. Мухлисларим муҳаббати. Ахир, мен энди қандай қилиб....(йиғлади).


-Оила аъзоларингиз, қўни қўшниларингиз ҳам “шок”ка тушгандир?


-Бу ҳолни душманимга ҳам раво кўрмайман. Уйимдагиларнинг йиғисини изоҳлаб бера олмайман. Қўни-қўшниларимнинг саволларига амаллаб жавоб беришимга тўғри келди. Дўстларим, оиламдагиларнинг қўллаб-қувватлаши орқали сал ўзимга келдим.


-Нима деб ўйлайсиз, бу видео қандай тарқалди? Кимларга керак бўлди?


-Бу менга қоронғу. Лекин аниқ биламан, бу тасодиф туфайли содир бўлган. Уни тарқалиб кетиши ҳақида менда маълумот йўқ.


-Баҳром Ёқубов билан сизни ижодий ҳамкорликдан бошқа яна нима боғлайди?


-Ҳеч нарса. Уни ижодкор сифатида ҳурмат қиламан.


-Балки, ижод жараёнида сизга нисбатан унинг муҳаббати оташ отгандир? Сизда эса кези келиб “кашф қилгани” учун миннатдорчилик ҳисси?


-Балки севгандир? Бу туйғуни менга изҳор этмаган. Ҳар бир касбда бўлгани каби, шоу-бизнеснинг ҳам чиркин йўллари бор. Жойи келса ўша йўллардан биридан ўтишга мажбур бўлар экансан... (йиғлади).


-Бу йўлсиз асло иложи йўқмиди?


-Билмадим... Лекин хатони инсон ўйлаб қилармиди? Ўйламай босилган қадам ҳақида бошида билганимда, ҳозиргидай аҳволда бош эгиб ўтирармидим?!


-Видеолавҳани ўзингиз ҳам кўрдингизми?


-Ҳа...Бу номарднинг иши! Уни кўриб, жуда катта хатога йўл қўйганимни англадим. Тавбалар қилдим...


-Баҳром Ёқубовнинг оиласи билан қандай муносабатдасиз?


-Жуда яхши. Унинг рафиқаси билан концертларга, премъераларга бирга борардик.


-Видеолавҳадан сўнг ҳам режиссёрнинг рафиқаси билан гаплашдингизми?


-Албатта. Анча гаплашдик. У оиласининг шаънини ҳимоя қилишимни сўради. Менинг шаъним-чи? Бироқ, мен ваъдамга мувофиқ турдим.


-“Суперкелинчак”лик даврингиз ва айни пайтингиз ўртасида анча фарқ пайдо бўлгандир? Энг катта нимани йўқотдингиз?


-(йиғлаб) Худога шукурки, бундай йўқотишни пешонамга битмаган экан. Агар, менинг севган инсоним ё турмуш ўртоғим бўлганидами? Улар мени ҳеч қачон тушунмаган ва кечирмаган бўларди!


-Бошқа актрисалар, кўча куйдагиларларнинг муносабати қандай бўляпти?


-Бир ҳамкасбим, исмини айтмайман, яқинда қўнғироқ қилиб қолиб: “Ҳеч хавотир олма, мен каби айримларимиз ҳам шу йўлдан ўтганмиз!” Бир ресторанга тушлик қилишга боргандим. “Ўзини осмабди, Диананинг ўзи-ку?” деб пичинг отишди. Дастхат олишга, суратга тушишга уринаётганлар ҳам бор.


-Нималарни умид қиляпсиз?


-Яна ҳаммаси изига тушиб, актрисаликни давом эттиришни жуда хоҳлайман. Бошимга таъқиқ тамғаси босилишини умуман истамайман. (йиғлади).


-Келажагингиз, оила, фарзандлар ҳақида ўйладингизми?


-(йиғлаб). Қандай қилиб ўйлай? Бу ҳақда қайси қиз, аёл орзу қилмайди, дейсиз? Ҳаммаси яна изига қайтишини, яхши кунларим келишини Яратгандан ўтиниб сўрайман!


-Минглаб мухлисларингиз, омма олдида сўзлаш имкони бўлганида, нималар деган бўлардингиз?


-Кечиролсангиз, мени кечиринг. Мени кечир, ўзбегим! Ахир, шу эл танитди мени, шу инсонлар меҳр берди менга! Мен ҳаёт йўлимда бир марта адашдим, хато қилдим, гуноҳ қилдим... Тўғри, инсонлар мендан нафратланишга, мендан воз кечишга ҳаққи бор! Бироқ, мен сизларнинг муҳаббатиингиз эвазига яралганман. Бусиз эса яшай олмайман! Меҳрингизни дариғ тутманг, азиз инсонлар! Қилмишимга яраша жазоимни оляпман. Қалбим парчаланиб бўлди, дилим вайрон бўлди. Мен ёнаётган шам мисол тугаб боряпман. Уни ўчириб юбормангиз...Ўзим ёндим, ўзим ёниб битаман! (йиғлади).




Бу вазият ҳар кимни юрагини ғаш қилиши, табиий эди. Куни кеча ўз истеъдодидан мағрур қизнинг, топталган нафсонияти, фойдаланилган оридан иснод ила кўзларидан ёш сизиши, қилмишидан минг бора афсусда эканлиги, инсонларнинг кечиримли бўлишга изн сўрагандек. Уни кечиришга бағримиз кенглик қила олар...(микан)? Ахир, Яратган ер ютса арзигулик гуноҳ эгаларига ҳам раҳмдил бўлганида...бандаси бандасини кечирар!? Ботқоққа ботиб қолганга қўл чўзмаслик, оғир кунида унинг бошига дашном тошларини отиш мусулмонга хос эмас! Диана, ўксинма...Инсонлар у қадар бағритош эмас! Хатосини тан олган марднинг айрим хатолари кечирилар... Бироқ, кўпчиликка дарс бўлсин-у, бошқа такрорланмаса бўлгани!






































Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 2714 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz