Испаниянинг машҳур футбол клуби Барселона 12 ёшли туркиялик футболчи Явру Картал Муҳаммад билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Футбол мутахассислари ва омманинг тилига тушишга улгурган футболчи бир неча ҳафтадан сўнг, 13 ёшга тўлгач Барселона клубида тўп суришни бошлайди (ФИФА регламентига кўра, ўйинларда иштирок этиш учун футболчининг ёши 13 дан кам бўлмаслиги керак), деб хабар бермоқда IslamOnline. Клуб президенти Хуан Лапорта митти мусулмон футболчининг техникасига ва тезлигига тан бермоқда. Картал Муҳаммадни Бразилиялик футбол юлдузи Рональдиньони ҳам ортда қолдириши мумкинлигини мутахассислар бир неча маротаба таъкидлашмоқда. Оиласи билан ислом динига эътиқод қилувчи Муҳаммад Испанияга кўчиб келмоқда. Унга ва оила аъзоларига яшашлари учун барча шароитлар яратиб берилиши ваъда қилинмоқда.