
| Статистика |
XOZIR SAYTDA 4 MEXMON 4 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
| Главная » 2009 » Август » 29 » O`ZBEK KINOSI
|
ЎЗБЕК КИНОСИ

Ўзбек кино оламига кўз тегдими? Сўнгги пайтда ғалати воқеалар содир бўляпти.Энг сўнгги машмашани қаранг...Айрим актёрлар режиссёрдан норози! Саид Мухтор "Фарёд", "Тавба" фильмларидан сўнг омма муҳаббатини қозонгани рост. Бироқ, ҳамма гап унинг янги фильми "Чаллари"си атрофида! Маълумотларга қараганда, "Чаллари" фильмида бош ролларни Алишер Узоқов ва Диана Ягафаровалар талқин этган. Бироқ, икки хил сабаб билан бош рол ижрочилари ушбу кинокартинадан четлатилди. Бирига пул сабаб, иккинчисига маломатли гап-сўзлар... Режиссёр Алишер Узоқовдан унинг гонорарини эрта-индин бераман деган ваъдалари ила айрилди. Диана Ягофарова эса фильмга суратга тушишидан олдин гонорар ҳақини талаб қилиб олишга улгурганди. 1000 доллар “суперкелинчак” учун у қадар кўп миқдордаги пул бўлмаса-да, шунча гонорарга арзигани (ўз вақтида) ва уддабуронлик қилиб ҳақини қолдирмаганига тан берса арзийди. Миллий анъана ва одамларимиз феъл-атвори яққол ифода этилган фильмлари орқали шуҳрат қозонган режиссёрнинг машҳур актрисани фильмидан четлатмасликдан бошқа чораси ҳам йўқ эди-да!. Балки, Дианага нисбатан энди муҳаббат эмас, балки нафратнинг ошиши ҳақида ўйлаб, уни бош ролда кўришни эп билмагандир?! Бироқ, кино ижодкорлар фикрича, агар ушбу фильмда Диана рол талқин этганида эди, унинг каръерасида у яратган ролнинг энг сараси мана шуниси бўлиб қоларди. Машҳур бир тележурналист шундай дейди: -Диана талқин этган кадрларни кўрдим. Жуда ажойиб! Биринчидан, либослар бўйича рассом жуда чиройли ишлаган. Актрисанинг кўзмунчоғигача дид билан ўйланган. Унинг ялангоёқ далада югуриши, ҳақиқий ўзбек қишлоқ қизини ишонарли ифода этган. Бу сафарги Диана умуман бошқача эди. Афсус... Фильм анча эътибор тортадиган бўлади деган тахминлар ҳам бор. Бироқ, Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова, Алишер Узоқов, Зуҳра Солиева кабилар гонорарини ололмаганидан дили хира! Айни пайтда Алишер Узоқовнинг ўрнига Азиз Раметов бош ролда суратга тушяпти. Яна ўша тележурналист давом этади: -Диана Ягофарова пулини бошида талаб қилиб тўғри қилган. Бироқ, қайтариб бермаган! Кинога суратга тушишдан олдин пулини талаб қиладиган актёрларни режиссёрлар ҳеч қачон тўғри тушунишмаган. “Катта кетяпти”, “ўзига нарх қўйган” деб қарашади. Бу кетишда айни пайтда энг талабгор актёр Алишер ҳам пулини олдиндан олишга мажбур бўлади. Улуғбек Қодиров “Фарёд” фильмида пулини тўлиқ ололмагани учун суратга олиш жараёнининг учинчи куни кино майдонига келмасдан ҳаммасига қўл силтаб, бош ролни рад қилган. Мурод Ражабов роли учун 2700 долларга яқин ҳақ олган. Диана 2-3 кунлик вақти учун 1000 доллар гонорар олган. Режиссёр фильми учун такани Нуротадан олиб келди. Актёрлар така эмаски, бир қучоқ самонга кўникиб кетса... Бировнинг ҳақини бериш керак-да! Тўғри, бу унинг шахсий ишидир? Актёрлар норози бўлиб гапириш юришса, мисқоллаб йиғилган обрў қаерда қолади! Ана шунақа гаплар!
--------------------------------------------------------------------------------------------
Яқин ойлар давомида катта экранларга 23 та фильм чиқарилиши кўзда тутилган. Улардан энг яқин премъералар: Мўмин Орипов режиссёрлигидаги биринчи ва энг сўнгги фильми “Қалбаки дунё”. “Севгинатор”чи Абдувоҳид Ғаниевнинг “Ўзимдан ўзимгача” фильми. ( Фильм саундтреки сифатида Шаҳзоданинг қўшиғи танланган) Ёлқин Тўйчиев ва Аюб Шаҳобидинновнинг яна бир фалсафий янгилиги: “Постскриптум”. Бош ролларда- режиссёр Мирмақсуд Охунов (“Шабнам”, “Бегоналар”, “Жаноб ҳеч ким”), Нозим Тўлахўжаев, Ўзбекистоннинг энг машҳур режиссёри Рустам Саъдиевнинг янги мегахити: “Мен- бу мен!” Кинода ҳеч омади юришмаган Бурхон Шароповдан “ТАНГО”! Ўз ўғлини реклама қилишдан тоймайдиган Зебо Наврўзовадан “Йигитлар 2”.
Жасур ҲАМРОЕВ
|
|
Категория: ШОУ-Бизнес |
Просмотров: 1432 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|