Собиқ "пахтакорчилар" Ватанимизнинг нуфузли унвонларига сазовор бўлишди. Ўзбекистон Республикаси Президенти 2009 йил 25 августда «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн саккиз йилиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонини эълон қилди. Унда шундай сатрлар бор: "Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш, халқимиз маданияти ва маънавиятини юксалтириш ишига қўшган салмоқли ҳиссаси, бетакрор истеъдоди, серқирра ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати билан эл–юрт ўртасида орттирган обрў-эътибори, фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, соғлиқни сақлаш, спорт ва ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилсин: Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози УБАЙДУЛЛАЕВ Аҳмаджон Иноятович – Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи НЕСТЕРОВ Игнатий Михайлович – Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси". "Пахтакор" футбол клуби ва ўзбек футболи жамоатчилиги номидан мукофот эгаларига бундан кейинги фаолиятларида ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
|