Статистика |
XOZIR SAYTDA 1 MEXMON 1 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Август » 26 » БОШ ҲАКАМИГА ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ
18:44 БОШ ҲАКАМИГА ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ |
ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ ФИНАЛИ БОШ ҲАКАМИГА ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ
Ўзбекистон футбол федерациясининг Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси мамлакат кубоги финалида бир неча қўпол хатоларга йўл қўйган бош ҳакам Марат Исмоилов ва унга нотўғри равишда юқори баҳо қўйган назоратчи Раҳим Мўминовга нисбатан жазо чораларини узоқ муддатдан сўнг ниҳоят эълон қилди.
Маълумки, реферининг ҳаракатларини ўрганиб чиққан Экспертлар кенгаши Марат Исмоилов 49-дақиқада пахтакорчи Боян Миладиновични майдондан четлатиши керак эди, деган хулосага келганди. 70-дақиқада эса худди шундай жазога “Пахтакор”нинг яна бир ҳимоячиси Анзур Исмоилов тортилиши лозим эди, деб таъкидлашган Экспертлар кенгаши аъзолари. Шунингдек, ўйин давомида икки пахтакорчи Станислав Андреев ва Ғулом Ўруновларга ҳам бош ҳакам огоҳлантириш кўрсатмагани билдирилган. Бундан ташқари, Марат Исмоилов “Бунёдкор” фойдасига ҳам баъзи вазиятларда адашган.
Шу туфайли Экспертлар кенгаши Марат Исмоиловнинг финалдаги ҳакамлигини қониқарсиз деб топганди. Ва ўзининг бу хулосаларини ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитасига етказган.
Ўз навбатида, Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси М.Исмоиловни 6та учрашувга четлатишга қарор қилди. Унга хато тарзда юқори баҳо (8,5 балл) қўйган назоратчи Раҳим Мўминов эса 4та ўйинга дисквалификация қилинди.
Ўзбекистон кубоги финали - бу мавсумнинг энг нуфузли учрашувларидан бири саналади. Бироқ, кўриб турганингиздек, ушбу ўйинга тайинланган масъул шахслар, афсуски, ўз вазифаларини бажаришда ишончни оқлай олишмади. Энди ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси кейинги шундай нуфузли ўйинларга ҳакамларни тайинлашда бундай кўнгилсиз ҳолатлар юз бермаслигини албатта ўйлаб кўрсин.
|
Категория: Новости Футбола |
Просмотров: 1211 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|