Статистика |
XOZIR SAYTDA 9 MEXMON 9 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Август » 17 » РЎЗАНИНГ ФАРЗ БЎЛИШИ
15:01 РЎЗАНИНГ ФАРЗ БЎЛИШИ |
Рамазон ойининг рўзасини тутиш Исломнинг асосий рукнларидан бири бўлиб, Аллоҳ таоло уни ҳар бир мусулмонга фарз қилгандир. Бу улкан ибодатни Аллоҳ таоло иккинчи ҳижрий сананинг шаъбон ойида фарз қилган. Қуръони Каримнинг "Бақара" сурасидаги: "Эй, иймон келтирганлар, сиздан олдингиларга фарз қилинганидек, сизга ҳам рўза фарз қилинди", ояти ила фарз бўлган. Рўза сўзи араб тилидаги "савм" сўзи ўрнига ишлатилади. "Савм" сўзи эса, луғатда ҳар бир нарсадан ўзини тийиб туришни англатади. Шариатда эса, рамазон ойида тонг отгандан, қуёш ботгунча ният билан ўзини емоқ-ичмоқ ва шаҳватдан тийиб туришга айтилади. Рамазон ойининг кириши эса, унинг янги Ойни кўриш билан собит бўлади. Шунингдек, бу ойнинг тамом бўлиши ҳам шаввол ойининг янги Ойини кўриш билан бўлади. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларида: "Ойни кўриб (рўза) тутинглар ва ойни кўриб (рўзани) очинглар", деганлар. Бунинг учун рамазондан олдинги шаъбон ойининг йигирма тўққизинчи куни Қуёшга ботиш пайтида қаралса, янги Ой бироз кўринади. Ким кўрса, гувоҳлик беради ва эртасидан рўза тутиш бошланади. Агар у куни кўрилмаса, шаъбон ойини ўттиз кун ҳисоблаб, кейинги кунидан рўза тутиш бошланади. Шунингдек, рамазон ойи йигирма тўққиз кун бўлганида, шаввол ойининг бошланишини билиши учун Ойга қаралади. Қуёш ботиши пайтида янги Ой кўрилса, эртасига ҳайит эълон қилинади. Кўрилмаса, ўттизинчи кунни ҳам тутилиб, кейин ҳайит бўлади. Ана шунда пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламнинг амрларига амал қилинган бўлинади. Ойни ўлчов қилишда катта ҳикматлар борлигидан шундоқ қилинган. Аввало Ой борлиқдаги энг катта аломатларидан бири ҳисобланади. Уни кўриб рўзани бошлаш ва яна кўриб тугатиш дегани, бу ишда ҳамма нарса очиқ-ойдин бўлсин, ҳеч ким ва ҳеч қандай тараф ўзгартириш кирита олмасин деганидир. Қамарий сананинг, шамсий-қуёш йилидан кунлари оз бўлади. Шунинг учун ҳар йили рўза аввалгисидан ўн икки кун олдин тутилади ва ўттиз уч йил деганда, бир айланиб, сананинг ҳар бир кунида рўза тутилади. Узоқ ва қисқа, иссиқ-совуқ ёки мўътадил кунларда ҳамма Ойга қараб тутаверади. Бир минтақада осон, бошқасида қийин бўлиб, бир хил вақтида ўзгармас бўлиб қолмайди. Ойни кўриш билан рўза тутиш ёки уни тугатиш барча мусулмонларга баробар ҳукм бўлиб, бу уларнинг бирликлари рамзи ҳамдир. Рўза тутишга айнан Рамазон ойининг ихтиёр қилиниши ҳам катта ҳикматларга молик ишдир. Аввало бу ой муборак ой. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўзининг охирги китоби, илоҳий мўъжизаси Қуръони Каримни туширишга муносиб вақт деб худди шу ойни ихтиёр қилган эди. Бу ой Ислом даъвати бошланган ой. Бу улкан ҳодисани ҳар қанча эсланса, ёдга олиб байрам қилишга арзийди. Айнан ушбу ойни Исломнинг рукнларидан бири бўлмиш рўзани тутиш муддати, деб ихтиёр қилиниши бу ойнинг фазлига фазл, улуғлигига улуғлик қўшади. Рамазон ойи мўминларнинг савоб касб қилишларига энг қулай фурсат ҳисобланади. Бу ойнинг рўзасини тутганларга улкан ажр савоблар, икки дунёнинг бахт-саодати ваъда қилинган. Рамазон ойида қилинадиган яхши амалларнинг савоби ҳам шу ойнинг ҳурматидан кўпайтириб берилади.Буюк ватандошимиз, ҳадис илмининг имомлари Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки Рамазон рўзасини иймон ила савоб тилаб тутса, унинг олдинги барча гуноҳлари мағфират қилинади", деганлар. Бошқа бир ҳадисда Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Рамазон кирса, жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари беркилади ва шайтонлар занжирланади", деганлар. Бунга ўхшаш, рўза тутувчиларга ажр, савоб ва охират даражаларини ваъда қилувчи ҳадислар жуда ҳам кўп. Лекин рўза тутишнинг фойдаси шу билан чегараланиб қолмайди. Балки, рўза тутишда бугунги кунда инсон ҳаётига улкан фойдалар кўп. Рўза уни тутувчининг фақат ўзига эмас, балки оиласи, жамияти, бутун инсоният ва қолаверса, барча мавжудотга фойда келтиради. Ўз ихтиёри билан, Аллоҳдан савоб умид қилиб, бир ой давомида, кундуз кунлар емоқ-ичмоқдан, шаҳватдан ўзини тўхтатиб юрган инсон улкан фойдалар топади. Аввало рўза инсонга ўз хоҳиш ва истакларини жилов- лашни ўргатади. Агар инсонларда бу сифат бўлмаса, дунё тезда ҳалокатга учраши мумкин. Рўза сабр мадрасаси ҳамдир. Фақат ҳақиўий рўзадорларгина ҳақиўий сабр даражасига эришадилар. Ўз ихтиёрлари ила рўза тутиб, очлик, чанўоўларга чидаган инсон ғоятда мустаҳкам иродали бўлиб етишади. Бугунги кунда рўзанинг фойдасини нафақат мусулмонлар, балки Исломдан, Қуръондан хабари йўқ кишилар ҳам тушуниб етдилар. Турли тараққий этган ўлкаларда оч қолдириб даволаш шифохоналари ишлаб турибди. Турли қитъаларда яшовчи олимлар илмий тажрибалар ўтказиб, ихтиёрий оч қолиш тани сиҳатлик учун зарур омил эканини таъкидламоқдалар. Жумладан, рус олимлари бу борада катта ютуқларга эришдилар. Профессор Николаев ўз ҳамкорлари билан эълон қилган "Оддий ҳақиқатлар" номли китобининг "Соғлик учун оч-наҳор юриш" деб номланган бобини рўзанинг фойдаларини янги илмнинг тасдиқлаши, десак бўлади. Унда айтилишича, ихтиёрий очлик билан мажбурий очликнинг фарқи бор. Мажбурий очлик, қароқчининг пичоғидек зарарга, балки ҳалокатга сабаб бўлса, ихтиёрий очлик табибнинг пичоғидек шифога сабаб бўлади. Бу илмий ишнинг натижасида рўза ҳозирги энг кўп тарқалган 29та дардга даво эканлиги, киши доим соғ юрай деса, ҳар йили 28-30 кун ихтиёрий оч қолиши зарурлиги таъкидланган. Сиз билан биз -мусулмонларга бу фойдали ишни 1400 йил аввал ибодат қилиб қўйган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин. Ҳаммамизнинг тутадиган рўзаларимизни ўз даргоҳида қабул қилсин.
|
Категория: ISLOM |
Просмотров: 901 |
Добавил: ABRORMC
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|