Россия терма жамоасининг етакчиларидан бири Юрий Жирков Лондонда муолажалар олишни давом этмоқда. Куни кеча "СЭ" мухбири телефон орқали ярим ҳимоячи билан боғланди. - Россия-Аргентина ўйинини кўрдингизми? - Интернетда матн кўринишидаги он-лайнни қараб ўтирдим. Бахтга қарши, телевизорда кўриш насиб этмади. Фақатгина голларни кўра олдим холос. Бундан ташқари ўйин ҳақида нима ёзишган бўлса барини ўрганиб чиқдим. - Қандай хулосага келдингиз? - Умуман олганда бизнинг йигитлар ёмон ўйнашмади. Фақатгина биринчи бўлим охирида ва иккичи бўлим бошини ҳисобга олмасак. Агарда биринчи бўлимда яратилган имкониятлардан фойдаланганимизда, биз ҳатто ютиб қўярдик. - Сизни йўқлигингиз таъсир ўтказди деб айта оламиз. Чунки қанотда ўйин унча қовушмади. - Ярамга туз сепманг. Биласизми, мен қанчалик майдонга чиқишни хоҳлаётганимни? Боз устига терма жамоа иштирокидаги ҳар бир ўйин бу - алоҳида воқеа, уни ўтказиб юбориш жуда ҳам алам қилади. - Яна қанда муолажалар оласиз? - Ҳозирча билмайман. Ўйин нариги ёқда турсин, машғулот ҳақида орзу қилаяпман. Лекин, аҳволим яхшиланяпти, буни шифокорлар таъкидлашмоқда. Бугун қумда югуришни бошладим. Оғрияпти, лекин чидаса бўлади. Тренажерда кўп ишлаяпман. Бу ерда зўр нарса бор - бассейн остига югуриш йўлакчасини ўрнатишган. Ҳар куни шу ерда шуғулланаман. Сувдан чиқмайман, яқинда Ихтиярдир бўлиб қолсам керак. - Россия термасининг шифокори Андрей Гришановни гапларига қараганда сизнинг жараҳатингиз - асабийликдан экан, қаттиқ босим, ҳаяжоннингнинг натижаси ва шу билан бирга механик кучнинг таъсири ҳам экан. - Ҳа, шундай, негадир асабийлашиш давом этмоқда. Бу ҳолатдан чиқиш вақти келди, аммо тиззам йўл қўймаяпти. - Руҳий тушкунликда эмассиз. Бу кўриниб турибди. - Ҳаракат қиляпман. Ҳадемай Шевченко ва Иванович терма жамоалари ихтиёридан қайтишади. Улар кайфиятимни кўтаришади. Иккаласи ҳам тўҳтамасдан ҳазиллашишади. - Шевченкони кўнглига ҳазил сиғмаса керак. Улар уйларида туркларга 0:3 ҳисобида енгилишди. - Ундай бўлса мен уни кўнглини кўтарман. - Шевченко ва Иванович сизнинг энг яқин одамларингизми? - Ҳа. Агар қаергадир бормоқчи бўлсам улар билан бораман. "Челси"нинг бошқа йигитлари билан ҳам муносабатим яхши. Базага богудек бўлсам, ҳамма менга тезроқ соғайишимни тилайди. - Анчелотти билан гаплашиб турасизми? - Бир неча маротаба гаплашдик. У менга ўрнимдан қимирламасдан, қанча даволанишим керак бўлса шунча ётишимни таъкидлаяпти. - Меҳмонхона номерида ўтириб нималар билан шуғулланяпсиз? - Инглиз тилини ўрганяпман, китоб ўқияпман, интернетда ўтираман. Рафиқам билан скайпда жуда кўп гаплашаман. - Рафиқангиз Лондонга келадими? - Келишни-ку хоҳлаяпти,лекин виза ҳали олганича йўқ. - Бир ўзи келадими ёки ўғлингиз биланми? - Ҳали бир тўҳтамга келмадик. Ҳамма гап мени квартира олишимга боғлиқ. - Инглиз тили дарси яхши ўтяптими? - Ҳа, атрофимдагиларни тушуна оляпман. Ўзим ҳам нималарнидир айта оляпман. Бахтга қарши, ҳозирча медицина сўзларини яхши ўзлаштиряпман. - "Челси"да сизни нима лол қолдирди? - Менимча ўйинчиларни машғулотларга бўлган муносабатлари бўлса керак. Бизда ҳеч бир футболчи базага бир-икки соат олдин келиб олиб массаж ёки чигал ёзиш машқлари билан шуғулланмайди. Худди шу нарса ўйиндан кейин ҳам. Бу ерда ҳеч ким уйга кетиш учун шошмайди. - Бу мавсумдаги режани сизга айтиб ўтишдими? - Буни айтиб ўтиришмайди. Ҳаммаси маълум. "Челси" ЦСКА сингари биринчи бўлиши керак тамом вассалом. Дарвоқе, сизнинг газетангиз орқали Валерий Георгиевич Газзаевни 55 ёшга тўлишлари муносабати билан табригимни етказиб қўйишингизни илтимос қилардим.
|